Воситалари


Download 84.97 Kb.
bet1/6
Sana15.02.2023
Hajmi84.97 Kb.
#1201281
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3 мавзу Давлат мулкини хусусийлаштириш сиёсати



3-МАВЗУ. ДАВЛАТ МУЛКИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ СИЁСАТИ

3.1. Давлат мулки ва тадбиркорлиги – иқтисодий сиёсатнинг муҳим

воситалари


Иқтисодиётни тартибга солишга қаратилган иқтисодий сиёсатнинг энг муҳим давлат воситаларидан бири ўз мулки бўлган тармоқ ва корхоналарни бошқариш, яъни бевосита тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишдир.
Давлат мамлакат ишлаб чиқариш воситаларининг бир қисмини мулк эгаси сифатида бевосита ишлаб чиқариш жараёнини ташкил қилади, режалаштиради ва уни назорат қилади. Давлат тадбиркорлик фаолияти орқали фан-техника инқилоби талабларига кўра, халқ хўжалиги тузилишини шакллантиришга ҳамда бозор баҳоларидан бирмунча паст баҳоларда товар сотиш ва хизматлар кўрсатиш орқали ишлаб чиқаришнинг бошқа секторларининг ривожланишига кўмаклашади. Давлат мулки ва соҳибкорлиги кўлами бозор иқтисодиёти шароитида чекланган бўлади. У, асосан, мамлакат иқтисодиётини самарали ривожланиши учун имкониятлар яратишга хизмат қилади.
Унинг доирасига Ўзбекистон Республикасида, биринчидан, олтин, уран, нефть, газ, кўмир, рангли металлар ва бошқа табиий бойликларни қазиб чиқариш саноати тармоқлари; энергетика, темир йўл, автомобиль йўллари, транспортнинг бир қисми кириши лозим.
Қазиб чиқарувчи тармоқлар маҳсулотлари мамлакатнинг энг муҳим миллий бойлиги ҳисобланади. Энергетика ва транспорт эса халқ хўжалигининг ҳаётий қон томирларидир. Шу билан бирга, уларнинг капитал ҳажмкорлиги юқори ва айланиш муддати узоқ бўлганлиги учун хусусий корхоналарнинг бу соҳадаги ташаббускорлиги чекланган бўлади. Ана шу сабабларга кўра, ушбу тармоқларни давлат бевосита бошқариши мақсадга мувофиқдир. Ҳамма ривожланган мамлакатларда ҳам давлат капитал маблағларининг кўп қисми ушбу соҳаларга йўналтирилади.
Иккинчидан, Ўзбекистон иқтисодий мустақилликни қўлга киритиш учун машинасозлик, шу жумладан, автомобилсозлик, ускунасозлик, фантехника инқилоби вужудга келтирган электротехника саноати тармоқларини ривожлантириши зарурдир. Бу янги тармоқлар қарор топиши давлат тадбиркорлик фаолияти доирасида бўлади.
Учинчидан, фан-техника инқилоби шароитида фан ва техникага раҳбарлик қилиш ҳам давлат зиммасига юкланади. Давлат энг қимматли фундаментал фанлар соҳасидаги илмий ишларни молиялаштиради.
Давлат ўз корхоналарининг товар ва хизматларини паст даражадаги, аксарият ҳолларда ишлаб чиқариш харажатларига яқин бўлган баҳолар билан сотади. Бу билан аҳоли турмуш даражасининг ошишига, хусусий ва бошқа корхоналарнинг самарали ишлашига, халқ хўжалиги тармоқларининг маълум нисбатларини шакллантиришга таъсир кўрсатади.
Давлат ўзига қарашли корхоналарни ижарага бериш, меҳнат коллективларига, хусусий шахсларга сотиш, акционерлик жамиятларига айлантириш йўли билан аралаш мулкни шакллантириш орқали иқтисодиётнинг бошқа мулк доираларининг ташаббускорлигига, рентабеллигининг ошишига ижобий таъсир кўрсатади.
Давлатнинг хусусий, жамоа ва бошқа тоифадаги корхоналардан товар ва хизматлар сотиб олиши иқтисодиётни тартибга солишнинг бир усули ҳисобланади. XX асрнинг буюк иқтисодчиларидан бири бўлган Жон Кейнс бу воситани “иқтисодиётни тетиклантиради” деб таъкидлаган. Ушбу ўринда савол туғилади. Хўш, давлат қандай товарларни сотиб олади?
Давлат, биринчидан, ўзига қарашли тармоқ ва корхоналарнинг самарали ишлаши учун хом ашё, асбоб-ускуналар; иккинчидан, бошқарув аппарати ходимларини молия билан таъминлаш; учинчидан, меҳнатга лаёқатсиз майиб-мажруҳлар, қариялар, етим болалар, камбағаллар ҳамда кўп болали оилалар, ёлғиз, қаровсиз кишиларга ёрдам мақсадида истеъмол товарлари ва хизматлар билан таъминлаш; тўртинчидан, ҳарбий анжомлар, қурол-яроғлар армия учун лозим бўлган истеъмол товарлар ва хизматларни ишлаб чиқариш, бешинчидан, турли хил табиий офатларнинг олдини олиш учун давлат захираларини ташкил этиш мақсадида товарлар сотиб олади. Бунинг оқибатида давлатнинг товарлар ва хизматлар бозори шаклланади. Давлат бозори муҳим ижобий роль ўйнайди. Бу бозор кафолатли бўлиб, унинг тўлов қобилияти давлатнинг бюджет ва валюта фонди орқали таъминланади. Ҳар қандай бозор конъюнктураси шароитида ҳам давлат буюртмаси ва контрактлари юзасидан ишлаётган корхоналар бозори касод бўлмайди. Бу бозор давлат буюртмалари орқали тартибга солинади, унда келишилган баҳолар амал қилади ва унинг иштирокчиларига барқарор фойда келтиради.
Тоталитар тузум даврида давлат асосий ишлаб чиқариш воситаларининг катта қисмини мулк эгаси сифатида иқтисодиётни ўз монополиясига айлантирган эди. Узоқ йиллар мобайнида республикамиз иқтисодиётида умумхалқ мулки деб аталган, аслида эса давлатлаштирилган мулк тўлиқ ҳукмронлик қилиб келди. Мулкчилик фақат икки турдан, яъни давлат мулки ва колхоз-кооператив мулкидан иборат қилиб қўйилган эди. Аслида колхоз-кооператив мулки ҳам амалда бутунлай давлат иҳтиёрида эди.
Ишлаб чиқариш воситаларининг хусусий мулклиги ҳам юридик жихатдан, ҳам амалиётда батамом инкор қилинган эди. Фақат хусусий мулкчиликнинг шакли ўзгартирилган, ишлаб чиқариш воситаси бўлмаган ва даромад келтирмайдиган фуқароларнинг шахсий мулки сифатидаги кўринишигина мавжуд бўлиши мумкин эди. Аҳолининг ўз мулкидан фойдаланиш туфайли оладиган даромадларининг ҳамма турлари ноқонуний ҳисобланар эди. Назария ва амалиётда умумхалқ мулки деб ҳисобланган мулк субъекти сифатида давлатнинг чиқиши жамият аъзолари ўртасида бу мулкка «ҳеч кимники», «давлатники», «бировнинг мулки» деб қарашларнинг шаклланишига олиб келди. Бундай шароитда давлат ўз мулки бўлган давлат корхоналарини, тармоқ ва соҳаларни маъмурий буйруқбозлик усуллари орқали бевосита бошқарган. Бу ҳол реал ишлаб чиқариш иштирокчиларининг (хўжалик субъектларининг) ишлаб чиқариш воситаларидан маҳрум бўлишига, эгалик ҳиссининг йўқола боришига, иқтисодий манфаатдорлик ва меҳнатдан рағбатланишнинг пасайишига олиб келди.
Ўзбекистонда ва бошқа собиқ марказлашган-режали иқтисодиётга эга бўлган мамлакатларда бозор иқтисодиётини вужудга келтириш вазифаси бу умумқалқ, ижтимоий мулкнинг маълум қисмини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни тақозо қилади. Бу борада Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов “Мулкчилик масаласини ҳал қилиш бозорни вужудга келтиришга қаратилган бутун тадбирлар тизимининг тамал тоши бўлиб хизмат қилади. Бу масала социалистик тузумдан кейин бозор муносабатларини танлаган мамлакатларда катта аҳамиятга эга бўлган долзарб масаладир”,-деб таъкидлаган.


Download 84.97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling