Воситалари
Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш кўрсаткичлари
Download 84,97 Kb.
|
3 мавзу Давлат мулкини хусусийлаштириш сиёсати
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўрсаткичлар 2007й 2008й 2009й
- Корхона ва объектларни хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқаришнинг бориши (2010 –2016 йиллар)
Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш кўрсаткичлари
Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнида 2007–2010 йилларда 474 та шартнома бўйича инвестиция мажбуриятлари бажарилди. Уларнинг умумий қиймати 129,37 млн. АҚШ доллари ва 106,53 млрд. сўмни ташкил этди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.04.2015 йилдаги ПҚ-2340сонли “Иқтисодиётда хусусий мулк улуши ва аҳамиятини кўпайтириш бўйича чоралар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Иқтисодиётда давлат иштироки даражасини баҳолашдан ўтказиш асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси томонидан 2015–2016 йилларда давлат мулкини хусусийлаштириш Дастури тайёрланди. Мазкур қарор қуйидагиларни назарда тутади:
Мамлакатимизда 2010–2014 йилларда 644 та давлат объектлари хусусийлаштирилган бўлиб, хусусийлаштиришдан тушган маблағлар 226430 миллион сўмни ташкил этган. 2015–2016 йилларда эса жами 1457 та давлат объекти хусусийлаштирилди, хусусийлаштиришдан тушган маблағлар эса 268061,8 миллион сўмни ташкил этган (қаранг:4.3.2-жадвал). 4.3.2-жадвал. Корхона ва объектларни хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқаришнинг бориши (2010–2016 йиллар)
2017 йилда эса 542 та давлат корхонаси ва объектлари хусусийлаштирилди ва давлат тасарруфидан чиқарилди. Хусусийлаштирилган объектларнинг 341 таси (62,9 фоиз) маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, Соғлиқни сақлаш вазирлигига – 66 таси (12,2 фоиз), Халқ таълими вазирлигига – 58 таси (10,7 фоиз), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига – 16 таси (3 фоиз), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига – 11 таси (2 фоиз), Навоий тоғ кон металлургия комбинати давлат корхонасига – 10 таси (1,8 фоиз) тегишлидир.Хусусийлаштиришдан тушган маблағлар 228,3 миллиард сўмни ташкил этди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли Қарорига биноан, Давлат мулкини ижарага бериш марказлари ташкил этилди. Ушбу марказларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат қилиб белгиланган:
Download 84,97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling