Фанидан Мустақил иш Мавзу
Геоахборот тизимларида “маълумотлар”, “ахборот”, “билим” тушунчалари
Download 0.53 Mb.
|
гат
- Bu sahifa navigatsiya:
- Геоахборот тизимларининг умумлашган функциялари
Геоахборот тизимларида “маълумотлар”, “ахборот”, “билим” тушунчалари
“Маълумотлар”, “ахборот”, “билим” тушунчалари кўпгина умумийлик томонларига қарамай мазмунан фарқланадилар. Маълумотлар деганда объектлар ҳақидаги маълум бўлган фактлар ёки мазкур объектларни устида ўтказилган ўлчамлар натижалар тушунилади. ГАТда фойдаланиладиган маълумотлар формаллаштириш даражаси юқорилиги билан тавсифланади. Маълумотларга ишлов бериш асосида ахборот олинади, шу сабабли маълумотларни ахборот шаклланишидаги қурувчи элемент дейиш мумкин. ГАТда ахборот дейилганда бизнинг объект ҳақидаги билимларимиз ўлчовини аниқловчи маълумотлар тўплами тушинилади. Шу маънода, ахборотнинг маъносини объект ҳақидаги билим деб қабул қилинади. Умумий ҳолда билим деганда амалиётда тасдиғини топган ҳақиқатни билиш натижасидир. Илмий билим ўзининг тизимлилиги, асосланганлиги ва юқори даражада шаклланганлиги билан тавсифланади. Ахборот тизимларини билимлар олишнинг самарали воситаси деб қараш мумкин. “Маълумотлар”, “ахборот”, “билим” атамалари орасидаги фарқларни техник тизимлар ривожланиши мисолида кўрсатиш мумкин, яъни аввал маълумотлар банклари вужудга келди, кейинроқ ахборот тизимлари шакллантирилди, сўнгра эса билимларга асосланган тизимлар – интеллектуал (эксперт) тизимлари вужудга келди. Ҳозирда дастурий маҳсулотлар бозорида фазовий тақсимланган ахборот билан ишловчи тизимлар, жумладан, автоматик лойиҳалаштириш, автоматик карталар қуриш ва ГАТ тизмилари кенг тарқалган. ГАТ ва бошқа автоматлаштирилган тизимларга қараганда фазовий маълумотларни таҳлил қилишнинг ривожланган воситаларига эга. Геоахборот тизимларининг умумлашган функциялари Кўпгина ГАТларнинг қуйида келтирилган функциялардан фойдаланган ҳолда ахборотга комплекс ишлов беришни амалга оширади. Бу функциялар қуйидагилардир: 1.Маълумотларни киритиш ва таҳрирлаш; 2.Фазовий маълумотлар моделларини яратиш; 3.Ахборотларни сақлаш; 4.Координата тизимларини ўзгариши ва картографик проекцияларни трансформациялаш; 5.Растрли-векторли операцияларни амалга ошириш; 6.Ўлчов операцияларни амалга ошириш; 7.Полигонал операцияларни амалга ошириш; 8.Фазовий таҳлил операцияларни амалга ошириш; 9.Фазовий моделлаштиришнинг турли кўриниларидан фойдаланиш; 10.Релъефларни рақамли моделлаштириш ва таҳлил қилиш; 11.Натижаларни турли кўринишларда чиқариш. Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling