Фанни ўқитишнинг долзарблиги
Download 1.87 Mb.
|
Кичик бизнес ва тадбиркорлик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қисқа хулосалар
- Назорат ва муҳокама учун саволлар
- Асосий адабиётлар
Инжиниринг корхона – мухандислик-маслаҳат хизматларни тижоратчилик қоидаларига асосланган ҳолда амалга оширади.
Бундай корхона (фирма): ишлаб чиқаришни таъминлаш; маҳсулот сотишни уюштириш; ишлаб чиқариш объектларини қуриб, ишга тушириш юзасидан маслаҳат бериш билан шуғулланади. Экспорт инжиниринг фирмалари бошқа мамлакатларга хизмат кўрсатади, чет элдаги илмий ғоялар ва техник ишланмаларни хорижда жорий этади, мураккаб ва улкан лойиҳаларни амалга оширади. Инжиниринг билан бирга машина ва ускуналарни экспорт қилиб, етказиб беради. Қисқа хулосаларЎзбекистонда тадбиркорлик фаолиятининг ишлаб чиқариш, тижорат, молия ва маслаҳат тадбиркорлиги каби турлари кенг ривож топмоқда. Мамлакатимизда тадбиркорликнинг якка тартибдаги, хусусий, жамоа ва аралаш шакллари фаолият кўрсатади. Жамоа тадбиркорлиги фирмалар фаолиятида ўз ифодасини топади. Фирма – муайян турдаги маҳсулот ишлаб чиқаришга ва хизмат кўрсатишга ихтисослашган, бозордаги талаб ва таклифга қараб иш тутадиган, иқтисодий жиҳатдан эркин ва мустақил корхонадир. Фирмаларнинг турлари кўп. Уларни хусусий фирмаларга; ширкат фирмаларига; давлат корхоналарига; аралаш фирмаларга ажратиш мумкин. Назорат ва муҳокама учун саволларТадбиркорликнинг қандай турларини биласиз? Ишлаб чиқариш тадбиркорлигининг моҳияти нимадан иборат? Тижорат тадбиркорлигининг моҳиятини тушунтириб беринг. Молиявий тадбиркорликнинг фаолият моҳияти нимадан иборат? Консалтинг нима? Унинг истиқболи ҳақида гапириб беринг. Тадбиркорликнинг қандай шаклларини биласиз? Якка тадбиркорлик нима? У қандай турларга бўлинади? Хусусий тадбиркорлик якка тадбиркорликдан нима билан фарқ қилади. Акциядорлик жамиятлари қандай турларга бўлинади? Холдинг компаниялари фаолияти тўғрисида гапириб беринг? Қандай корхоналар инжиниринг корхона ҳисобланади, уларнинг асосий фаолияти нималардан иборат? Асосий адабиётларКаримов И.А. Ўзбекистон Конституцияси – биз учун демократик тараққиёт йўлида ва фуқаролик жамиятини барпо этишда мустаҳкам пойдевордир. Президент И.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 17 йиллигига бағишланган тантанали маросимидаги маърузаси. // Халқ сўзи, 2009 йил 6 декабрь. Каримов И.А. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир. Президент И.Каримовнинг 2009 йилнинг асосий якунлари ва 2010 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. // Халқ сўзи, 2010 йил 29 январь. “Баркамол авлод йили” Давлат дастури тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 январдаги ПҚ-1271 сонли Қарори. Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартарф этиш йўллари ва чоралари. / И.А. Каримов. – Т.: Ўзбекистон 2009. Ходиев Б.Ю., Қосимова М.С., Самадов А.Н. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик. – Т.: ТДИУ, 2010. Самадов А,Н., Останақулова Г.Н. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Т.: Молия-иқтисод, 2008. Қосимова М.С., Самадов А,Н. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Т.: Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, 2005. Қосимова М.С., Ходиев Б.Ю., Самадов А.Н., Мухитдинова У.С. Кичик бизнесни бошқариш. Ўқув қўлланма. –Т.: Ўқитувчи, 2003. Анискин Ю.П. Организация и управление малым бизнесом: Учеб. пособ. – М.: Финансы и статистика, 2008. Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling