Аналог - ўхшаш; бошқа нарса, ҳодиса ёки тушунчага мувофиқ бирор нарса, ҳодиса ёки тушунча.
Априори - тажрибага боғлиқ бўлмаган, тажрибагача мавжуд бўлган маълумот, ахборот.
Апробация - текшириш, синашга асосланган қўллаб қувватлаш, тасдиқлаш.
Аргумент - 1) исботлашнинг асоси бўлиб хизмат қилувчи мантиқий далил; 2) мустақил ўзгарувчан қиймат, функция деб аталувчи бошқа қийматнинг ўзгариши унинг ўзгаришига боғлиқ.
Библиография - 1) вазифаси нашр ва қўлёзма маҳсулотларини ҳисобга олиш ва у ҳақдаги маълумотлардан иборат илмий ва амалий фаолият тармоғи; 2) мавзу бўйича адабиётларнинг тўлиқ ёки сараланган рўйхат.
Биосфера - бу муҳит; ердаги ҳаёт мавжуд бўлган ҳудуд. Унинг таркиби, тузилиши ва энергетикаси тирик организмларнинг ўтмишдаги ёки замонавий фаолияти асосида белгиланади.
Диссертация - илмий даража олиш учун такдим этиладиган ва илмий тадқиқотчи томонидан очиқ-ошкора ҳимоя этиладиган илмий иш, тадқиқот.
Иерархия - қисмларнинг ёки бутун унсурларининг олийдан қуйига томон жойлашуви.
Имитация - кимгадир, нимагадир тақлид қилиш, ўхшатиш, акс эттириш, қайта тиклаш.
Индукция – тафаккурда жузъий (алоҳида) фактлардан, айрим билимлардан умумийроқ билимларни ҳосил қилиш.
Дедукция - тафаккурда умумий билимлардан жузъий, қисман билимларга келишдир.
Кибернетика - бошқарув жараёни ва информацияни машиналарда, тирик мавжудотларда, жамиятда узатишнинг умумий қонуниятлари ҳақидаги фан.
Концепция - қараш: 1) қарашлар тизими, ҳодисалар, жараёнларни бирор тарзда тушунилиши.
Парадокс - 1) умум қабул қилинган, оқилона фикрга зид фикр, мулоҳаза; 2) одатдаги тасаввурларга мос келмайдиган кутилмаган ҳодиса.
Системотехника - мураккаб системаларни таҳлил ва синтез қилиш муаммоларини ўрганувчи илмий-техникавий фан.
Субъект - 1) ташқи дунё (объект)ни идрок этаётган ва ўз амалий фаолияти мобайнида унга таъсир ўтказадиган инсон; 2) ҳуқуқ ва мажбуриятларни зиммасига олувчи (жисмоиий ёки юридик шахс).
Do'stlaringiz bilan baham: |