Фан/модуль коди uytb104 Ўқув йили 2022/2023 Семестр


-мавзу. Мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистондаги


Download 1.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/12
Sana03.02.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1151407
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Энг янги тарих Ишчи дастур СИРТКИ 4

2-мавзу. Мустақилликка эришиш арафасида Ўзбекистондаги 
ижтимоий-сиёсий жараёнлар. Мустақил Ўзбекистон Республикаси 
ташкил топишининг тарихий аҳамияти. Ўзбекистоннинг ўзига хос 
истиқлол ва тараққиёт йўли. 
ХХ аср 80-йиллари ўрталарида республика ижтимоий-сиёсий, 
иқтисодий ва маънавий ҳаётидаги инқирозли ҳолат. Марказнинг 
Ўзбекистонда амалга оширган қатағон-зўравонлик сиёсати. “Пахта иши”, 
“ўзбек иши”. Аҳоли турмуш тарзининг оғирлашуви. Орол фожиаси. 
Фарғона воқеалари. 1989 йил ўрталарида республика ижтимоий-сиёсий 
ҳаётидаги ўзгаришлар. Миллий манфаатлар устуворлигининг ўсиб бориши. 
И.Каримов – Ўзбекистоннинг биринчи президенти. Мустақиллик 
декларацияси ва унинг тарихий аҳамияти. 1989-1991 йилларда амалга 
оширилган ўзгаришлар, уларнинг моҳияти. 1991 йил август воқеалари. 
ГКЧП. Совет давлатининг таназзулга юз тутиши.
 
Мустақиллик арафасида республикадаги ижтимоий-иқтисодий ва 
сиёсий аҳвол. Ўзликни англашга интилишнинг кучайиши. Сиёсий 
тизимдаги ўзгаришлар. Мустақилликнинг эълон қилиниши. Ўзбекистон 
Республикасининг ташкил этилиши. Мустақилликнинг илк даврида давлат 
суверенитетини мустаҳкамлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлар. Мустақил 
Ўзбекистон 
давлатининг 
юзага 
келиши 
ва 
мустаҳкамланишида 
И.Каримовнинг тарихий хизматлари. 



Мустақил тараққиёт йўлининг дастлабки давридаги муаммолар. 
Ўзбекистоннинг ўзига хос тараққиёт йўлининг танлаши. Тараққиётнинг 
“Ўзбек модели” ва унинг ўзига хос хусусиятлари. Ўзбекистоннинг 
ижтимоий-сиёсий ривожланиш стратегияси: янгиланиш ва тараққиёт йўли. 
Ўзбекистоннинг иқтисодий мустақиллигини таъминлашга қаратилган 
стратегия 
асослари. 
Мустақиллик 
меъёрий-ҳуқуқий 
асосларининг 
яратилиши. Мустақил Ўзбекистон Конституциясининг қабул қилиниши ва 
унинг тарихий аҳамияти. Давлат рамзлари. 

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling