Фанидан ўҚув-услубий мажмуа
Download 0.73 Mb.
|
portal.guldu.uz-ТАДБИРКОРЛИК АСОСЛАРИ
8.Якуний хулосалар:
1. Бозор иқтисодиётига ўтиш кишиларнинг ишбилармолнлик фаолиятига кенг йўл очиб берди. Бизнеснинг рифвожланиши унинг иштирокчиларидан янги касбни эгаллашни, бу йўналишда изланишлар олиб боришни талаб қилади. "Бизнес" ва "тадбиркорлик" тушунчалари маҳсулот ишлаб чиқариш, иш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш ва хўжалик тизимининг мураккаб организмини ифода этади. «Тадбиркор» ва «бизнес» тушунчалари, уларнинг иқтисодий фаолият сохаларини курилаётганда маънодош хисобланмайди. «Бизнес» тушунчаси «тадбиркор» дан анча кенг маънога эга деб каралади. Бизнес бозор иқтисодиётининг барча иштирокчилари орасидаги муносабатларни камраб олади ва факат ишбилармонларнинг эмас, балки истъемолчиларнинг, ёлланган ишчиларнинг давлат тизими хизматчиларининг хам харакатларини ўз ичига олади. Умумий куринишда бизнес-бу кишининг бозор муносабатлари тизимидаги ишчанлик фаоллигидир. 2. Тадбиркорликни шакллантириш учун иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий ва бошқа муайян шароитлар яратилиши керак.Республикамизда бу соҳада кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. «Тадбиркорлик тўғрисидаги» қонунда кичик бизнес ва тадбиркорлик тузилмалари учун, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан катьий назар, умумий бўлган ҳуқуқий ва мажбуриятларни ажратиб курсатилган. Ишбилармонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларнинг жамият ва Республика олдидаги, хамда, ёлланган ишловчилар ва хужаликдаги шериклари олдидаги ҳуқуқий ва мажбуриятларига узвий богликдир. Тадбиркор зиммасига биринчи галда амалдаги қонунлардан келиб чикадиган барча мажбуриятларни бажариши юклатилади. Мажбуриятларнинг мохияти шундан иборатки, бунда ҳуқуқй тартибнинг талаби буйича уни зиммасига олган шахс маълум харакатларни килишга ёки муайян харакатларни килишдан сакланишга мажбур. 3. Ўзбекистонда ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини барпо этишнинг асосий мақсадларидан бири мамлакатда хусусий тадбиркорлик ҳамда кичик ва ўрта бизнес шаклини устувор ривожлантиришдан иборат.Бу мақсадни амалга ошириш учун иқтисодий ислоҳотлар ўтказилди, унингролини ошириш учун йирик институционал асослар яратилди.Тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва уни кафолатловчи ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар, тадбиркорларга кўмаклашувчи нодавлат ташкилотлар, корхоналар шулар жумласидандир. Бугунги кунга келиб , кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари мамлакатимиз иқтисодиётининг барча жабҳаларида, машинасозлик маҳсулотларини ишлаб чиқаришда , халқ истеъмоли молларини, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ҳамда бошқа соҳаларда фаолият кўрсатмоқдалар. 4. Мустақиллик йилларида республикамизда кичик бизнес сезиларли ривожланди.Аммо кичик корхоналарни ташкил қилиш суръати, уларнинг барқарор ривожланиши ва умумий иқтисодий тизимдаги ўрни ҳали бозор иқтисодиёти талабларига тўла жавоб бермайди.Тадбиркорликни, айниқса кичик бизнесни ривожлантириш йўлида кўплаб қийинчиликлар пайдо бўлди, уларни фақат давлат томонидан кўрилган ташкилий ва иқтисодий-ижтимоий чора-тадбирлар асосидагина бартараф қилиш мумкин. Тижорат сирига эга бўлиш ҳуқуқи тадбиркор ва корхонанинг иқтисодий хаётига давлат аралашувининг чекланинши, бошка бозор муносабатлари субъектлари билан бўладиган узаро алокаларида улар манфаатининг давлат томонидан химоя килинишидир. 5. Бозор муносабатларига утиш кичик бизнесда хар қандай хужалик юритувчи субъекти учун ноаниклик ва таваккалчиликнинг ошиб бориши билан боглик. Тадбиркорлик мухитига сиёсий вазият, иқтисодий ахвол, қонунчилик асоси, халкнинг ижтимоий-маданий савияси тармокларнинг илмий техника тарккиёти даражаси, табиий-иқтисодий шароит ва бозорнинг узига мос таркиби, яъни конъюктураси таъсир курсатади. Таваккалчиликнинг иқтисодий чегараси мавжуд капитални ишбилармонлик гоясини амалга ошириш билан боглик сарф-харажатлар билан, иш муваффакиятсиз чиккан холда юзага келиши мумкин бўлган зарарларни хам хисобга олган холда солиштириш йули билан аниқланади. 6. Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар бир ишни бошлашдан олдин тадбиркор ишлаётган иқтисодий шароитни, маълум бир махсулотга бўлган эхтиёжни ёки кулайрок имкониятлардан фойдаланишни тахлил килиш керак. Демак, тадбиркорлар ёки фирманинг менежери узининг иш фаолиятини қуйидаги омилларни инобатга олиб белгилайди: - корхонанинг ташки мухитга нисбатан куввати ва камчилиги; - ташки мухитдан келиб чикадиган имкониятлар ва тахлиллар. Бунда бозор конъюктурасини ўрганишга алохида эътибор берилади. Янги махсулотга эхтиёжини тажриба учун махсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш билан белгилаш лозим. Кичик бизнесда хужаликни бошкарувчи шахсларнинг хаммаси белгиланган тадбирда давлат рўйхатидан утишлари керак. Бу тадбирнинг икки максади бор. Бир томондан тадбиркорлик тизимини ноинсоф шериклардан, бошкарув тизимини суистеъмол килишдан давлат химояси куйилган бўлса, иккинчи томондан рўйхатга олиш ёрдамида корхона ва тадбиркорларнинг фаолияти, давлат ва махаллий бюджетга соликларнинг келиб тушиши, бошка туловларнинг тулаш тартиби назорат килинади. 7. Режалаштириш ҳар қандай тадбиркорлик тизимида ҳажмидан қатъий назар унинг ажралмас қисмидир. Илғор технология ва бозор тадқиқотларининг натижалари, янги иш ташкили ва тадбиркорлик режаларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ташкилий-бошқарув ва молия муаммоларини ҳал қилиш бизнес режада акс этиши керак. Бизнес-режа - бу хужжат, унда аниқ вазиятда бизнеснинг мохияти бошланиш имконияти, давоми ва унинг кенгайтирилиши акс этади. Бизнес-режа тадбиркор томонидан ишлаб чиқилади, агарда бошқа муаммолар бўйича маслаҳатлар керак булса, бу ишга бошқа соҳа мутахассислари жалб қилиниши мумкин.Одатда бундай режалар 3-5 йил муддатга тузилади. Тадбиркорлик томонидан биринчи йилдаги олинадиган самара ойлар сайин батафсил, кейинги йили – кварталлар бўйича, кейинчалик йил бўйича йил ҳисобланади. Бизнес режа бир неча мухим вазифаларни бажаради. Бизнес режани тайёрлаш жараёни фиклашни жонлантиради, тадбиркорликни пухталик билан уйлашга ва уз ишини турли нуктаи назардан тахлил қилишга, хакикий имконият ва кийинчиликларни баҳолашга мажбур килади. 8. Корхонани бошқаришнинг Мақсадга мувофиқ,самарали тузилмасини вужудга келтириш бошловчи тадбиркор ҳал этиши керак бўлган муҳим вазифалардан биридир. У ташкилотни самарали ишлаши учун унга қайси ихтисосдаги мутахассислар қандай малакада, қандай шахсий фазилатларга эга булган қанча одамни бирлаштириши керак эканлигини аниқлаб олиши керак. Корхона катталашиб, унинг фаолият соҳалари кенгайиб бориши билан оқилона тузилмага эхтиёж янада ошади. Корхонанинг етуклик, ҳатто гуллаб-яшнаган даврида хам ташкилий тузилма одамнинг ҳаётий қобилиятини белгиловчи муҳим омил бўлиб қолади. Корхонанинг рақобат курашига дош бериш, ўз қувватини сақлаб туриш ёки ошириб бориши, унинг узгариб бораётган шароитларга мослашиш қобилиятига боғлиқ бўлади. Корхонанинг бошқарув стуктураси деганда, бошқарув мақсадларини амалга оширувчи ва функцияларни бажарувчи, бир-бири билан боғланган турли бошқарув органлари ва бўғинларининг мажмуи тушунилади. 9. Шундай қилиб, инсоннинг ҳар қандай фаолияти, шу жумладан ишбилармонлик хам этик ва хуқуқий ўлчовлар билан баҳоланади. Амалдаги қонунчилик жамиятга ўз ҳоҳиш иродасини бизнеснинг аҳлоқий ҳуқуқий ўлчовлари асосида ифодалаш учун имкон яратади. Ишбилармон қонунни бузганлиги учун маълум жазо белгиланса, унинг бизнесда этика ва аҳлоқий ҳуқуқий меъёрларни бузганлиги учун у жамиятнинг қаҳр-ғазабига дучор булади. Бунинг учун, жамиятда юкори этикавий меъёрларига амал қилиниши керак. Ўз ишини қонун бўйича олиб бориш этик ва рухий –ахлокий улчовларга риоя қилиш билан бир хил эмас. Бизнесда деярли тез-тез шундай вазиятлар яратиладики, унда, қонунни бузмай триб этикавий меъёр ва қоидалардан оғиш мумкин. Ижтимоий тадқиқотлар натижаларига кўра бизнинг Ватанимиз ишбилармонларининг илмий савияси ривожланган мамлакатлардагига нисбатан паст эканлиги аниқланади. Бунда умуман, хамдустлик мамлакатларидаги, бизнеснинг узи фаолият соҳаси сифатида ижобий қабул қилинсада, унинг амалга ошириш шакли ижобий баҳолаб булмайдиган даражада деб баҳоланади. Ўз навбатида, ишбилармонлар хакидаги жамиятнинг салбий фикрлари хам албатта, бизнеснинг нормал тараққиётига путур етказиши турган гап. 10. Бизнеснинг асосини, шунингдек, унинг кичик кўринишларини молиявий сармоялар ва молиявий заҳиралар ташкил этади. Хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий захираларини унинг ихтиёрида булган пул воситалари ташкил килади. Улар хўжалик фаолиятини турли тармоқлариига юборилади: воситачи ва молиявий хизматлар, савдо-сотиқ хизматлари, инвестиция ва инновация лойиҳалари, нақд пулнинг етишмовчилиги кичик бизнес истиқболини унинг молиявий эпчиллигини пасайтиради ва синишига олиб келади, чунки етарли миқдорда нақд пулнинг бўлмаслиги банкларнинг қарз бермаслигига олиб келади, хўжаликфаолиятини ривожлнтириш учун ишлатиладиган молиявий заҳиралар (хом-ашё сотиб олиш, ярим тайёр маҳсулот, меҳнат ускуналари, ишчи кучи), пул кўринишидаги сармоядир. Шундай қилиб, молиявий менежментда тавсифланиши бўйича сармоя – бу молиявий заҳиранинг бир қисмидир. Йилига сармоя қанча кўп айланса, инвестор йиллик даромади шунча кўп бўлади. 11. Шундай қилиб, корхонанинг ҳаётий цикли- бу унинг ишлаб чиқариш фаолияти даври ҳисобланади. Корхонанинг ҳаётий циклининг тўртта босқичи мавжуд: бунёд этиш, ўсиш, дифференциациялаш, жипслаштириш. Биринчи босқич корхонанини бозорда пайдо бўлиши билан тавсифланади, иккинчиси-корхонани тараққий этиш суръати, унинг бозорда тутган ўрнини мустаҳкамлаш билан, учинчиси-хўжалик фаолиятини дифференциация қилиш, янги бозорларга суқилиб кириш, тўртинчиси-янгилик киритиш, стратегияни қайта кўриб чиқиш билан ёки банкрот билан изоҳланади. Кичик бизнес корхоналарини у ёки бу ҳаёт цикли босқични босиб ўтиш сезиларли равишда бозорда пайдо бўлаётган шароитга, ҳамда давлатни олиб бораётган иқтисодий сиёсатига боғлиқдир. Бозор иқтисодиётига ўтиш бошқарув масалаларига бошқача муносабатни талаб қилади, яъни уларни хўжалик юритувчи субъектини ичкарисидан эмас, ташқарисидан, очиқ истиқлолига қараши керак. Фақат шундай йўл билан тадбиркорлик фаолиятини максадини корхоналарни хаёт циклини хар кандай этапида ошириш мумкин. Раҳбарнинг ҳулқи ҳар хил мақсадларга эришишга имкон яратади. Шунинг учун ҳар хил турдаги бошқарув ҳулқига тўғри келадиган вазият учун тўғри келадиган вазият учун тўғри келадиган бошқарув усулини топишига ҳаракат қиладилар. Бу эса қарорларни излаш, кабул килиш ва бажарилишини, хамда улар окибатини назорат қилишни тақозо этади. 12. Кичик бизнесдаги хўжалик юритувчи субъектлар ҳар доим харидорни мўлжал қилиб қуйидаги саволларга жавоб топишлари керак: Қанча? Қай даражада сифатли? Нимадан? Қачон маҳсулот ишлаб чиқарилиши керак? Бундан маълумки кичик тадбиркорлик таркиблари сони, сифати, фазовийлиги ва вақт ўлчамлари бўйича чекланган. Улар бозорни эгаллаш учун амалга ошираётган хўжалик операцияларининг харажатларини харидорлар учун олиб бориладиган рақобат курашида ютиб чиқиш учун камайтириб боришлари зарур.Натижада потенциал харидор унинг таклиф этган товарини харид қилади.Бу муаммони ечишда маркетинг муҳим дастак ҳисобланади. Бизнес муаммосини кенглиги ва кўп рўйхатлилиги, шу жумладан, унинг кичик шаклларини, бир қатор мақсад муаммоларини ишлаб чиқариш жараёнида, сотишда, реклама ишларида куйиши ва ечилишини кўзда тутади.Шунинг учун маркетинг фаолияти зарур ҳисобланади.Маркетингнинг бир неча тури ажратиб кўрсатилади.Кичик бизнес субъекти хўжалик фаолиятига маркетинг киритилиши тадбиркорлик самарасини оширишга кўмаклашади. Download 0.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling