Фанни ўқитишдан мақсад ва унинг вазифаси
Ишлаб чиқариш корхонасининг иерархик тузилиши
Download 101.62 Kb.
|
маъруза-1
- Bu sahifa navigatsiya:
- учинчи юқори босқичи
Ишлаб чиқариш корхонасининг иерархик тузилишиҲар қандай ишлаб чиқариш корхонасини уч кетма-кет бажариладиган технологик операция кўринишида тасаввур қилиш мумкин: хом-ашёни тайёрлаш, кайта ишлаш жараёни ва ниҳоят кузланган сифат хамда микдордаги маҳсулотни олиш. Бу операциялар кетма-кетлиги, якка бир мураккаб технологик тизим кўринишида мужассамлангандир (3-расм). Замонавий ишлаб чиқариш корхонаси, катта масштабли тизим сифатида, жуда кўп ўзаро бир-бирига, бўйсинган кичик тизимлардан ташкил топган бўлиб, уни асосан уч поғонали иерархик тузилиш кўринишида тасаввур қилинади. Ишлаб чиқариш корхонасининг ҳар бир кичик тизимини, бир бутун технологик тизим ва автоматик бошқариш тизими кўринишида тасаввур қилинади. Ишлаб чиқариш корхонасининг иерархик тузилишининг биринчи қуйи босқичини маълум бир аппаратлар ва уларни локал бошқариш тизимлари билан жиҳозланган типик жараёнлар ташкил қилади. ишлаб чиқариш корхонасинининг иерархик тузилишининг қуйи босқичида, кичик тизимларнинг ишлашини ифодаловчи информация бойиб боради ва бу кичик тизимларни ишлашини бошқаришда типик жараёнларнинг технологик параметрларини автоматик ростлаш тизимларини тузиб, локал равишда стабиллаб борилади. ишлаб чиқариш корхонасининг иерархик тузилишининг иккинчи босқичини агрегатлар, комплекслар, цехлар ва технологик жараёнларни автоматик бошқариш тизимлари ташкил қилади. Юқори интенсив технологик жараёнларни ва юқори қувватли агрегатларни яратилиши ҳамда ишлаб турган корхоналарни оптималлаштириш мақсадида реконструкция қилиниши натижасида янги илмий техник масалалар вужудга келди: ишлаб чиқариш корхонаси ва агрегатларни иқтисодий ва энерготехнологик кўрсаткичлар бўйича оптимал шароитларда ишлашини ташкил қилиш; агрегатларда моддий ва энергетик оқимларни оптимал ташкил қилиш йўли билан бошқариш функциясини агрегатнинг ўзига бериш, яъни агрегат тузилишини кибернетик ташкил қилиш; энерготехнологик тизимларни қўллаш натижасида агрегатларнинг чидамли ишлашини таъминлаш учун бошқарувчи ҳисоблаш машиналарини қўллаш зарурати пайдо бўлмоқда. Ушбу иерархик босқичда, кичик тизимларни бошқаришда, аппаратлар ишини оптимал координациялаш ва улар орасидаги қувватларни оптимал тақсимлаш масалалари вужудга келади. Бу масалаларни ечишда умуман янги декомпозициялаш ва агрегациялаш усуллари, эврестик моделлаштириш назарияси асосида технологияни таҳлил қилиш, кўп босқичли оптималлаштириш ва бошқа усуллардан фойдаланилади. ишлаб чиқариш корхонасининг иерархик тузилишининг учинчи юқори босқичи бу - цехлар фаолиятини оператив бошқариш тизимлари, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш тизимлари, хом-ашёни тақсимланишини режалаштириш, тайёр маҳсулотни тақсимланиши - корхонани автоматик бошқариш тизими. Иерархиянинг ушбу босқичида вазиятга қараб таҳлил қилиш, корхонани оптимал бошқариш масалалари вужудга келади. Бу масалаларни ечишда тизим-техниканинг математик усуллари, чизиқли программалаштириш, ўйинлар назарияси, маълумотлар назарияси ва бошқа усуллар қўлланилади. Download 101.62 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling