Фанни ўқитишнинг долзарблиги


Иқтисодий ночор корхоналар


Download 1.87 Mb.
bet136/149
Sana12.03.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1264530
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   149
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик

Иқтисодий ночор корхоналар – муайян миқдорда капитал йўқотиш, ишлаб чиқариш майдонларини қисқариши, ишсизлар сонининг ортиши, рақобатбардош бўлмаган маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва бунинг учун катта миқдорда материаллар, хом ашё, ёнилғи, мехнат ресурслари сарфлайдиган қолоқ, самарасиз корхона.
Инвестиция – келгусида фойда олиш, самарага эришиш мақсадида бирор-бир корхонага узоқ муддатга капитал қўйиш.
Инвестор – инвестиция билан шуғулланувчи юридик шахс ёки фуқаро.
Инжиниринг корхона – муҳандислик маслаҳат хизматларини тижоратчилик қоидаларига асосланган ҳолда амалга оширадиган корхона.
Инқирозга қарши мўлжалланган чоралар дастури – Ўзбекистон
Республикаси ҳукумати томонидан 2009-2012 йилларга мўлжалланиб инқирозга қарши ишлаб чиқилган чоралар дастури бўлиб, мазкур дастурда талаб ва таклифни рағбатлантиришга йўналтирилган бир қатор молиявий имтиёзлар ва барқарор иқтисодий ўсиш суръатларини таъминловчи чоратабдирлар мажмуи ўз аксини топган.
Инвестицион кредитлар – ишлаб чиқаришни кенгайтириш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, модернизациялаш ва реконструкция қилиш, янги бино ва иншоотларни қуриш учун зарур бўлган воситаларни сотиб олиш мақсадида олинган кредитлар.
Иқтисодий ночор корхоналар – муайян миқдорда капитал йўқотиш, ишлаб чиқариш майдонларини қисқариши, ишсизлар сонининг ортиши, рақобатбардош бўлмаган маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва бунинг учун катта миқдорда материаллар, хом ашё, ёнилғи, мехнат ресурслари сарфлайдиган қолоқ, самарасиз корхона
Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш саноат ишлаб чиқаришининг турли босқичларида импорт шаклида харид қилиш орқали қўлланилувчи деталлар, бутловчи қисмлар, ярим тайёр маҳсулотлар ва тайёр маҳсулотларни маҳаллий хом ашё ва материаллар асосида ишлаб чиқаришга ўтказиш жараёни.
Импорт ўрнини босиш самараси маҳаллийлаштириш жараёнини амалга ошириш орқали ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматлар натижасида тежалган импорт маҳсулотлари қиймати.
Инвестициялар – асосий ва айланма капитални қайта тиклаш ва кўпайтиришга, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришга қилинган сарфларнинг пул шаклидаги кўриниши. У пул маблағлари, банк кредитлари, акция ва бошқа қимматли қоғозлар кўринишида амалга оширилади. Пул маблағлари кўринишидаги инвестиция номинал инвестиция, ана шу пул маблағларига сотиб олиш мумкин бўлган инвестицион ресурслар реал инвестиция дейилади.
Инвестицияларни рўёбга чиқариш бўйича амалий ҳаракатлар инвестицион фаолият деб аталиб, у қуйидаги манбалар ҳисобига амалга оширилиши мумкин:

  • инвесторларнинг ўз молиявий ресурслари (фойда, амортизация ажратмалари, пул жамғармалари ва ҳ.к.);

  • қарз олинган молиявий маблағлар (облигация заёмлари, банк кредитлари);

  • жалб қилинган молиявий маблағлар (акцияларни сотишдан олинган маблағлар, жисмоний ва ҳуқуқий шахсларнинг пай ва бошқа тўловлари);

  • давлат бюджети маблағлари; - чет элликлар маблағлари.


Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   132   133   134   135   136   137   138   139   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling