Маъруза- №5. Исо 9000 стандартларида ўрнатилган сифатни бошқариш тамойилларининг бошқа корхоналар фаолиятига таъсири


Download 0.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/7
Sana27.01.2023
Hajmi0.63 Mb.
#1133066
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Маҳсулот сифатини бошқариш ва баҳолаш тамойиллари МАЪРУЗА

Сифатни бошқариш тизими. А. Фейгенбаум замонавий ишлаб 
чиқариш ва истеъмол шароитларида “сифат” тушунчаси билан боғлиқ бўлган 
масалалар доирасини қуйидагича ифодалайди: “Чиқарилаѐтган маҳсулот 
ассортименти муттасил кенгаяѐтган шароитларда истеъмолчи, яъни уй 
бекаси бўладими, ѐки саноат корпорацияси, универсал дўконлар тармоғи ѐки 
вазирлигими, маҳсулотни сотиб олишнинг мақсадга мувофиқлигини сифатга 
қараб аниқлайди. Маҳсулот сифатини бошқариш комплекс тизимлари пухта 
ишлаб чиқилган ва самарали ишлаганда фирманинг рентабеллигини ва катта 
фойда кўришини таъминлайди. Сифатни бошқариш тизимини жорий қилиш 
натижасида 
корпорациялар 
чиқариладиган 
маҳсулот 
ҳажмини 
катталаштирмоқда, меҳнат унумдорлигининг ошишига эришмоқдалар, 
сифатга харажатларни жиддий камайтириш ва рақобатбардошликни 
оширишни таъминламоқда”. 
Демак, 
“Сифат 
моҳияти 
ташкиллаштиришни 
бошқариш 
самарадорлигининг кўрсаткичидан иборат”. 
А. Фейгенбаумнинг аниқлашича, сифатни бошқариш эволюцияси ХХ 
асрга хос хусусият бўлди. Бунда сифатни бошқаришга ѐндашишда асосий 
ўзгаришлар тахминан ҳар 20 йилда содир бўлди (3-расм). А.В. Гличевнинг 
фикрича, А. Фейгенбаум сифатни бошқариш шакллари ва методларининг 
изчилик билан интеграцияланиши умумий тамойилини тўғри белгилаган. 
Сифат тизимлари бўйича баъзи мутахассисларда, сифатни бошқаришнинг 
янги методининг пайдо бўлиши илгариги шакллар ва методларни йўққа 
чиқаради, деган фикр бўлган. Масалан, бизнинг мамлакатимизда ҳам шундай 
фикр бўлганки, МСБ КТ маҳсулотни бенуқсон тайѐрлаш ва уни биринчи 
тақдимдаѐқ топширишни йўққа чиқаради. Бунга қарамай, маҳсулотни 
бенуқсон тайѐрлаш МСБ КТ нинг ажралмас элементидир. 
Сифатни бошқаришни ривожлантиришнинг биринчи босқичи XIX 
асрга хос бўлиб, бунда бир ишчи ѐки ишчилар гуруҳи барча буюмлар 
сифатига масъул бўлган – сифатни индивидуал текшириш қўлланилган. 
ХХ аср бошлари учун хослик шундан иборат бўлдики, бунда умумий 
ишни ишчилар гуруҳи бажарадиган корхоналар пайдо бўлди, буларнинг 
тепасида сифатни мақсадли текширувчи цех устаси турган. 
Ишлаб чиқариш мураккабблашиши билан бу ишга ишчиларнинг катта 
гуруҳлари қўшилади, бу эса штатли текширувчиларни жалб этишни талаб 
қилди – маҳсулотни қабул қилишда сифатни текшириш усули киритилди. 
Бошқарувчилар томонидан бошқариладиган алоҳида йирик текшириш 
хизматлари пайдо бўлди. 
Учинчи босқич давоми 60-йилларга тўғри келади – сифатни 
статистик текшириш бошланиб, бунда текширувчилар статистик асбоблар: 


яроқсиликка чиқариш текшируви карталари ва текшириш карталари билан 
қуролланди. 
Сифатни комплекс бошқариш – бешинчи босқич сифат муаммоларини 
комплекс ҳал этиш талаби туфайли юзага келди. 
А. Фейгенбаум фикрича, сифатни комплекс бошқариш – нафақат 
бошқариш функцияси, балки бутун ташкилот ва корхонанинг сифат 
соҳасидаги ўзаро боғланган кўп вазифали фаолиятидир. 
А. Фейгенбаум сифатни комплекс бошқаришнинг бутун ташкилотга 
таъсирига алоҳида эътибор беради. Бундай бошқарув истеъмолчининг 
талабларини қондиришга йўналтирилган бошқарув ва техник ишларни 
бажаришни талаб қилади. Бундай вазифа умумий раҳбарият, маҳсулотни 
харидга чиқариш тизими, лойиҳалаш бўлимлари, ишлаб чиқариш, фирма 
маъмурияти ва ходимлари, молиялаш тизими, хизмат кўрсатиш ва сифатни 
бошқариш функциясининг биринчи даражали мажбурияти бўлади. 
А. Фейгенбаум яна шундай ѐзганки, “... корхона раҳбарияти англаб 
етиши керакки, сифатни бошқаришнинг комплекс тизими сифатни ошириш 
ѐки харажатларни камайтириш учун мўлжалланган муваққат лойиҳа эмас. 
Фақат сифатни ошириш ва харажатларни камайтириш билан боғлиқ бўлган 
асосий муаммолар бартараф этилгандан кейингина сифатни бошқариш 
тизими корхона раҳбарияти учун маҳсулот сифатини яхшилашга қаратилган 
доимий ишлайдиган ричагга айланади”. 
Эволюция
Йиллар 1900 
1920 1930 1960 1980 

Download 0.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling