Фан/модуль коди mvtb302 Ўқув йили 2022-2023, 2023-2024 Семестр
Download 412.99 Kb. Pdf ko'rish
|
3 02 1 Фан дастури Манбашунослик ва тарихшунослик 2020 (5)
8 22 –мавзу. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда тарих фанининг ривожланиши Тарих фанида янги дунё қарашлар. Тарихга қизиқишнинг ортиши. Ўзбекистон Президенти И. Каримов асарларида Ўзбекистон тарихи бўйича тадқиқот сифатида. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон ФА Тарих институти фаолиятини такомиллаштириш» ҳақидаги (1998 йил) қарори. 1996 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси ҳузурида “Ўзбекистоннинг янги тарихи” маркази ташкил этилиши. Марказ олимлари томонидан 3 жилдли “Ўзбекистон тарихи” китобининг нашр этилиши. Тарих институтининг илмий фаолияти. Тарихчилар томонидан даврий, илмий. илмий-оммабоп тўпламларнинг нашр этилиши. Илмий анжуманлар ва уларда ўзбек давлатчилиги тарихи масалаларининг ёртилиши. Замонавий археология, этнография ва манбашуносликнинг вазифалари. Оғзаки тарих. Тарихга бағишланган илмий журналларнинг Ўзбекистон тарихнинг ёритишдаги ўрни. 23 –мавзу. Ўзбекистонда тарихшунослик фанининг алоҳида соҳа сифатида ривожланиши Ўзбекистон Президенти И. Каримовни тарих фани методологияси бўйича қарашлари. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон тарихшунослик фани ривожида янги даврнинг бошланиши. Назарий-методологик масалаларнинг ишлаб чиқилиши. Илмий мактабларнинг шаклланиши. Ўзбекистонда тарихшунослик фани ва тарих фанидаги методологиялар. Мустақиллик давридаги ўзгаришлар. Фанлар академияси Тарих институти тарих фани методологиясини ва тарих фани концепциясини ишлаб чиқаришдаги роли. “Тарихшунослик ўқишлари”. Ўзбекистонда тарихшунослик тадқиқотлари кўлами, ривожланиши. Ўрта Осиё мутафаккирлари, тарихчилари илмий меросини ўрганиш борасидаги кенг қамровдаги жараённинг бошланиши. Тарих соҳасидаги тадқиқотларида янги шакл ва жанрларнинг вужудга келиши. Тадқиқотларнинг методологияси масалалари. Машҳур маҳаллий тарихчилар илмий меросига янгича қарашлар. Ўзбек давлатчилиги тарихининг янги концепциясининг пайдо бўлиши. Ўзбек давлатчилик тарихининг комплекс равишда ўрганилиши. Ўрта Осиё тарихининг турли даврларининг тарихшунослик жиҳатидан ёритилиши. Муаммовий тарихшунослик масалалари. Ўзбекистоннинг энг янги тарихи марказининг ташкил этилиши. Замонавий тарихшунослик ва истиқболдаги вазифалар. Download 412.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling