"Минерал ва органик ўгитлар" моддасида экинларга солинган минерал ва органик ўғитлар қиймати ҳисобга олинади. Бунда корхонанинг ўзида мавжуд органик ўғитлар (гўнг ва бошқа) уларни ишлаб чиқариш таннархида, четдан сотиб олинганлари эса сотиб олиш баҳосида ҳисобга олинади.
Қишлоқ хўжалигида маҳсулот таннархини ҳисоблаш бўйича ҳаражат моддалари
7.2.2-расм.
Ушбу ўғитларни экинларга солиш (транспортга юклаш, ташиш, тушириш, сепиш ва бошқалар) бу моддада акс этмай, тегишли моддалар бўйича (меҳҳнатга ҳақ тўлаш, асосий воситаларни сақлаш, иш ва хизматлар ва бошқа) ҳисобга олинади.
"Ўсимликлар ва чорва молларини ҳимоялаш воситалари" моддасида экинлар ва чорва молларини касалликлар, заракунандалардан ҳимоялаш ва бегона ўтлардан тозалашда ишлатиладиган воситалар: гербицидлар, пестицидлар, дефолиантлар, кимёвий ва биологик воситалар, биопрепаратлар, тиббий ва дезинфекция воситалари ҳамда бошқа ҳимоя воситаларини сотиб олиш билан боғлиқ ҳаражатлар ўз аксини топади.
Ушбу ҳимоя воситалари билан экинларга ишлов бериш ҳаражатлари (сепиш, чанглаштиш, дефоляция қилиш ва бошқалар) бу моддада акс этмай, тегишли моддалар бўйича (меҳҳнатга ҳақ тўлаш, асосий воситаларни сақлаш, иш ва хизматлар ва бошқа) ҳисобга олинади. Чорвачиликда бу моддага биопрепаратлар. Тиббий ва дезинфекция воситларини ишлатиш билан боғлиқ ҳаражатлар ҳам ҳисобга олинади.
"Ем-хашак ва озуқа" моддасида чорва молларини озиқлантиришда ишлатилган корхонанинг ўзида етиштирилган ҳамда четдан сотиб олинган ем-хашак ва бошқа озуқа турлари қиймати ўз аксини топади. Бунда озуқаларни корхона ичида даладан омборга, омбордан молларга бериш жойига ташиш ҳаражатлари, шунингдек, уларни озуқага тайёрлаш билан боғлиқ ҳаражатлар ушбу моддада акс этмай тегишли моддаларда (меҳҳнатга ҳақ тўлаш,
асосий воситаларни сақлаш, иш ва хизматлар ва бошқа) ҳисобга олинади.
"Уруглик ва кўчат материаллари" моддасида ўзида ишлаб чиқарилган ҳамда сотиб олинган экиш учун мўлжалланган уруғлик ва кўчатларт ҳисобга олинади. Бунда корхонанинг ўзида етиштирилган уруғлик ва кучатлар уларни ишлаб чиқариш таннархида, четдан сотиб олинганлари эса сотиб олиш баҳосида ҳисобга олинади. Ушбу уруғлик ва кўчатларни экишга тайёрлаш (транспортга юклаш, ташиш, тушириш, экиш ва бошқалар) бу моддада акс этмай, тегишли моддалар бўйича (меҳнатга ҳақ тўлаш, асосий воситаларни сақлаш, иш ва хизматлар ва бошқа) ҳисобга олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |