Фанни ўқитишнинг долзарблиги


Кичик корхоналарнинг хўжалик фаолиятини умумлаштирувчи кўрсаткичлар


Download 1.87 Mb.
bet106/149
Sana12.03.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1264530
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   149
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик

Кичик корхоналарнинг хўжалик фаолиятини умумлаштирувчи кўрсаткичлар. Маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш корхона фаолиятининг охирги натижаси қисобланади. Кичик корхоналар учун сотилган (ҳаридорларга ортиб жўнатилган ва улар томонидан ҳақ тўланган) маҳсулот ҳажми пул тушумини таъминлашга, ишлаб чиқариш харажатлари ва бошқа зарурий сарфларнинг ўрнини қоплашга имкон беради. Бундан ташқари, пул тушумининг таркибида фойда ҳам мавжуд бўлади. Ундан корхона томонидан ишлаб чиқаришни кенгайтириш, моддий рағбатлантириш фондларини яратиш, давлат бюджети олдидаги мажбуриятларни бажариш учун фойдаланилади. Истеъмолчи маҳсулот сотилиши натижасида ишлаб чиқариш воситалари ёки истеъмол моллари кўринишидаги зарурий маҳсулотни олади.
Корхоналар маҳсулотларини сотишда айрим камчиликларга ҳам йўл қўяди. Хусусан, айрим ҳолларда сотиш режасини ошириб бажариш билан бирга маҳсулотларнинг айрим турларини хари-дорларга белгиланган муддатларда етказиб бериш режаси бажарил-маганлик ҳоллари учрайди. Бу корхонанинг ўзига (у пенялар ва жарималар тўлайди) ва ҳаридорга зарар келтиради. Шунинг учун сотиш режасининг бажарилиши маҳсулот етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятларининг бажарилишини ҳисобга олиш билан таҳлил қилинади. Бунда битта ҳаридорга етказиб бериш режасининг ошириб бажарилиши бошқа ҳаридорларга етказиб бериш режасининг бажарилмаганлигига сабаб бўлганлиги ҳисобга олинади. Шунинг учун шартнома мажбуриятлари режасини бажарилиши 100% дан ошиб кетмаслиги керак.
Сотиш ҳажми тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш ва уни ўз вақтида сотишга тўғридан-тўғри боғлиқдир. Товар маҳсулоти маҳсулотни сотиш кўрсаткичларида сотилмаган маҳсулотларнинг ўзгарувчан қолдиқларининг ўзгариши билан акс эттирилади. Маҳсулотлар сотилишининг бир маромдалигини таъминлаш учун корхоналар тайёр маҳсулот-ларнинг зарур ҳажмига эга бўлишлари керак. Аммо амалиётда сотилмаган маҳсулотларнинг ҳақиқий қолдиқлари меъёрий қолдиқлардан анча ошиб кетиш ҳоллари ҳам учрайди. Бу ҳисобот даврида маҳсулотнинг сотилиш ҳажмини анча камайишига олиб келади. Маҳсулот сифатининг етарлича юқори бўлмаслиги, маҳсулотларни бир маромда ишлаб чиқарилмаслиги, корхона маҳсулотларни ортиб жўнатиш учун транспорт билан етарлича таъминланмаганлиги ва бошқалар бундай вазиятнинг сабаблари бўлиб ҳисобланади.
Маҳсулотни сотиш аниқ истеъмолчи томонидан буюмлар-нинг айрим турлари кўринишида амалга оширилади. Етказиб берувчилар ва ҳаридорлар маҳсулот етказиб бериш тўғрисида шартнома тузадилар. Унда буюмларнинг рўйхати, миқдори, етказиб бериш муддатлари ва бошқа шартлар кўзда тутилади. Уларнинг бажарилиши таҳлили 8.4.1-жадвалда келтирилган.
Жадвалдан кўринишича, сотилган маҳсулотларнинг ҳажми режага нисбатан 71 минг сўмга ёки 0,5% га ошган. Бунга товар маҳсулотларини ишлаб чиқариш режасини 228 минг сўмга ёки 1,6% га ошириб бажарилганлиги сабаб бўлган. Аммо товар маҳсулотларининг режадан ортиқ ишлаб чиқарилиши тўлиқ. даражада сотилмаган.
Сотилган маҳсулотларнинг ўтувчи қолдиқлари режалаштирил-ганга кўра 157 минг сўмга ўсган, бу сотиш ҳажмини шу суммага пасайтирган.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling