Фанидан укув методик мажмуа
Сузиш дарсини утиш графиги
Download 1.42 Mb.
|
Сузишдан мажмуа
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-kурс 2-kурс 3-kурс
- М А Ъ Р У З А
- Мустакил иш 70 с
- АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ
Сузиш дарсини утиш графиги
Жадвал № 1
Изох: Бутун курс давомида утилиши лозим булган маъруза соатлар 2- семестрда курсатилган. Таклиф этилган график Спорт асослари кафедрасини курсатмасига асосан (махаллий шароитдан келиб чикиб, об-хаво, анжом ускуналар этишмаганда) Жисмоний маданият факультети илмий кенгаши карорига биноан узгартирилиши мумкин. М А Ъ Р У З А Кириш. Сузиш фанининг илмий назарий асослари. Сузишнинг бошқа фанлар билан алоқадорлиги. Сузиш дарсларини ташкил қилиш ва ўтказиш. “Алпомиш” ва “Барчиной” тест синовларида сузишнинг тутган ўрни. Сузишнинг тарихий ривожланиши. Сузиш фанининг ривожланиш тарихи. Сузиш фанининг гегинаси. Шарқ мамлакатларида сузиш спортининг тарихи. Ўзбекистон сузиш спортига бўлган эътибор ва ҳозирги кундаги истиқболлари. Мустақиллик йилларида сузиш спортининг ривожланиши. Мамлатимизда кейинги йилларда барпо қилинган сузиш ҳафзалари. Мустақиликка эришгандан кейин янги сузиш ҳафзалари кўпайганлиги, эскилари қайта қурилиб ҳозирги замн талабларига жавоб бериладиган даражага келтирилаётганлиги. Сузувчи спортчиларнинг анатомик ва физиологик жиҳатлари. Сузиш одамнинг турли-туман катта-кичик, кучсиз ҳаракатларни горизантал вазиятда бажариш натижасида юзага келиши. Бўғимлар ҳаракатининг аҳамияти. Мушаклар ҳаракатининг аҳамияти. Гавда тузилишининг аҳамияти. Сузиш мусобақаларини ташкил қилиш ва ўтказиш, мусобақа қайдномаларини тўлдириш, талабномалар тайёрлаш, ҳакамлик. Мустакил иш 70 с Сузиш спортининг коидалари ва тарихи хакида умумий тушунчалар (ёзма иш) Крол усулида кукракда сузиш (50м эркин сузиш) Крол усулида чалқанча сузиш (50м масофани ўтиш) Брасс усулида сузиш (50м сузиш) Делфин (баттерфляй) усулида сузиш (50м сузиш) АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ. Сув муҳити билан таништириш. Бундай машғулотлар 5 босқичдан иборат. Босқичда сувнинг саёз қисмида юриш ва югуриш босқичда аста секин сувдан чидамлилик сув юзасида юзасида гавданинг маьлум вақт тура олиши босқич сувда болаларни сирғаниши ва гавдани мувозанатини сақлашга ургатиш кейинги босқичда старт чизиғида 5-6 метрга сирғанишлар. Спортча сузиш усуллари техникаси. Спортча сузиш усуллари техникаси маьлум қоидага асосланган харакат ва холатлар мажмуасидан иборат. Булар асосан 5 бўлиб гавда ҳолати оёқлар ҳолати қўллар ҳаракати нафас ҳаракатларнинг умумий уйғунлашувидан иборат. а) Кўкракда крол усулида сузганда, қўллар ҳаракати, нафас олиш ва чиқариш. Оёқларни ҳаракатга тайёрлаш, яни қўллар билан 3 марта ҳаракатланганда оёқлар 6 марта ҳаракатланиш ва 1 марта нафас олиш. б) чалқанча крол усулида қўллар ҳаракати, оёқлар ҳаракати, гавда ҳолати ва нафас олиш ва чиқариш. В) баттерфляй усулида қўллар ҳаракати, нафас олиш ва чиқариш, оёқлар ҳаракати. Г) Брасс усулида қўллар ҳаракати, оёқлар ҳаракати, нафас олиш ва чиқариш. 3. Стартлар, сакрашлар, бирлашишлар; А) Стартлар 2 хил бўлади; 1. Старт супачасидан старт олиниши (бунда тайёргарлик ҳаракати ва депсиниш, ҳавода учиш, сувга кириш ва чиқиш, сув юзига қалқиб чиқиш). 2. Сув ичида старт олиш (бунда дастлабки ҳолат, депсиниш, ҳавода учиш, сувга кириш ва чиқиш, сув юзига қалқиб чиқиш). Б) бурилишлар; 1. Кўкракда крол усулида сузишда бурилиш, деворга етиб келиш, депсиниш ва сирғаниш, сузишни бошлаш ва сув сатҳига чиқиш. 2. Чалқанча крол усулида сузишдаги бурилиш, очиқ бурилиш, айланиш ва ёпиқ бурилишлар. 3. Брасс усулида сузишдаги бурилишнинг очиқ бурилишга тафовут келиниши. Сувга қарамай ҳаммасига ҳам бурилиш пайтидп бассейн деворига ҳам иккала қўллар билан бир пайтда тегиш, таяниш, силтаниш ва танани горизонтал ғолатда тутиш шарт. 4. Спортча сузиш усулларида масофани сузиб ўтиш. Бунда ҳар бир сузиш усули (кўкракда крол усули, чалқанча крол усули, баттерфляй усули)да 25-метрлик масофани сузиб ўтишни техник жиҳатдан тўғри бажариш. “Алпомиш” ва “Барчиной” тест нормативларини бажариш. 5. Сувда ўтказиладиганўйинлар. Оддий тегиш ёки ушлаш, “Денгиз ҳаяжонланмоқда”, “Денгиз тўлқини”, “Футбол”, “Балиқлар ва тур”, “Сувга пуфлаш”, “Чой совутиш”. Сузувчининг жисмоний тайёргарлигида умумий ривожлантирувчи ва махсус машқларнинг ўрни (кучлилик. чидамлилик, тезкорлик, чаққонлик ва эгилувчанлик) каби жисмоний сифатларини ривожлантириш учун машқлар. 6. Дарсни ташкил этиш. А). Дарсни кетма-кетлигини ўргатиш. Б). Йўл қўйилган хатоларни аниқлашва уларни тузатиш. Ўқув амалиёти; -ўқув жароёнида дарсни айрим қисмларида сузиш усуллари борасида ўқитувчи томонидан берилган вазифаларни бажариш; -ўқув амалий сузишда ҳакамлик қилиш учун ўқитувчи томонидан берилган вазифаларни бажариш; -ўқув амалиётида талабалар қўйидагиларни билиши керак; 1. бўйруқлар ва топшириқлар бериш 2. ўрганилаётган усул техникасини кўрсатиб бериш ва тушунтириб беришни; 3. машқлар бажришда йўл қўйилаётган хатоларни аниқлаш ва тушунтириб бериш; 4. дарс машқларини ва яхлит дарс ўтиш ҳамда улар учун матн ёзиш. 5. дарс ўтиш жойини ва жиҳозларни тайёрлаш. 6. сузиш мусобақаларида ҳакамлик қилишни ташкил қилиш. Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling