Фанни ўқитишнинг долзарблиги
Кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналарига
Download 1.87 Mb.
|
Кичик бизнес ва тадбиркорлик
3.2. Кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналаригалицензия бериш тартибиТадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун давлат томонидан вакил қилинган органлардан лицензия олгандан кейингина ижозат берилади. Лицензия берувчи органлар 3.2.1-жадвалда келтирилган. Лицензия корхонани бошқаришдан манфаатдор бўлган шахснинг таъсис ҳужжатлари нусхаси илова қилинган аризасига қараб берилади. Керакли ҳужжатлар ва ариза берилгандан сўнг, 30 кун ичида лицензия бериш ҳақида қарор қабул қилинади. Агар лицензия бериш учун керакли қарор қабул қилишда экспертиза талаб қилинса, бу экспертизани вазифаси назорат қилишдан иборат бўлган давлат органлари амалга оширади. Экспертиза хулосаси олингандан сўнг, 15 кун мобайнида ариза ва керакли ҳужжатлар топширилгач, 60 кундан кечиктирмай, қарор қабул қилинади. Бунда экспертиза ўтказиш учун кетган харажатларни ариза берувчи тўлайди. 3.2.1-жадвал. Лицензия берувчи органлар
Лицензия икки нусхада бўлиб, ҳужжатт беришга жавобгар шахс томонидан қўл қўйилиб, бераётган органнинг муҳри босилиб, бир нусхада ариза берувчига топширилади. Лицензияда қуйидагилар кўрсатилган бўлади: лицензия бераётган муассаса номи; юридик шахснинг номи ва манзили ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган шахснинг исми-шарифи, турар жойи; лицензия берилаётган фаолият тури; фаолиятни амалга ошириш қоидалари ва шарт-шароитлари; - лицензиянинг рўйхат рақами, берилган вақти ва муддати. Агар тадбиркор рухсат этилган фаолиятни амалга оширишда лицензияда белгиланган қонун-қоидаларни ёки амалдаги қонунларни бузса, шунингдек, аҳоли ҳаётига хавф-хатар келтирувчи фаолият билан шуғулланса, у ҳолда лицензия берган муассаса тадбиркорни лицензиядан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилишга ҳақлидир. Агар тадбиркорлик фаолияти тугатилса ёки тадбиркор лицензиядан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинса, у ҳолда лицензия лицензия берган муассаса томонидан олиб қўйилади. Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling