Фанни ўқитишнинг долзарблиги
Маҳаллий солиқлар ва йиғимларга қуйидагилар киради
Download 1.87 Mb.
|
Кичик бизнес ва тадбиркорлик
Маҳаллий солиқлар ва йиғимларга қуйидагилар киради: - мол-мулк солиғи;
ер солиғи; автотранспорт воситаларини олиб сотганлик учун солиқ; савдо-сотиқ қилиш ҳуқуқи учун йиғим, шу жумладан, айрим турлардаги товарларни сотиш ҳуқуқини берувчи лицензия йиғимлари; юридик шахсларни, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни рўйхатга олганлик учун йиғим; автотранспорт тўхташ жойидан фойдаланганлик учун йиғим; ободончилик ишлари учун йиғим; ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш учун йиғим; - ва бошқа маҳаллий аҳамиятга эга бўлган йиғимлар. Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар маҳаллий бюджетга ўтказилади. Солиқ нимага олинса, ўша нарса солиқ объекти бўлади. Солиқ объекти 3 гуруҳга бўлинади: оборот, даромад ва мулк. Солиқ объектининг ҳар бир солиқ бирлиги учун давлат томони-дан белгилаб қўйилган меъёри солиқ ставкаси деб юритилади. Бу ставка қатъий суммаларда ёки фоизларда объектга нисбатан қўл-ланилади. Солиқ ставкалари пропорционал, прогрессив ва регрессив кўринишларда бўлиши мумкин. Пропорционал солиқ ставкаси усулида фойда ёки оборотга эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар бир хил пропорцияда (улушда) солиқ тўлайдилар. Бу ерда солиқ ставкаси қатъий ўрнатилган бўлиб, пропорционал равишда олинади. Масалан, корхона асосий фондларининг ўртача йиллик қиймати 200 млн сўм бўлиб, ундан ундириладиган солиқ ставкаси 2 фоиз белгиланганда, солиқ суммаси ҳисобот йили учун 4 млн. сўмни (200 млн х 2:100) ташкил этади. Даромад ёки фойда ортиб бориши билан солиқ ставкаси ҳам ортиб бориши кўзда тутилган бўлса, бундай ставкалар прогрессив солиқ ставкалари дейилади. Буни биз Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаганлардан олинадиган даромад солиғи ставкасида яққол кўришимиз мумкин. Регрессив солиқ ставкаси усулида даромад ўсиши (ошиши) билан маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми кўпайиши ёки экспортга маҳсулот ишлаб чиқариш кўпайиши билан солиқ ставкаси камайиб боради. Демак, бундай корхона бюджетга кам солиқ тўлай бошлайди. Рег-рессив солиқ ставкалари бирор фаолият ёки соҳада маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш ёки ўз фойдасидан бирор турдаги харажатни камайтиришни рағбатлантириш мақсадида қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган айрим маҳсулотлар акциз солиғига тортилади. Акциз – бу баъзи истеъмол товарлари қийматига устама қўйиладиган эгри солиқдир. Эгри солиқ деб аталишининг сабаби – унинг бюджетга тўловчилари акциз ости товарларини ишлаб чиқариб сотувчилардир. Аммо, солиқни ҳақикий тўловчилари маҳсулолт етказувчилардан товарларни сотиб олувчилар, яъни истеъмолчи-лардир. Шунинг учун бу солиқ баъзи мамлакатларда истеъмол солиғи деб ҳам аталади. Акциз солиғи ставкаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади. Акциз солиғи ставкаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилаш ҳар йилги бюджетнинг асосий кўрсаткичлари белгиланганда кўрсатилади. Бироқ, йил давомида акциз ставкаларига ўзгартиришлар киритиб борилиши мумкин. Акциз солиғи тўланадиган товарларни ишлаб чиқарувчи корхо-налар, мулк шаклидан қатъий назар, шу товарларни экспортга чиқарсалар, акциз солиғи тўлашдан озод бўладилар. Кизил Яримой жамияти корхоналари ўзлари ишлаб чиқарган товарлардан келган даромадларини жамиятнинг Уставида кўзда тутилган вазифаларни бажаришга сарфласалар, у ҳолда улар ҳам акциз солиғи тўлашдан озод бўладилар. Акциз солиғи суммаси икки хил формула билан аниқланади. Агар товарлар мамлакат ичида ишлаб чиқилса ва сотилса, акциз солиғи суммаси қуйидаги формула билан аниқланади: Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling