Бачадон буйнини йиртилиши
3-60% туккан аёлларда, биринчи тугувчиларда 4 маротаба купрок учрайди.
Сабаблари:
-бачадон буйни яллигланиш жараёнлари, чандиклар.
- биринчи маротаба кеч тугувчилар.
- йирик хомила
- хомила бошини ёзилиб келиши
- тез ва узок давом этадиган тугруклар
- бачадон буйнини узок вакт давомида кисилиб колиши
-оператив тугруклар : кискичлар, вакуум-экстракция , хомилани чаногидан тортиб олиш,
-йулдошни кул билан ажратиб ва тугдириб олиш.
- тугрукнинг II даврини нотугри олиб бориш
Бачадон буйни йиртилиши чукурлиги даражасига:
I даража – бачадон буйнини 2 см куп булмаган йиртилиши.
II даража - 2 см дан куп блган лекин кин гумбазларига етмайди
III даража – кин гумбазларига етадиган ва гумбазга утувчи йиртилиши.
Диагноз: бачадон буйни тугрукдан сунг қин кузгуларида курилиши лозим.
Даволаш:тикиш. Оғриқсизлантириш шарт эмас.
Агар бачадон бўйни йиртилиши бачадон тарафга ўтиб кетса бачадон экстерпация қилинади
Оралиқнинг йиртилиши
7-15% туккан аёлларда, биринчи тугувчиларда эса 2-3 маротаба купрок учрайди.
Сабаблари:
- биринчи тугувчиларда тукималар чузилувчанлигини кам,
- ёши 30 дан ошган аёлда тукималар чузилувчанлигини камайиши
- чандиклар
- баланд оралик
- йирик хомила
-хомила бошини катта улчами билан ёриб чикиши
- оператив тугруклар
- анатомик тор чанок
- тез тугруклар
- акушерлик ёрдамини нотугри курсатиш .
КЛИНИКАСИ
Клиник кечиши буйича оралик йиртилишини куйидаги куринишлари тафовут килинади:
-уз-узидан
- куч ишлатиш натижасида.
3та даражаси фарқланади
1-даража:Қин шиллиқ қавати , оралиқ териси йиртилади
2-даража: Қин шиллиқ қавати , оралиқ териси,оралиқ мушаклари йиртилади
3-даража: Қин шиллиқ қавати , оралиқ териси,оралиқ мушаклари ,m.sphincter ani externa йиртилади
Нотўлиқ-тўғри ичак деворлари қисман йиртилади
Тўлик - тўғри ичак деворлари ҳамма қавати йиртилади
Даволаш-оралик йиртилишини тикиш.
- I ва II даражали йиртилганда махаллий огриксизлантириш остида каватма- кават тикланади,
- III даражали йиртилишда умумий огриксизлантирш остида тикланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |