Фанни ўқитишнинг долзарблиги


Иқтисодиётни модернизациялаш ва инвестицион фаолликни оширишда, иқтисодий ночор корхоналарни молиявий


Download 1.87 Mb.
bet75/149
Sana12.03.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1264530
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   149
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик

6.5. Иқтисодиётни модернизациялаш ва инвестицион фаолликни оширишда, иқтисодий ночор корхоналарни молиявий

соғломлаштириш жараёнида банкларнинг аҳамияти

Айни пайтда банкларнинг кредит портфели таркибида жиддий ўзгаришлар юз бермокда. Жаҳон молиявий-иктисодий инқирози давом этаётганига қарамай банкларимиз томонидан иктисодиётнинг реал сектори корхоналарини фаол қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор берилди. Жорий йил бошига келиб жами кредит қўйилмалари миқдори 8,5 трлн. сўмдан ошиб кетди.
Тижорат банклари капиталлашув даражасининг ортиши иқтисодиётнинг реал секторида инвестицион фаолликнинг ўсишини таъминлашда банк кредитларининг аҳамиятини ортишига олиб келди. Биргина корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш учун жами 2,4 трлн. сўм миқдорида инвестицион кредитлар ажратилди.
Тижорат банкларининг узоқ муддатли кредитлари улушии ошириш бўйича кўрилган чоралар туфайли 3 йилдан ортиқ муддатга берилган кредитларнинг банклар кредит портфелининг умумий ҳажмидаги улуши ҳозирги пайтда 69 фоизга етди ва сўнгги ўн йилда 28 баробар кўпайди (6.5.1-расм).
Ушбу тенденцияни яқин истиқболда изчил ошириб бориш вазифаси белгилаб олинган бўлиб, банклар томонидан берилган кредитлар таркибида инвестиция кредитларининг улушини ортиб бориши, мамлакатимиздаги кенг қамровли инвестиция сиёсатни олиб боришда банкларнинг аҳамиятини ортиши натижаси ўлароқ уларнинг йирик инвестиция муассасаларига айланишига олиб келади.

Тижорат банкларининг узоқ муддатли кредитлари улуши, фоиз

31%
69%




Уч йилдан ортиқ муддатга берилган кредитлар
Уч йилдан кам муддатга берилган кредитлар




6.5.1-расм.
Банклар активлари таркибида спекулятив тавсифдаги кредитларнинг камайишига ва ресурсларни реал иқтисодиётга қўйилма қилиш ҳисобига Республикамизнинг истиқболдаги ривожланишида банклар ҳиссасининг янада ортишига олиб келади. Ўз навбатида банкларнинг капиталлашув даражасини оширишга давлат қўйилмаларнинг манзиллилиги ортишини таъминлайди.
Иқтисодиётдаги таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, корхоналарнинг инвестицион фаолиятини янада жонлантириш, хорижий инвестицияларни, аввало тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш ва улардан самарали фойдаланиш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта қуроллантириш, янги иш ўринларини шакллантириш ва булар асосида миллий иқтисодиётимизни барқарор ва динамик ривожланишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1213-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилга инвестицион дастури ҳақида»ги Қарори1 тасдиқланган бўлиб, ушбу дастур асосидаги капитал қўйилмаларни молиялаштириш манбалари таркибида банк тизими инвестицион кредитларнинг аҳамияти юқори бўлмоқда. Буни қуйидаги жадвал маълумотлари орқали кўришимиз мумкин.
Ушбу жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, 2010 йилги инвестицион дастурда белгиланган капитал қўйилмаларнинг умумий ҳажми 18220,3 млрд. сўмни ташкил қилиб, унинг 8,4 фоизи тижорат банклари кредитлари ҳисобига молиялаштирилади. Шундан, «Қишлоқ қурилиш банк» АТБнинг имтиёзли кредитлари 256,0 млрд. сўмни ташкил қилиб, асосан ушбу кредитлар қишлоқ жойларида уй-жой қурилишига сарфланиши режалаштирилган.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling