Фанидан маърузалар матни


Download 1.01 Mb.
bet34/37
Sana24.12.2022
Hajmi1.01 Mb.
#1055231
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37
Bog'liq
ИТМ маруза матн

Назария (илмий) - воқеликнинг у ёки бу соҳасидаги қонуниятлар ҳақида яхлит тасаввур берувчи илмий билимни ташкил этиш шакли.
Онгсизлик - инсон махсус методларсиз англай олмайдиган фаол руҳий ҳолатлар, операциялар ва ҳаракатларнинг мажмуи.
Онг ости соҳаси - руҳиятнинг ҳар хил англаш мумкин бўлмаган (онг ости ва онгсиз) тизимларини ёки уларнинг мажмуини ифодаловчи тушунча.
Психотаҳлил - З. Фрейд томонидан ишлаб чиқилган онгсиз руҳий ҳодисалар ва жараёнларни ўрганиш ва тушунтиришга йўналтирилган психодиагностик ва психотерапевтик методлар мажмуи.
Синергетика - ўзини ўзи ташкил этиш, глобал эволюция, «хаос орқали тартиб»нинг вужудга келиши ва ҳоказолар билан боғланувчи ҳозирги замон ўзини ўзи ташкил этиш назарияси.
Флуктуация (псих.) - объектдан объектга тез ўтувчи сирпанувчи эътибор.
Ахборотлаштириш - ҳозирги замон жамиятида фан ва техникани ривожлантиришнинг муҳим воситаси сифатида информатиканинг етакчи ўринга чиқиши.
Лингвистика - тилшунослик, тил ҳақида таълимот.
Семантика (семиотика) - ўзаро боғланган тушунчалар мажмуини таҳлилдан ўтказишга бағишланган фан соҳаси (бунда маъно ва мазмун тушунчалари асосий тушунчалар ҳисобланади).
Формаллаштириш - билимлар йиғиндисининг мазмунини маълум шакл - сунъий (формализация қилинган) тил белгилари орқали ифодалаш усули.
Глобаллашув - умуминсоний принциплар асосида жаҳон мамлакатларининг яқинлашиши тенденциясига берилган фалсафий-социологик таъриф.
Ахборот жамияти - «индустриал жамият» атамасини аста-секин алмаштираётган келажак жамияти. Мавжуд тизимни энг янги оммавий коммуникация воситалари билан бирлаштириш, янги ахборот тартибини ривожлантириш унинг ўзига хос жиҳатларидир.
Интеграция - қандайдир қисмларни бир бутунга бирлаштириш, ниманингдир таркибига кириш (иқтисодий интеграция, илмий интеграция).
Фан-техника тараққиёти - фан ва техниканинг ягона, ўзаро боғланган, илгарилаб ривожланиши.
Ноосфера - табиат ва жамиятнинг ўзаро таъсири соҳаси; ақл-идрок соҳаси; Ер куррасининг инсоннинг ақлга мувофиқ фаолияти билан қамраб олинган соҳаси.

Download 1.01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling