Фанни ўқитишнинг долзарблиги


Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб кувватлаш учун ажратилган кредитлар микдори , млрд сўм


Download 1.87 Mb.
bet104/149
Sana12.03.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1264530
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   149
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб кувватлаш учун ажратилган кредитлар микдори , млрд сўм

2010 йилда тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2009 йилдагига нисбатан 1,4 баробар кўпроқ кредит ресурсларини ажратиш устувор йўналиш қилиб белгиланди. Шу билан бирга, микрокредитларнинг даражаси эса 1,3 баробарга ўсиши кутилмоқда (8.2.2-расм).

8.2.2-расм.

8.3. Кредит ставкасини аниқлаш


Кредитнинг асосий шарти – бу қарз учун ҳақ тўлаш. Бу ҳақ қарз қилинган суммага нисбатан фоиз ҳисобида олинганидан уни қарз фоизи ёки кредитнинг фоиз ставкаси деб юритилади. Қарз фоизи пул бозорида амал қилади. Бозорга чиқарилган пулнинг нархи фоиз бўлади. Бошқа товарлардан фарқлироқ, қарз пулининг нархи – бу унинг маълум тўлов эҳтиёжини қондириш хоссасидаги фойдаланганлик учун бериладиган ҳақ бўлади. Қарз пули капитал сифатида ёки одатдаги тўлов ёки ҳарид воситасида ишлатилади.
Мана шунинг учун ҳам қарздор шахс пул эгасига фоиз ствакасини тўлайди. Фоиз ставкаси олдиндан белгиланади.
Кредитнинг фоиз ставкаси қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
КФС = КФ / КМ * 100;
Бу ерда, КФС – кредитнинг фоиз ставкаси, %; КФ – қарз фоизи, сўм; КМ – қарз миқдори, сўм.
Кредитларнинг фоиз ставкаси мамлакатнинг ссуда капиталлари бозорида аниқланади. Ҳалқаро кредитларнинг фоиз ставкаси эса жаҳон ссуда капиталлари бозорида аниқланиб, бу бозорларнинг асосий қисми Лондон, Токио, Нью-Йорк, Франкфурт, Париж ва Брюссел шаҳарларида жойлашган.
Кредитларнинг фоиз ставкаси турли омиллар таъсирида ўзгариб туради. Бу омилларнинг асосийлари қуйидагилардир:
Пул бозоридаги талаб ва таклифнинг нисбати, яъни бозорда қандай микдорда қарз пулига талаб бор ва унга нисбатан қандай микдорда қарзга бериладиган пул чиқарилган. Талаб ошса, фоиз ортади, таклиф тушса, у камаяди.
Қарзга олинадиган пулни ишлатишдан кутиладиган наф даражаси, аниқроғи шу пулнинг истеъмол қиймати. Қарз пули тадбиркор учун кўп фойда келтирса ёки истеъмолчи эҳтиёжини тўлароқ қондирса, фоиз юқори бўлади, акс ҳолда у пасайиб кетади. Бунда пулни ҳозир ишлатишдан тегадиган наф таққосланади.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling