Фанидан маърузалар матни


Парадигма - илмий вазифаларни ҳал қилишда намуна сифатида олинган назарий, методологик ва аксиологик кўрсатмалар тизими. Факт (илмий)


Download 1.01 Mb.
bet33/37
Sana24.12.2022
Hajmi1.01 Mb.
#1055231
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37
Bog'liq
ИТМ маруза матн

Парадигма - илмий вазифаларни ҳал қилишда намуна сифатида олинган назарий, методологик ва аксиологик кўрсатмалар тизими.
Факт (илмий) - объектив-ҳаққоний деб исботланган ва мазмуни ҳамиша ўзгаришсиз қоладиган ҳодиса ҳақидаги илмий билим.
Гипотеза - шартли-қатъий ақлий хулоса чиқариш схемаси бўйича мантиқан таърифланадиган илмий хулоса бўлиб, бунда маълум фаразни тасдиқлаш ёки инкор этиш талаб этилади.
Генетика - организмларнинг ирсияти ва ўзгарувчанлиги қонунлари ҳақидаги фан.
Инвестиция - бирон-бир корхонага (асосан чет элда) сармояни узоқ муддатга жойлаштириш.
Прагматизм - мақсадга мувофиқ фаолиятга инсон моҳиятининг бош хоссаси деб қарайдиган фалсафий таълимот.
Эксперимент (илмий) - ҳодисалар ва объектлар ўртасидаги алоқалар ҳақида билим олиш ёки уларнинг янги хоссаларини топишга ёрдам берувчи эмпирик билиш методи.
Гипотетик-дедуктив метод - ўзаро боғланган гипотезалар тузиш асосида янги билимлар олиш усули; бу билимлардан эмпирик фактлар ҳақида янги қарашлар келтириб чиқарилади.
Интуиция - ақлий мушоҳада юритиш орқали далил-исботларга таянмайдиган янги билим олиш.
Каталлактика - иқтисодда максимал эркинлик, рақобат ва бозор механизмининг ишига давлатнинг аралашмаслиги принципларини ўрнатиш.
Толерантлик - ўзганинг фикри, эътиқоди ва динига бағрикенглик.
Эвристика - ҳақиқатни топиш санъати; назарий тадқиқот мантиқий усуллари ва методик қоидалари тизими.
Аксиоматика - назария тузишнинг шундай бир усулики, бунда айрим ҳаққоний қарашлар асос қоидалар (аксиомалар) сифатида танлаб олинади.
Диалектика - борлиқдаги нарсалар ва ҳодисаларнинг умумий алоқадорлиги ривожланиши ва янгиланишини эътироф этишга асосланган ижодий билувчи тафаккур назарияси ва методи.
Идеаллаштириш - назарий ва эмпирик билимни тузиш ва унинг фаолият кўрсатиш хусусиятини очиб берувчи илмий метод, фикрий конструкция.
Тизимга солиш - илмий назариялар, таълимотлар ва ҳоказоларнинг элементлари, алоқала ва тузилмаларини бир тизимга келтириш.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling