Фанни ўқитишнинг долзарблиги
Адолатнинг биринчи талаби
Download 1.87 Mb.
|
Кичик бизнес ва тадбиркорлик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Адолатнинг учинчи талаби
Адолатнинг биринчи талаби, аҳоли турли табақаларининг ўзаро уйғун бўлишини таъминлашдир.
Адолатнинг иккинчи талаби, эл-улуснинг ҳақ-ҳуқуқини тенг таъминлаган ҳолда кишиларни хизматга тайинлашда шахснинг салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиқиш. Адолатнинг учинчи талаби, барчанинг тенг фаровонлигини ҳимоя қилиш билан бирга бу фаровонликни юзага келтиришдаги хизмати ва ҳуқуқига қараб, ҳар бир инсон ўз улушини олишга имкон яратишдан иборат. Бу каби давр ва ҳаёт тажрибасида тасдиқланган фикрлар саккиз аср чамаси ўтиб, Президент Ислом Каримовнинг раҳбарлик фаолиятида ўзига хос тарзда ифода топмоқда. Бунга ишонч хосил қилмоқ учун юртбошимизнинг маърузаларидан биридаги ушбу фикрга диққат қилайлик: “Давлат жамиятнинг кескин табақаланишига – ошиб-тошиб кетган бойлару, камбағал қашшоқларга бўлиниб кетишга йўл қўймаслиги керак”. Бундан шу хулоса келиб чиқадики, ҳар турли қинғир йўллар билан ҳаддан ташқари бойлик орттириб ўзини қўярга жой тополмай, “тўқликка шўхлик” қиладиган кимсаларнинг жиловини торти қўйиш билан бирга, ҳалол меҳнат кишиларига имконият яратиб бериш, уларни қўллабқувватлаш, зарур бўлса, рағбатлантириб бориш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларига айланган. Адолатнинг иккинчи талаби сифатида Президент жамият тараққиёти ва унинг сиёсий муҳитини белгилашда раҳбар кадрларни танлаш ва уларни жой-жойига қўйишга катта аҳамият беради ва бу масалага ҳал қилувчи маънавий-сиёсий омил, туб ислоҳотларнинг таянчи ва бош йўналтирувчи кучи, деб қарайди: “Халқнинг дардига бефарқ қарайдиган, ўз манфаатидан бошқа нарсани ўйламайдиган, худбин ва тамагир раҳбарлар мамлакатимиз равнақига, халқимиз фаровонлигига тўсиқ бўлмоқда. Энди улар билан муроса қилиб бўлмайди. Бизга шундай раҳбарлар керакки, токи улар элим деб, юртим деб куйиб-ёниб, ўз ҳаловатларидан кечиб меҳнат қилсинлар! Барча бўғинларда инсофли, диёнатли, билимдон, тажрибали раҳбарлар бошчилик қилмас экан, мустақил мамлакатимизнинг обрўси, унинг манфаати учун мардлик, жонкуярлик билан ишламас экан ишларимиз кўнгилдагидек бўлмайди”. Адолатли жамиятда халқнинг эртанги кунга ишончи ва бунёдкорлик ишига рағбати кучли бўлади. Шунинг учун ҳам Президентимиз: “Биз шунчаки демократик давлат эмас, балки адолатпарвар демократик давлат қуришга интиляпмиз. Адолатга интилиш – халқимиз маънавий-руҳий дунёсига хос энг муҳим хусусият. Адолатпарварлик ғояси бутун иқтисодий ва ижтмоий муносабатлар тизимига сингиб кетиши, ижтимоий кўмаклашув механизмида ўз аксини топиши керак”, - масаласини долзарб вазифа қилиб қўйди. Иқтидорли1 деганда бирор соҳа бўйича лаёқатини онгли равишда сезган, ўзидаги қобилиятни тўла намоён қилиш учун қатъият кўрсата оладиган кишилар тушунилади. Иқтидорли одамлар куч-қувватини аямайди ва кутиладиган натижасига – мақсадига етади, яъни ўзини бор бўйича кўрсатади. Улар ишда мардлик, чидамлилик, ўз-ўзини бошқара олиш, ташаббускорлик каби ҳислат ва фазилатларга эга бўлишади, ўз хаттиҳаракатларига ҳамиша танқидий кўз билан қарайдилар, доимо олға қараб интиладилар, эришган самаралари билан ҳеч қачон чекланиб қолишмайди. Иқтидорли инсонлар ўз фаолиятлари билан ҳатто баъзи бир камҳаракат катта истеъдод эгаларига қараганда ҳам жамиятга кўпроқ фойда етказишади. Қайд қилинган фазилатлар мужассамланмаган раҳбар раҳбарлик лавозимига ёки таниш-билиш ёки қариндош-уруғчилик, ёинки пора бериб эришган. Бу нафақат давлатнинг, балки бутун халқнинг турган-битган шўридир. Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling