Фанни ўқитишнинг долзарблиги
-жадвал. Ўзбекистон Республикасида 2010 йилги инвестицион дастури капитал қўйилмаларининг асосий параметрлари
Download 1.87 Mb.
|
Кичик бизнес ва тадбиркорлик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Молиялаштириш манбаларининг номлари 2010 йилги прогноз, млрд. сўм Жамига нисбатан фоизда
6.5.1-жадвал. Ўзбекистон Республикасида 2010 йилги инвестицион дастури капитал қўйилмаларининг асосий параметрлари
Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1213-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилга инвестицион дастури ҳақида»ги Қарори. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 19 ноябрдаги 4010-сонли «Иқтисодий ночор корхоналарни тижорат банкларига сотиш тўғрисидаги тартибни тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармойиши билан иқтисодий ночор корхоналарнинг молиявий қобилиятини тиклаш бўйича бир қатор имтиёзлар (кўмаклар) берилган. Юқорида қайд этилган меъёрий ҳужжат орқали тижорат банкларига ҳам муайян имкониятлар берилган. Жумладан: банкрот корхона негизида устав жамғармаси 100 фоизгача бўлган янги корхона ташкил этиш; банкрот корхонанинг тугатилиши муносабати билан унга аввал берилган, қопланмаган кредитини, шу жумладан Ҳукумат кафолати билан берилган кредит суммасини банк кенгашининг қарори билан ҳисобдан чиқариш; банкрот корхона учун малакали бошқарув компаниясини тузиш ва жалб қилиш; банкрот корхонани тугатиш баҳосида сотиб олиб, унинг фаолиятини тиклаб, қайтадан бозор баҳосида сотиш ва ҳ.к. Айни пайтда мазкур жараённинг самарадорлигини ва таъсирчанлигини таъминлаш мақсадида тижорат банклари балансига ўтказилган банкрот корхоналарни тиклаш, техник ва технологик модернизация қилиш ва ишлаб чиқаришни қайта қуроллантириш, зарур бўлганда корхонани тўлиқ реконструкция қилиш орқали фаолият йўналишини ўзгартириш, стратегик ҳамкорлик ва инвесторларни жалб қилишни назарда тутувчи бизнес-режаларни ишлаб чиқиш белгиланган. Тижорат банкларининг ликвидлигини тартибга солган ҳолда, 2009 йилда белгиланган макроиқтисодий кўрсаткичларга эришиш, шунингдек, миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш мақсадида Марказий банк тасарруфида бўлган барча бозор дастакларини қўллаш кўламини кенгайтирди. Банк тизими ликвидлигини тартибга солиш дастаги сифатида 2009 йил давомида Марказий банк томонидан мунтазам равишда кенг қўлланилди. Шунингдек, Молия вазирлиги томонидан муомалага чиқарилган Давлат ўрта муддатли облигациялари ва Марказий банкнинг облигациялари билан бирламчи ва иккиламчи бозорларда олди-сотди операциялари амалга оширилиб борилди. Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда Марказий банк бошқаруви асосида банк тизимида бир қанча амалий ишлар олиб борилди. Банклар капиталлашув даражасининг, банк ликвидлигининг оширилиши пировардида уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш учун мустаҳкам замин яратади. Шу билан биргаликда кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишда банкларнинг инвестиция кредитлари орқали иштирокини таъминлашни фаоллаштиришда уларнинг барқарор ресурс базасини шакллантириб беради. Ўзсаноатқурилишбанк, Микрокредитбанк, Халқ банки, Агро банк, Асака банки ва Қишлоқ қурилиш банки устав капиталларига давлат маблағлари йўналтирилди. Натижада 2009 йилнинг ўзида тижорат банкларининг низом капитали 43 фоизга ошди ва бу ўз навбатида банк капиталларини халқаро тартибга солишининг Базель-2 стандартлари бўйича бегиланган меъёрдан банкларимизнинг капиталларини етарлилик даражаси 3 мартадан кўпроқни ташкил қилди. Сўнгги икки йилда тижорат банкларининг умумий капитали 2 баробар кўпайди ва бугунги кунда 3 трлн. сўмдан ошиб кетди. Инвестициялашнинг узоқ муддатли ресурс базасини мустаҳкамлаш, шунингдек жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози оқибатларини бартараф этиш мақсадида тижорат банкларининг капиталлашув даражасини янада ошириш мақсад қилиб қўйилган эди. Бу борада, 2009 йил давомида тижорат банклари томонидан жами 489,2 млрд. сўмлик 13 та қўшимча акциялар эмиссияси амалга оширилди (6.5.2-расм). Бу кўрсаткич 2008 йилга нисбатан 212,8 млрд. сўм ёки деярли 77 фоизга ошган. Гарчи акциялар эмиссияси сони 21 тадан 13 тага камайган бўлсада, умумий эмиссиялар ҳажмининг ошиши ҳисобига ўртача эмиссия ҳажми 13,2 млрд. сўмдан 37,6 млрд. сўмга ўсди. Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари учун 2009 йил ўзига хос ислоҳотлар ва ўзгаришларга бой бўлди. Бунда республика тижорат банкларининг барқарорлигини таъминлаш ва молиявий инқирозга қарши курашиш борасида мамлакатимиз Президенти томонидан қабул қилинган қарор ва 2009-2012 йилларга мўлжалланган Инқирозга қарши чоралар Давлат дастури муҳим аҳамият касб этди. Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling