Фанни ўқитишнинг долзарблиги


Download 1.87 Mb.
bet33/149
Sana12.03.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1264530
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   149
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик

Консорциум – бу аниқ иқтисодий лойиҳаларни амалга оширишни мақсад қилган корхоналарнинг муваққат бирлаш-масидир.
Консорциум аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари консорциум тўғрисидаги битимда белгилаб қўйилади. Қўйилган вазифани бажариш учун консорциум иштирокчилари бадаллари ҳисобидан ягона молиявий ва моддий фондлар барпо этадилар, бюджет маблағлари ва давлат банкидан кредитлар оладилар. Вазифа бажарилгач, консорциум тарқалади. Консорциумларга бошқарув бўйича қўмиталар, директорлар кенгаши кабилар бошчилик қилади. Консорциумлар авиация, космос, компьютерлар, алоқа каби юксак технологик ва катта миқдордаги сармояли соҳаларда кенг тарқалган.
Концессия – бу лотинча сўздан олинган бўлиб, рухсат, ён бериш маъносини англатади. Миллий иқтисодиётни ривожлантириш ёки тиклаш, табиий бойликларни ўзлаштириш мақсадида давлат ёки муниципалитетга қарашли ер участкалари, қазилма бойликлар, молмулк, корхоналар ва бошқа хўжалик объектларини муайян муддатга ва шартлар билан фойдаланиш учун чет эллик инвесторга давлат номидан бериладиган рухсатнома, улар билан тузиладиган шартнома ёки келишув. Концессиячилик фаолиятида вужудга келадиган ҳуқуқий муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг «Концессиялар тўғрисида»ги қонуни билан тартибга солиниб турилади.
Кооператив – бу кооперациянинг бирламчи бўғини. Кооперация эса:

  • меҳнатни ташкил этиш шаклларидан бири, кўпчилик ходимлар бир меҳнат жараёнида ёки ўзаро боғлиқ турли меҳнат жараёнларида ҳамкорликда иштирок этадилар;

  • гуруҳ мулкчилигига асосланган хўжалик юритиш шарти;

  • маълум бир маҳсулотни ўзаро ҳамкорликда тайёрлаш билан банд бўлган корхоналар ўртасидаги узоқ муддатли ва барқарор алоқалар шакли.

Кооператив – бу юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган, хўжалик юритувчи субъект. У жамоа мулки ҳуқуқидаги мулкка эгалик қилади, ундан фойдаланади ва тасарруф этади.
Картел – бу монополистик бирлашма шакли. Бир тармоқдаги мустақил корхоналар нархлар, бозор, ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмида ҳар бир иштирокчининг ҳиссаси, иш кучи ёллаш, патентлар ва бошқа масалаларда ўзаро битим тузилади. Бу тузилманинг мақсади монопол фойда олишдир.
Синдикат – бу монополистик бирлашманинг бир тури. Улар бир тармоқ корхоналари ҳуқуқий ва ишлаб чиқариш мустақиллигини сақлаб қолган ҳолда:

  • буюртмаларни тақсимлаш;

  • хом ашё сотиб олиш;

  • ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотиш учун ўзларининг тижорат фаолиятларини бирлаштириб, ягона идора тузадилар.


Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling