Фанни ўқитишнинг долзарблиги


Download 1.87 Mb.
bet43/149
Sana12.03.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1264530
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   149
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик

Чизиқли–штабли тузилма. Чизиқли-штабли тузилма ҳар бир чизиқли раҳбар қошида ихтисослашган хизматчилар, маслаҳатчилар кенгаши, яъни штаблар тузиш йўли билан ташкил этилади.
Штабларнинг вазифаси ҳар хил муаммоларни ўрганиш орқали раҳбарларга қарор қабул қилишда ёрдам беришдан иборат. Бундай штабларга эҳтиёжнинг пайдо бўлишига сабаб корхоналарда функцияларнинг мураккаблигидир.
Чизиқли раҳбарлар корхонанинг бош мақсадига эришиш йўлидаги бирламчи вазифаларнинг бажарилишига масъул бўлсалар, штабдагилар эса бирламчи вазифаларга тобе бўлган иккиламчи вазифаларнинг бажарилишига жавобгардирлар. Улар маслахат бериш функциясини бажарадилар. Чизиқли раҳбарларнинг асосий вазифаси таклиф этилган ижобий ва салбий маслаҳатлар ичидан мақсадга мувофиқларини аниқлаш ва уни қабул қилишдан иборатдир.
Бу таркибнинг афзаллиги шундан иборатки, чизиқли раҳбарлар ўз диққатларини илмий-тадқиқот ишларига эмас, балки, асосан, корхонанинг жорий фаолиятига қаратадилар. Камчилиги – бошқарув тизимида ортиқча бўғинларнинг пайдо бўлишига, натижада бошқарув тезкорлигининг сусайишига, бошқарув харажатларининг ўсишига олиб келишидир.
Функционал тузилма. Функционал тузилма таркиби раҳбарлар ва таркиб бўғинларининг бошқарув фаолиятини ихтисослаштиришга қаратилгандир. Бунда ҳар бир бошқарув бўғинига муайян функциялар бириктириб қуйилади.
Бошқарув аппаратини функционал ихтисослаштириш самарадорлигини анча оширади. Бошқарувнинг ҳамма функцияларини бажариши лозим бўлган универсал раҳбарлар ўрнига ўз соҳасини пухта биладиган, ўз штатига эга бўлган, ўзига топширилган иш участкаси учун жавоб берадиган мутахассислар аппарати пайдо бўлади.
Функционал бўлинмалар бевосита барча қуйи таркиб
бўлинмаларининг фаолиятини бошқаради. Функционал бошқариш у ёки бу функция ваколатига таалуқли тор доирадаги масалалар бўйича қуйи босқичнинг органлари ва бўлинмалари фаолиятига раҳбарликни таъминлайди. Масалан, корхонанинг режа бўлими цехларнинг режа бюроларига раҳбарлик қилади.
Бунда ҳам функционал бўлимлар раҳбарларининг вертикал бўйича иерархияси ва бўйсуниши мавжуд. Аммо, чизиқли таркибдан фарқли ўлароқ, бундай бўйсуниш маъмурий эмас, балки соф услубий маслаҳатли бўйсунишдир. Масалан, корхона режа бўлимининг бошлиғи цех режа бюроси бошлиғига, хатто айнан шу вазифага доир масала бўйича ҳам буйруқ бериш ҳуқуқига эга эмас. Бирор маъмурий буйруқни корхона директори цех бошлиғига бериши мумкин, цех бошлиғи эса цех режа бюроси бошлиғига шундай буйруқ бера олади.
Функционал таркиб ҳам ўзининг ижобий ва салбий томонларига эга.
Функционал таркибнинг ижобий томонлари:

  • бу таркибда бошқарув фаолияти чуқур ихтисослашади. Бу эса бошқарув самарадорлигининг касб маҳорати даражасининг ўсишини таъминлайди. Масалан, маркетинг бўйича мутахассис шу соҳани бошқа юқори органлар раҳбарларидан яхши билади ва бу ишни юқори савияда бажаради;

  • функционал соҳада мувофиқлаштириш ишини яхшилашга

эришилади. Ходимлар бунга тез кўникма ҳосил қиладилар;

функционал органлар ўзига топширилган вазифаларни сифатли бажаришдан манфаатдор бўлиб, «бегона» вазифалар учун ҳам, бутун корхонанинг умумий фаолияти учун ҳам жавоб бермайди. Бунда ҳар бир раҳбар ўз вазифаси бўйича фармойиш бериш учун барча ҳуқуқларга эга. Бинобарин, бу нарса яккабошчилик тамойилларининг бузилишига, ижрочиларнинг масъулияти камайиб, интизомнинг бўшашига олиб келади. Чунки ҳар бир ижрочи бир бошлиққа эмас, айни вақтда, бир неча бошлиққа бўйсунади, кўпинча улардан бир-бирига зид кўрсатмалар олади.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling