Маъруза- №5. Исо 9000 стандартларида ўрнатилган сифатни бошқариш тамойилларининг бошқа корхоналар фаолиятига таъсири


Download 0.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/7
Sana27.01.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1133066
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Маҳсулот сифатини бошқариш ва баҳолаш тамойиллари МАЪРУЗА



МАЪРУЗА- №5. ИСО 9000 стандартларида ўрнатилган сифатни 
бошқариш тамойилларининг бошқа корхоналар фаолиятига таъсири. 

Режа: 
1. Сифатни 
бошқаришда тизимли ѐндошувни ривожлантиришни 
замонавий тенденциялари. 
2. ХАССП и GMP тизимларининг характеристикалари. 
3. TQM нинг асосий принциплари. Якунловчи маъруза. 
Таянч иборалар: тизимли ѐндошув, ХАССП и GMP тизимлари, TQM нинг 
асосий принциплар. 
1. Сифатни бошқаришда тизимли ѐндошувни ривожлантиришни 
замонавий тенденциялари 
Сифатни бошқаришга навбатма-навбат ѐндашиш эволюцияси профессор К. 
Лисецки К. Адамецкий номидаги польша иқтисод Академияси томонидан 
график усулда жуда муваффақиятли тасвирланган (1-расм). 
Графикни таҳлил қилишда икки ҳолат юзага чиқади: биринчи – 1970 
дан 1998 йилгача даврда сифатни бошқаришнинг муайян шакллари ва 
методлари тўғрисида ҳеч нима айтилмаган. Ҳатто, 1987-йилда 9000 серияли 
ИСО 
халқаро 
стандартларининг 
қабул 
қилинганлиги 
тўғрисида 
эслатилмаган. Бу мутлақо тушунарсиз. Иккинчи – собиқ Совет Иттифиоқи 
олимлари ва мутахассисларининг бу соҳадаги ютуқлари тўғрисида 
эслатилмаган (“Нол нуқсонлар” тизими муаллифларининг бири – Б.А. 
Дубовиков бундан мустасно). Ваҳоланки, “ноль дефектов” (ноль нуқсонлар) 
Саратовда яратилган бенуқсон меҳнат (БМТ) ва маҳсулотни бенуқсон 
тайѐрлаш (МБТ) тизимларининг ривожидир. Иккинчи ҳолатнинг сабаби 
тушунарли – совет олимлари ва мутахассисларининг илмий ишлари 
коллектив меҳнат натижаси сифатида мамлакатда амалий қўлланиш учун 
давлат стандартларига ва бошқа меъѐрий-методик материаллар таркибига 
киритилган. Махсус адабиѐтларда бу ишларнинг фақат кам қисми акс 
эттрилган. Шунинг учун жаҳон илмий-техник жамоаси, шу жумладан К. 
Лисецки ҳам етарли ахборотга эга эмас эди. 
А.В. Гличев қуйидаги мавзуларга ва ишланмаларнинг муаллифларига 
ҳаволалар қилиб, К. Лисецкийнинг сифатни бошқаришга ѐндашиш 
эволюцияси графигини тўлдиради ва бундаги камчиликларни тўлдиради: 
1955 й. – Бенуқсон меҳнат Саратов тизими – (БМТ) ѐки маҳсулотни 
тайѐрлаш (МБТ) (Б.А. Дубовиков). 
1958 й – “Биринчи буюмлардан бошлаб сифат, пухталик, ишончлилик, 
бойлик” – КАНАРСПИ (Т. Сейфи) 
1971 – Моторесурсни ошириш бўйича ишларни илмий ташкил этиш 
Ярославл тизими – НОРМ (В. Долецкий) 
1975 й. – Сифатни бошқариш комплекс тизими КС УКП (А.В. Гличев, 
Е.Т. Удовченко) 


1977 й. – сифатни бошқариш тармоқ (корпоратив) тизими (Ю. 
Никитин, В. Пролейко ва б.) 
1978 й. – Маҳсулот сифатини бошқариш ягона давлат тизими (асосий 
принциплари) (В.В. Бойцов, М.И. Круглов ва б.) 
1980 й. – ГОСТ “Саноат бирлашмаси ва корхонани бошқариш” (М.И. 
Круглов, А.В. Гличев ва б.) 
1987 й – 9000 серияли ИСО сифат тизимлари бўйича стандартлари 
“Маҳсулотни бенуқсон тайѐрлаш ва уни биринчи тақдимда топшириш” 
ва “Маҳсулот сифатини бошқариш комплекс тизими” (МСБ КТ) тизимига 
асосан “Маҳсулот сифатини бошқариш ва бойликлардан самарали 
фойдаланишни бошқариш комплекс тизими” ишлаб чиқилди (МСБ ва БСФ 
КТ) 
ва 
Днепропетровск 
области 
корхоналарида 
муваффақиятли 
фойдаланилди, шунингдек “Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш 
комплекс тизими” ИСО КТ ишлаб чиқилди ва краснодар ўлкаси 
корхоналарида муваффақиятли фойдаланилди. 
Ўзбекистонда ҳам иккита тизим ишлаб чиқилиб, муваффақиятли 
фойдаланилган: Чкалов номидаги Тошкент авиация заводида “Юқори сифат, 
бойликларни кўпайтириш ва пухталикни оширишни таъминлаш тизими” 
(СОВКУРПОН –ЮСБКПОТТ) ва Тошкент электрон техника заводида
“Юқори сифат ва пухталикни таъминлаш тизими” (СОВКИН – ЮСПТТ). 
Бу тизимлар юқорида келтирилган сабабларга кўра К. Лисецкининг 
графигига қўшилмаган. 
АҚШ да сифатни текшириш тўғрисида энг илк маълумотлар 1924-
йилга оид бўлган. Бунда “Белл телефон” компаниясининг лабораториясида 
доктор В.А. Шьюхарт саноат маҳсулотининг сифатини таҳлил қилиш учун 
статистик текшириш картасини биринчи бўлиб қўлланди. 1931 й. да В.А. 
Шьюхарт “Саноат маҳсулотини сифатини иқтисодий текшириш” номли 
китобини нашр этди. Бу китобда сифатни текширишнинг иқтисодий 
жабҳалари кўриб чиқилган. 
Э. Деминг оддий статистик методларнинг назарий асосларини ва Э. 
Деминг, Дж. Джуран жараѐнни статистик текшириш назарий асослари устида 
иш олиб борган. 
Сифатни яхшилаш бўйича ишлар навбатини график усулда 
тасвирлашга уринишлар бўлган. 1950 й. да статистик методлар бўйича 
америка олими ва мутахассиси Э. Деминг япон мутахассислари учун ўтказган 
семинарида сифат тизимининг моделини умумий кўринишда намойиш қилди 
(2 - расм). 
Э. Деминг ўз моделини қуйидагича тавсифлаган: 
“Бу диаграмма, менимча, тушуниш учун жуда оддий, мен уни тўрт 
секторга ажратилган “ғилдирак” кўринишида ёздим. Ғилдирак “”маҳсулот 
сифатига оид фикрлар” ва “маҳсулот сифати учун масъуллик сезгиси чизиғи 
бўйлаб ғилдирайди. Энг муҳими шундаки, ғилдиракнинг барча тўрт қисми 
бир-бири билан бевосита боғланган бўлиб, унинг боши ва охири йўқ. Айнан шу 
сабабли ҳам мен доира ясадим”. 


Семинарда келтирилган сифатни бошқариш тизими принципи ва 
фикрига миннатдорчилик учун Японияда Деминг номидаги миллий мукофот 
таъсис этилди. Япон мутахассислари биринчи моделда маҳсулот сифатини 
яхшилаш бўйича ишларни ташкиллаштиришга тизимли ѐндашиш ғоясини 
кўрди, таъкидлади ва ўз фаолиятларида ишлаб чиқиб, фойдалана бошлади. 
АҚШ да ҳам шундай мукофот – Малкольм Больдридж номидаги миллий 
мукофот, Сифат бўйича Европа мукофоти, Россия Федерацияси 
Ҳукуматининг мукофоти таъсис этилди ва б. 
Ўтган асрнинг 80-йилларида сифатни режалаштириш, сифатни ошириш 
бўйича дастурларни ишлаб чиқиш масалаларига катта эътибор бера 
бошланди. АҚШ нинг сифатни бошқариш бўйича машҳур мутахассиси 
профессор Дж. Джуран фикрича, АҚШ фирмалари ўзларининг сифат 
сиѐсатида асосий диққатни сифатни текширишга қаратди, бу билан, сифат 
тафсилотларини “музлатиб” қўйди, натижада сифат инқирозига учради. 
Сифатга японча ѐндашиш (CWQC)
(К. Исикава, Г. Тагути



Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling