Маъруза- №5. Исо 9000 стандартларида ўрнатилган сифатни бошқариш тамойилларининг бошқа корхоналар фаолиятига таъсири


Маҳсулотни бенуқсон тайѐрлаш тизими


Download 0.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/7
Sana27.01.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1133066
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Маҳсулот сифатини бошқариш ва баҳолаш тамойиллари МАЪРУЗА

Маҳсулотни бенуқсон тайѐрлаш тизими. Маҳсулотни бенуқсон 
тайѐрлаш (МБТ) ва уни ТТБ га ѐки буюртмачига биринчи тақдимдаѐқ 
топшириш Саратов тизими Саратов самолетсозлик заводида 1955 йилда 
ишлаб чиқилди ва жорий этилди. Бу тизим заводда Б.А. Дубовиковнинг 
бевосита иштирокида яратилди. 
Ҳисобот вақти смена, ҳафта, ой ичида маҳсулотни биринчи тақдимдаѐқ 
топшириш фоизи билан тавсифланадиган меҳнат сифатини баҳолаш тизими 
асосида сифат кўрсаткичи қуйидагича аниқланади: 
%,
100


Т
Т
N
Р
К
бунда 
Т
Р
Т вақт ичида биринчи тақдимдаѐқ ТТБ қабул қилган маҳсулот 
миқдори; 
Т
N
– Т вақт ичида ТТБ га тақдим этилган маҳсулот миқдори. 
Тайёрлаш
Сотиш
Лойиҳалаш
Тадқиқ таҳлили






Бунда алоҳида ишчи, бригада, участка, цехнинг меҳнат сифати
баҳоланган, баҳо натижаси бўйича мукофот миқдори аниқланган. 
Саратов тизимини Ўзбекистоннинг 24 халқ хўжалиги тармоқлари қўллаган. 
Айниқса, бу тизим электротехника, электрон ва енгил саноат корхоналарида 
самарали ишлади. Масалан, Тошкент радиодеталлар заводида биринчи 
тақдимдаѐқ буюмларнинг 99,5 фоизи, “Тошкенкабель”, электрон техника, 
“Қизил Тонг” тикувчилик фирмасида, Олмалиқ мебель фабрикасида – 95 
фоизи ТТБ га топширилган. Кейинчалик Ўзбекистон корхоналари бенуқсон 
меҳнат тизимига ўтди. Бу тизим Саратов тизимининг “Львов варианти” номи 
билан маълум бўлиб, Львов телеграф аппаратлари заводида яратилган. 
БМТ да меҳнат сифатининг асосий кўрсаткичи ТТБ га ва буюртмачига 
биринчи тақдимда топширилган маҳсулот фоизи эмас, балки қуйидаги 
формула бўйича аниқланадиган меҳнат сифатининг умумлаштирилган 
мезони (К
мс
) дан иборат: 
,
1
êi
n
n
î
ìñ
Ê
Ê
Ê




бунда К
мс

меҳнат сифати коэффициенти; 
о
К
– 
меҳнат 
сифати 
меъѐри деб қабул қилинган ва одатда бирга тенг коэффициент;
n
– меҳнат 
сифати коэффициентини пасайтиришда фойдаланадиган кўрсаткичларнинг 
умумий сони;
К
кi 
– меҳнат сифатига ўрнатилган талабларни i – кўрсаткич 
бўйича бузганлиги учун баҳони камайтириш коэффициенти. 
Кейинчалик, мамлакатимиз корхоналарида меҳнат сифатининг 
умумлаштирилган 
коэффициентини 
ҳисоблашда 
нафақат 
ижобий 
камчиликларни тавсифловчи кўрсаткичлар, балки меҳнат сифатига 
ўрнатилган талаблардан ортиқ ишда ижобий натижаларни акс эттирувчи 
кўрсаткичлар ҳам ҳисобга олина бошлади. Бу ҳолда: 
,
1
1
êi
n
i
ni
m
m
î
ìñ
Ê
Ê
Ê
Ê







бунда 
m
– меҳнат сифати коэффициентини оширишда фойдаланиладиган 
кўрсаткичларнинг умумий сони; 
ni
К
– меҳнат сифатига ўрнатилган талаблардан ошганлик учун баҳони 
ошириш коэффициенти.
Бунда меҳнат сифати коэффициенти бирдан катта бўлиши мумкин. 
Бенуқсон меҳнат методига ўтиш, одатда, ишлаб чиқариш-техник 
базани такомиллаштиришни талаб қилади. 
Қўқон суперфосфат заводида суперфосфатни омборда сақламасдан 
етилтириш янги технологик схемаси жорий этилди, тебранма элак 
такомиллаштирилди, қуритиш барабанларининг иссиқлик режимини 
автоматлаштириш ўғитларни намлиги 3 % дан ошмайдиган қилиб чиқаришга 
имкон берди. “Тошкенткабель” заводида асосий технологик, текшириш-
ўлчаш ва синаш ускуналари тартибга туширилди, МАРС-200 турдаги 
иссиқлик режимларини автоматик ростлаш машиналари ишга туширилди ва 
ҳ.к. Енгил саноат корхоналарида ҳам ишлаб чиқариш базаси 
такомиллаштирилди. 


Тизим ишлаган шароитларда текшириш, ҳисобга олиш, таҳлил, кадрлар 
тайѐрлаш тизимлари қайта ташкиллаштирилди ва такомиллаштирилди. 
Сифат мактаблари, сифат кунлари кенг кўламда ѐйилди. 
Саратов тизими кейинчалик маҳсулот сифатини бошқариш комплекс 
тизимига таркибий қисм сифатида киритилди. 

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling