Маҳсулот сифатига оид фикрлар
Маҳсулот сифати учун масъуллик ҳиссиѐти
2 – расм. Сифат тизимининг биринчи модели
Дж. Джуран фикрича, сифатни режалаштириш сифати
таъминлашдаги
учта муҳим омил (режалаштириш-текшириш-сифатни ошириш) нинг
биридир. Бунда сифатни режалаштиришда истеъмолчининг фикри асос
бўлади – фақат истеъмолчи ўзига нима кераклигини яхши билади. Дж.
Джураннинг
айтишича, истеъмолчи буюм билан бирга унинг иш
имкониятларини ҳам сотиб олади ва айнан шу
нарса истеъмолчи учун
муҳимдир. Агар бозор паркетни ялтиратувчи лакни таклиф этса, истеъмолчи
полартгич
ўрнига
лак
сотиб
олади.
Сифатни
режалаштиришда
истеъмолчилар доирасини ўрнатиш ва уларнинг эҳтиѐжини аниқлаш ва бу
асосда буюмнинг тафсилотларини ишлаб чиқиш ва
буларни таъминлаш
усулларини таъминлаш муҳим масала бўлади.
Дж. Джуран таъкидлаган эдики,
“Бизга сифатни кенг режалаштириш
ва текширишда ягона ёндашиш етишмайди. Биз мақсадларнинг бирлиги
зарурлигини сезмоқдамиз, “ҳар ким ўзи учун” бўлаётган ҳолат бизни
ташвишга солмоқда...”
Ягона режалаштиришнинг йўқлигига аниқ исботлар бор ва биз бундай
ҳолатдан қониқмаймиз”.
Do'stlaringiz bilan baham: