Фанни ўқитишнинг долзарблиги
Download 1.87 Mb.
|
Кичик бизнес ва тадбиркорлик
Алоқа жараёни – бу икки ёки ундан ортиқ кишилар ўртасида ахборот айирбошлаш жараёнидир. Алоқа қилиш жараёнининг асосий вазифаси – алмашув мавзуи бўлган ахборотни тушунишни таъмин-лаш. Аммо ахборот алмашинувининг ўзи ахборот алмашинувида иштирок этаётган ишбилармонларнинг алоқалари самарадорлигига кафолат бермайди.
Ахборот алмашинуви жараёнида тўртта элемент иштирок этади: ахборот жўнатувчи, хабар-ахборотнинг ўзи, канал-ахборотни узатув-чи восита ва ахборот олувчи. Бу заминий элементларнинг иши аниқ йўлга қўйилган бўлиши, ахборот бузилган бўлмаслиги керак. Ахборот алмашуви чоғида икки томон (сотувчи ва харидор) муҳим рол уйнайди. Агар сотувчи товар нархини айтса, бу фақат ахборот алмашинувининг бошланиши. Ахборот алмашуви самарали бўлиши учун ҳаридор товарни шу нархга ҳарид қилишга рози эканлигини сотувчига хабар қилиши лозим. Агар бир томон ахборотни такдим этса ва бошқа томон уни бузмасдан қабул қилса, у ҳолда ахборот алмашинуви содир бўлади. Шу боис алоқа жараёнига алоҳида эътибор бериши керак. Алоқа техникаси турли-тумандир. Бизнесда алоқа техникаси воситаларидан бири – компьютерлаштиришдир. Компьютерлаштиришнинг аҳамияти бозор муносабатларига ўтиш, ишбилармонларнинг жаҳон бозорига чиқиш муносабати билан таққослаб бўлмайдиган ҳолда ўсмоқда. Маълумки, жаҳон амалиётида компьютерлаштириш кундалик ва муҳим техника бўлиб қолган. Компьютерлар ёрдамида бизнес-режалар тузилади, меҳнатга ҳақ тўлаш ишлари амалган оширилади, бозорлар тадқиқ қилинади, чакана ва улгуржи савдолар ўрганилади. Айтилганлардан келиб чиқиб, хулоса қиладиган бўлсак, ахборот бизнесда, кичик ва хусусий тадбиркорликда катта аҳамиятга эга бўлиб, улар қабул қилинаётган қарорларнинг манбаи ҳисобланади. Ҳақиқатда ахборотларсиз, керакли маълумотларсиз ҳеч ким ишлай олмайди. Қабул қилинаётган қарорларнинг амалийлиги, кичик ва хусусий тадбиркорликнинг самарадорлиги ахборотлар сифатига, уни ўз вақтида йиғиш, узатиш ва қайта ишлашга боғлиқ. Ахборотлар мажмуи тадбиркорлик фаолияти ахборот тизимини ташкил қилади. Тадбиркорлик фаолиятининг ахборот тизими ўз ичига керакли ахборотлар, ҳужжатлар, бизнес тадқиқотлари тизимини, алоқа каналлари ва техник воситаларни қамраб олувчи мураккаб ахборот тузилмасидир. Тадбиркорлар ўз иш кунларини кичик ва хусусий корхоналар, савдо корхоналари иши ҳақидаги маълумотлар, маҳсулотларга бўладиган буюртмалар ва маҳсулотни ортиб-жўнатиш ҳақидаги телекс ҳисоботлари билан танишишдан, ҳақиқий ва режа кўрсаткич-ларининг ўзаро муносабатларини, ишлаб чиқариш харажатларини ўрганишдан бошлайдилар. Улар маҳсулотларни жорий ва ўтган вақтда сотилиши, товар-моддий захиралар, меҳнатни ташкил қилиш ва унга ҳақ тўлаш, транспортда ташиш ва аҳолига бошқа хизматлар кўрсатиш ҳақидаги ахборотларни саноқли дақиқаларда оладилар. Бунда уларга ҳисоблаш техникаси ва ахборотларни қайта ишлаш жараёнини компьютерлаштириш ёрдам беради. Йиғилган ва қайта ишланган ахборотлар тадбиркорларга бошқа-рув қарори қабул қилишда ёрдам беради. Самарали ишлаётган корхоналар йиғилаётган ахборотлар сифатини ошириш ва миқдорини кўпайтиришга етарли даражада куч сарфлайдилар. Улар ўз ходимларини содир бўлаётган воқеаларни қайд қилиш ва улар ҳақида хабар қилишга ўргатадилар ва бунинг учун тақдирлайдилар. Фирма улгуржи ва чакана сотувчиларни ва бошқа иттифоқчиларини ўзлари учун муҳим бўлган хабарларни узатишга рағбатлантиради. Ишбилармонларга рақиблари ҳақида ахборотлар зарур. Бундай ахборотларни рақиблар товарларини ҳарид қилиш орқали «очиқ эшиклар куни»да, ихтисослаштирилган кўргазмаларга борганда олишлари мумкин. Рақиблар ҳақидаги маълумотларни яна уларнинг ҳисоботларини ўқиб ва ҳиссадорлар мажлисларида иштирок этиб, рақиб корхона ходимлари, рақибларга мол етка-зиб берувчилар ва ҳаридорлар билан суҳбатлашиб ҳам олиш мумкин. Рақибларнинг рекламалари йиғиндисини, уларнинг реклама харажатларини ва улар фойдаланаётган реклама воситалари тўпламини олиш учун реклама бюросининг пуллик хизматларига мурожаат қилинади. Тадбиркорларга мижозлар, дилерлар ва бозорда ҳаракат қилувчи рақобатчилар ҳақида маълумотлар керак. Бозор муносабатларига ўтиш янада кенгроқ ва янада сифатлироқ ахборотлар олиш зарурлигини шарт қилиб қўяди. Тадбиркорлар учун ҳаридорнинг товар хусусиятларига муносабатларини олдиндан башорат қилиш борган сари қийинлашмоқда ва улар тадқиқотларга мурожаат қилмоқдалар. Ишбилармонларга борган сари кўпроқ ахборотлар керак бўлади ва уларга доимо ахборот етишмайди. Шунинг билан бир вақтда, ишбилармонлар ўзларига керакли аниқ ва фойдали маълумотларни етарли микдорда йига олмаётганликларидан шикоят қиладилар. Баъзи бир корхоналарда жорий ахборотларни йиғиш ва тарқатиш бўйича маҳсус бўлимлар ёки лабораториялар ташкил етилган. Бу бўлим ходимлари керакли ахборотларни қидириб топиш учун энг муҳим нашрлар, газета ва журналларни кўздан кечирадилар ва ишбилармонларга маҳсус тайёрланган ахборот варақаларини жўнатадилар. Бундай хизматлар тадбиркорларга келиб тушаётган ахборотлар сифатини кескин оширишга имкон беради. Ишбилармонларда, қоидага кўра, ўз кучлари билан бизнес тадқиқотлари ўтказиш учун на вақт ва на кўникма бор, шунинг учун улар бундай тадқиқотларни буюришга мажбурлар. Корхона шартнома асосида тадқиқот ўтказишга қандайдир илмий-тадқиқот институтига ёки олий ўқув юртига буюртма бериши мумкин. Йирик корхоналар ўз тадқиқот бўлимлари ва лабораторияларини очишлари мумкин. Бўлим ходимлари орасида муҳандислар, иқтисодчилар, социологлар, психо-логлар, бизнес бўйича мутахассислар бўлиши мақсадга мувофиқдир. Бизнес тадқиқотлари тизими қуйидагиларни ўз ичига олади: бозорни тадқиқот қилишни; реклама воситалари ва эълонлари самарадорлигини; ходимларнинг ишга фаоллигини; рақиблар товарларини; нарх-наво сиёсатини; товар ассортиментларини; ҳалқаро бозорларни ўрганишни; ахборотлар билан таъминлашни тадқиқот қилишни; ходимлар билан ишлаш сиёсати ва ходимларнинг фаолиятини баҳолашни ўрганишни ва ҳоказо. Бизнес тадқиқотлари қуйидаги кетма-кетликда ўтказилади (6.8.1-расм). Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling