Фанидан укув методик мажмуа


Download 1.42 Mb.
bet7/12
Sana24.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1394827
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Сузишдан мажмуа

Қарши-2015йил
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА УРТА


МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ҚАРШИ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ


СПОРТ АСОСЛАРИ КАФЕДРАСИ
СУЗИШ ВА УНИ ЎҚИТИШ УСЛУБИЁТИ
ИШЧИ ДАСТУР

1 курс

(5141600-Бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш, малакаси-бакалавр)
Дастур Самарқанд давлат университети ўқув услубий кенгаши томонидан нашрга тавсия етилган, 2002 йил 30 август Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган намунавий ўқув дастурига асосан тайёрланган.
Ишчи дастур Спорт асослари кафедрасининг 2015 йил 28 августдаги йиғилишида тасдиқланган.

Ишчи дастур Қарши Давлат Университети 28


август 2015 йил илмий кенгашида тасдиқланган.

КИРИШ

Республикамизда жамиятнинг барча соҳаларини янгилаш, ривожлантириш жараёнига фаол киришмрқдалар. Бу йилда жисмоний тарбия ва спорт илмига ҳам катта аҳамият берилмоқда. Бежиз эмаски, ҳукуматимизнинг “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида” (1992 йил январ) “Соғлом авлод комплекс ва қарорларига аҳолининг кенг қатламларда жисмоний тарбия ва спортни янада ёйиш кераклиги таъкидланган.


Сузиш билан шуғулланиш жисмоний машқларни энг фойдали турларида бири ҳисобланади. Ушбу дастур сузиш тарихи, сузишнинг аҳамияти, суишга ўргатиш, сузиш усуллари сузиш турлари олиб бориши баён этилган.
Сузиш ва уни ўқитиш услубиёти фани талабларга сузиш бўйича машғулотлар олиб боришнинг назарий маълумотлар беришни, асосий усулларни бажарилиш маҳоратини шунингдек мактабда сузиш бўйича мустақил педагогик фаолият олиб боришга ёрдам беришни кузда тутади.
-сузиш бўйича машғулотлар ўқув режага биноан давлат таълим стандартига мувофиқ шаклда олиб борилади.
Маърузаларга сузиш ва уни ўқитиш услубиётининг энг муҳим назарий томонлари ёритиб борилади шунингдек, маърузаларда мактаб ўқувчилари билан сузиш машғулотлар олиб боришнинг ўзига хусуиятларига алоҳида аҳамият берилади.
Амалий машғулотларда эса назарий қисмга нисбатан алоҳида муҳим томонлари чуқур ўргатилади, талабаларнинг билимлари назорат қилинади ҳамда баҳоланади.
Амалий машғулотларда талабалар сузиш усулларини маҳорат билан бажариш бўйича малака ва кўникмаларни эгаллайди ҳамда малакасини оширади. Машғулот ўтказиш усулларини ўзлаштирилади ва педагогик фаолиятини такомиллаштирилади.
-ўқув машғулотини бажарадилар, шунинг билан бир вақтда амалий машғулотлар жараёнида талабаларнинг умумий жисмоний тайёргарлиги таъминланади;
- амалий машғулотларда хавфсизлик қоидаларини бажаришга алоҳида этибор берилади;
-ушбу дастурда амалий машғулотлар жараёнида талабалар сузиш дарсларини алоҳида қисмларини ўтказиш бўйича топширишлар бўйича малака ва кўникмаларни бажариши ҳам назарда тутади;
-бундан ташқари талабалар дастур билимларини ўзлаштириб бориш билан биргаликда услубий-шахсий машғулотлар ҳам ўтказилиб, уларда утилган машқлар ва уларни бажарилиш маҳорати умумлаштирилади, таҳлил қилинади;
-услубий шахсий машғулотларни сув ҳавзасида, бевосита усулларни намойиш қилиш орқали ўтказиш тавсия етилади.
Сузиш бўйича талабаларнинг ўзлаштиришлари рейтинг асосида ўтказилиб, жорий, оралиқ ва якуний назоратларга баллар қўйилади ва улар умумлаштирилиб якуний баҳо чиқарилади.

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling