Фанни ўқитишнинг долзарблиги


Молиявий маблағга бўлган талаб ва унинг ҳисоби


Download 1.87 Mb.
bet18/149
Sana12.03.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1264530
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   149
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик

Молиявий маблағга бўлган талаб ва унинг ҳисоби. Тадбиркорлик битимини тузиш молиявий харажатлар билан боғлиқ. Ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик фаолиятига керак бўладиган пулнинг миқдорини (Пп) қуйидаги формула асосида ҳисоблаш мумкин:
Пп = Пи + Пм + Пв + Па + Пҳ ;
Бу ерда:
Пи – ёлланма ишчиларга маош тўлаш учун керак бўладиган пул маблағлари;
Пм – сотиб олинадиган материал, хом ашё, ярим тайёр маҳсулот, бутлаш қисмлар, ёнилғи, энергия учун тўловлар;
Пв – меҳнат воситалари (асосий ишлаб чиқариш фондлари) – бино, иншоот, узатиш мосламалари, машина, ҳисоблаш техникаси, асбобускуналар, транспорт воситаларини сотиб олишга кетган маблағлар;
Па – ахборот учун сарфланган маблағлар;
Пҳ – бошқа ташкилотлар хизматига (қурилиш ишлари, транспорт хизматлари ва бошқаларга) кетган тўловлар.
Ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиш учун тадбиркор бошланғич капиталга эга бўлиши керак. Ҳар қандай кишининг бунга имкони бўлмаслиги мумкин. Ушбу ҳолатда ишбилармон тижорат банки ёки маблағи бор шахсга кредит олиш учун мурожаат қилади. Бунинг бошқа йўли ҳам бор – тадбиркор ишлаб чиқариш омиллари (бино, ускуна, хом ашё, материал, ахборот ва бошқалар)ни кредитга ҳам олиши мумкин. Барибир тадбиркор кредит берган шахсга олинган пул маблағини ёки кредитга олинган ишлаб чиқариш омилларининг қийматини қўшимча фоизлар билан қайтариши керак.
Маблағларни имтиёзли асосида давлат тузилмалари ажратиши мумкин. Бунинг учун Ўзбекистонда кичик бизнесни ривожлан-тиришга ёрдам бериш мақсадида маҳсус жамғармалар тузилиб, кредит беришга имтиёзлар яратилгандир.
Ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик фаолиятида билвосита иштирокчи бўлиб, унда молия солиқ органлари иштирок этади. Улар тадбиркорлик фаолияти ҳисобидан маҳаллий бюджетга мажбурий тўловлар, ажратмалар ва жарималар ўтказиш билан шуғул-ланадилар.
Ишлаб чиқариш фаолияти натижаси. Маҳсулотни сотиш, бирор бир ишни бажариш, ҳаридорга, истеъмолчига хизмат кўрсатиш ва маълум ҳажмда фойда олиш тадбиркор ишлаб чиқариш фаолиятининг натижасидир.
Тадбиркор фойдаси ялпи ва соф фойдага бўлинади. Ишлаб чиқариш ва сотишга кетган харажатлардан кейин қолган тушум ялпи фойда дейилади. Ялпи фойдадан солиқлар тўланади. Ялпи фойда ҳисобидан солиқлар, жарима ва бошқа тўловлар тўлангандан кейин қолган пул соф фойда ҳисобланади.
Тадбиркорнинг умумий молиявий баҳосини рентабеллик кўрсаткичи белгилайди. У соф фойдани жами харажатларга бўлган нисбати шаклида аниқланади.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling