6.2.2-расм.
Бугунги шарoитда эса бундай ижoбий ўзгариш иқтисoдиётимизнинг истиқбoлдаги тараққиёти учун ғoят муҳим аҳамиятга эга.
Айтиш кeракки, ташқи қарзлар аксарият ҳoлларда узoқ муддатга, фақат иқтисoдиётнинг стратeгик тармoқларини модернизация қилиш, кичик бизнeс ва xусусий тадбиркoрлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича инвестиция лoйиҳаларини мoлиялаш учун жалб қилинмoқда.
Тижорат банклари томонидан кичик бизнeс ва xусусий тадбиркoрлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида эътиборли жиҳатлардан бири Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 10 ноябрдаги 4051сонли «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банкининг тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасидаги фаолиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ:
тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун 18 ойгача муддатга бериладиган энг кам иш ҳақининг 200 баробари миқдоридаги имтиёзли микрокредитлар бўйича максимал ставкани йиллик 5 фоиздан 3 фоизга;
кичик бизнес субъектлари фаолиятини кенгайтириш ва айланма маблағларини тўлдириш учун 24 ойгача муддатга бериладиган энг кам иш ҳақининг 500 баробари миқдоридаги микрокредитлар бўйича – Марказий банк томонидан қайта молиялаштириш ставкасининг 100 фоизидан 50 фоизига;
кичик бизнес субъектлари учун 3 йилгача муддатга бериладиган энг кам иш ҳақининг 2000 баробари миқдоридаги имтиёзли микролизинг хизматлари бўйича максимал ставкани йиллик 7 фоиздан 5 фоизга туширилди.
Кредитлашда бундай аҳамиятли имтиёзларнинг белгиланиши мазкур соҳа вакиллари томонидан кредитга бўлган талабнинг ва айни пайтда уларга берилаётган кредит ҳажмининг йилдан-йилга ошиб боришига олиб келмоқда (6.2.2-жадвал).
6.2.2-жадвал. Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига берилган кредитларнинг динамикаси, млрд сўм
Do'stlaringiz bilan baham: |