Фанни ўқитишнинг долзарблиги


Харажатларнинг туркумланиши


Download 1.87 Mb.
bet87/149
Sana12.03.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1264530
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   149
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик

Харажатларнинг туркумланиши

Харажатлар







Туркумлаш мезонлари


7.1.1-расм.
Ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиладиган корхонанинг ўзига тегишли ресурслар сарфи (масалан, фермер хўжалигида асосий воситалар эскириши, хўжаликнинг ўзида ишлаб чиқарилган ем-хашак, органик ўғитлар, асосий подага ўтказилаётган ёш чорва моллари ва бошқалар) дархонанинг ички харажатларини,_ташқи мол етказиб берувчилар ва бошқа субъектлардан сотиб олинган ресурслар учун тўловлар корхоананинг ташқи харажатларини ташкил қилади.
Қисқа муддатли даврада махсулот ҳажмининг ўсишига нисбатан доимий (ҒС) ва ўзгарувчи (УС) ҳаражатлар фарқ қилади.
Доимий ҳаражатлар махсулот ҳажмининг ўзгаришига боғлиқ бўлмай, корхонанинг маълум бир вақт оралиғида сарфлаши қатъий белгилаб қўйилган ўзгармас ҳаражатларини ифода этади. Бунга асосий воситаларнинг амортизацияси, бошқарув ходимларининг иш хақи, суғурта тўловлари, телефон учун абонентлик тўлови ва ижара тўловларини мисол қилиб келтириш мумкин. Доимий ҳаражатларининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, махсулот ҳажмининг ошиб бориши билан бир бирлик махсулотга тўғри келувчи ўртача доимий ҳаражатлар камайиб боради.
Ўзгарувчи ҳаражатлар миқдори махсулот ишлаб чиқариш ҳажининг ўсиши ёки камайишига қараб ўзгариб туради, яъни махсулот ҳажми ўзагришига мутаносиб бўлади. Ўзгарувчан ҳаражатлар таркибига ишчиларнинг иш хақи ва унга нисбатан ажратмалар, хом-ашё, ёнилғимойлаш материаллари, ёқилғи ва энергия, транспорт ҳаражатлари ва бошқа воситалар фарқи киради. Узгарувчан ҳаражатларининг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, махсулот ҳажмининг ошиб бориши бир бирлик махсулотга тўғри келувчи ўртача ўзгарувчи ҳаражатларнинг ўзгаришига унчалик таъсир кўрсатмайди.
Доимий ва ўзгарувчи ҳаражатлар йиғиндиси корхонанинг умумий ҳаражатларини (ТС=ҒС+УС) ташкил қилади. Бундан ташқари махсулот ишлаб чиқаришнинг (Q) бир бирлигига сарфланган ўртача умумй ҳаражатлар тушунчаси ҳам мавжуд. Умумий ҳаражатлар суммасини махсулот ишлаб чиқариш ҳажмига бўлиш орқали топиш мумкин.
Ишлаб чиқаришнинг дастлабки босқичида, ҳали моддий ресурслар ва асосий воситалар тўла бандлик даражасига эришмаган даврда, уртача домимий ҳаражатлар қиймати юқори бўлади ва ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиб бориши билан у камайиб бориш хусусиятига эга. Ўртача ўзгарувчи ҳаражатлар ишлаб чиқариш ҳажми оптимал чегарага етгунча камайиб боради, аммо ундан кейин ишлаб чиқаришга жалб этилган ортиқча ресурслар самарасиз бўлиши туфайли, ўртача ўзгарувчи ҳаражатлар ортиб боради.
Кейинги ҳар бир қўшимча махсулот бирлигини ишлаб чиқаришга сарфланадиган ҳаражатлар чегаравий ҳаражатлар деб юритилади. Уни умумий ҳаражатлар суммасининг ўсган қисмини маҳсулот ҳажмининг ўсган қисмига бўлиш орқали топиш мумкин. Чегаравий ҳаражатлар ишлаб чиқарилаётган ҳар бир қўшимча маҳсулот бирлиги корхонага қанчага тушишини кўрсатади. Бир бирлик маҳсулот ишлаб чиқаришга кетадиган моддий, меҳнат ва бюшқа ҳаражатлар сарфи оптималлашиб борган сари чегаравий ҳаражатлар камайиб боради. Аммо, корхонанинг ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш имкониятлари тўлиқ бандликка эришгач, кейинги бирлик маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳаражатлари борган сари қимматлашиб боради.
Натижада юзага келадиган ҳаражатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган "Маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳаражатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низом"га мувофиқ қуйидагича туркумланади:
1. Маҳсулот ишлаб чиқариш тавнархшшҳосил қилувчи ҳаражатлар:

  • ишлаб чиқаришнинг моддий ҳаражатлари;

  • ишлаб чиқаришҳусусиятигаэга

  • ишлаб чиқаришга тегишли бўлган

  • асосий воситалар ва номоддий активлар амортизацияси; - ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган бошқа ҳаражатлар.

2. Ишлаб чиқариш таннархига киритилмайдиган, бироқ асосий фаолиятидан олинган фойдани аниқлашда ҳисобга олинадиган давр ҳаражатлари:

  • маҳсулотни сотиш ҳаражатлари;

  • бошқарув ҳаражатлари; - бошқа операцион ҳаражатлар.

3. Корхонанинг умумхўжалик фаолиятидан олинган фойдасини аниқлашда ҳисобга олинадиган молиявий фаолият бўйича ҳаражатлар:

  • фоизлар бўйича тўловлар;

  • мол-мулкни узоқ муддатли ижарага (лизингга) олиш тўловлари;

  • хорижий валюта билан операция бўйича салбий курс тафовутлари;

  • қимматли қоғозларга қўйилган маблағларни қайта баҳолаш; - молиявий фаолиятга оид бошқа ҳаражатлар.

4. Корхонанинг одатдаги фаолиятига мос келмайдиган, бир неча йиллар давомида такрорланиб турмайдиган ва кичик тадбиркорлик корхонаси бошлиғининг (мулк эгасининг) қабул қилган бошқарув қарорларига боғлиқ бўлмаган ҳолда вужудга келадиган воқеалар ва ҳодисалар (сув тошқини, ёнғин, жала, дўл каби табиий офатлар ва мамлакат қонунчилигида ўзгариш) натижасида кўрилган фавқулодда зарарлар.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling