Фанидан Мустақил иш Мавзу


Download 0.53 Mb.
bet2/9
Sana22.04.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1380993
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
гат

Асосий қисм
Геологияда қидирув ишлари замонавий янги геотектоника ва геодинамика назарияси асосида олиб борилади. Янги глобал геотектоника ва геодинамика назарияси Бразилияда бўлиб ўтган ХХХИ Халқаро геологик конгрессда қабул қилинган. Геодинамика – Ер қобиқлари тузилиши, таркиби ҳаракатга келтирувчи жараёнлар ва кучларни ўрганиш вазифаларини ўз ичига олган фандир. Яқин кунларгача уни динамик геологиянинг бир қисми,тектоник деформацияларнинг фақатгина механик табиатини ўрганадиган йўналиш деб қабул қилишган. Охирги йиллар мобайнида Ер ҳақидаги фанлардан асосий учтасини – геологиянинг, геофизиканинг ва геоқимёнинг ютуқларини синтез қилиш натижасида у геологиc назарияда ва амалиётда асосий етакчи ўринни эгаллади. Геодинамик нуқтайи назардан Ер куррасини ташкил этувчи ҳалқасимон қаватлар ёки геосфералар (ядро, мантия, литосфера, Ер пўсти) ўзаро узвий боғлиқдир. Тадқиқотлар кўламига қараб умумий ва ҳудудий геодинамика ажратилади, уларнинг ҳар бири ўз мақсади ва вазифаларига эга, ҳамда геодинамик тиклашда ўз услублари билан ажралиб турадилар. Литосфера плиталари тектоникаси вужудга келиши ҳақли равишда А.Вегенер номи билан боғлиқ. Олим 1912-йилда қит’алар дрейфи гипотезасини ишлаб чиққан. Дастлаб қит’алар ҳаракати мавжудлиги ҳақида О.Фишер ва Ф.Тейлор ҳам та’кидлаб ўтишган. Дрейф гипотезаси Америка ва Африка қит’аларининг чет қисмлари ва геологик тузилиши бир-бирига яқин эканлигига, ўсимликлар ва ҳайвонлар тарқалишига, қадимги музликлар изларига ва бошқа далилларга асосланган.

1.1-чизма. Континентлар дрейфи ва янги океаник пўстлоқнинг


шаклланиши
Юқоридаги чизмада қит’алар парчаланишига қадар бўлган вазият, пастда парчаланиш ва янги океан ҳосил бўлиши кўрсатилган. Плиталар тектоникасининг шаклланишига – марказий океаник тизмалар ва марказий рифт чўкмалари кашф қилиниши, чуқур чўкмаларни ўрганиш, спрединг ва субдукция жараёнларини аниқлаш асосий сабаб бўлди. Йўл-йўл магнит майдон аномалияларини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга эди. Кейинги ўн йиллар мобайнида геологик тадқиқотлар, асосан, ушбу янги плиталар тектоникаси асосида ўтказиляпти. Ўтказилган тадқиқотлар давомида океанларда 1200 га яқин қудуқлар бурғуланган. Махсусажратилган геодинамик полигонларда океан плиталарини қайта тиклаш усуллари ёрдамида текширилган. Литосфера плиталари назариясининг асосий ҳолатларини геологик амалиёт асосан исботлаб берди.

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling