Фанни ўқитишнинг долзарблиги


Download 1.87 Mb.
bet45/149
Sana12.03.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1264530
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   149
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик

Лойиҳа бўйича бошқарув қисқа муддатда янги техника ва технологияни жорий қилиш заруриятида туғилган ҳолларда қўлланилади. Бунда вақтинчалик маҳсус хизмат бўлими тузилиб, унга ресурслар берилади. Бу бўлим лойиҳа тузади ва унинг жорий этилишини назорат қилади.
Лойиҳа бўйича бошқарув мунтазам раҳбарликни аниқлаштиради, кичик бўлакларга ажратади ёки тўлдиради. У лойиҳани бажариш учун корхонанинг барча функционал хизматлари ва бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштирувчи орган ҳисобланади. Бу органга тегишли ҳуқуқлар берилади. У вазифаларнинг бажарилиши учун тўла жавобгар бўлади.
Бундай бошқарув кўп номенклатурали ишлаб чиқаришда қўлланилади. Лойиҳа раҳбари маҳсус ваколатга эга бўлиб, технологик ишларни звенолар билан ишчилар ўртасида тақсимлайди, унинг бажарилишини ўз лойиҳаси доирасида назорат қилиб боради. Чизиқли раҳбарнинг шу ишларга оид буйруқлари лойиҳа раҳбари билан келишилади. Бунда бажарувчи киши икки ва ундан ортиқ раҳбарга эга бўлиб, уларга бўйсунади.
Маҳсулотга кўра бошқарув таркибининг афзаллиги ахборотларнинг келиш йўллари ва оқимининг қисқаришида, яккабошчилик тамойилига тўла риоя қилинишида, бошқарувнинг юқори босқичларини майда жорий вазифалардан ҳалос қилишда намоён бўлади. Бундай таркиб бозорда талабнинг ўзгаришига тезкор муносабат билдиришга қодирдир.
Матрицали тузилма. Матрицали таркиб бўйича бошқарув анча мураккаб бўлиб, у маҳсулоти нисбатан қисқа «умр» кўрадиган ва тез-тез ўзгариб турадиган корхоналар томонидан қўлланилади. Бу таркиб корхонада горизонтал алоқаларини йўлга қўйишга ва уларни замонавий компьютерлар ёрдамида мураккаб буюртмаларини бажарувчи турли хил корхоналар фаолияти билан боғлашга, техника соҳасида юқори малакали хизмат кўрсатишга ва экспертизани таъминлашга қаратилган. Ушбу таркибни «тур» кўринишида тасаввур этиш мумкин. У икки турдаги таркибнинг комбинациясини ифодалайди.
Бошқарувнинг матрицали таркибининг моҳияти шундаки, унда ҳар бир ходим, айни бир вақтнинг ўзида, лойиҳа бўйича бошқаришда, шунингдек, ўзининг функционал органида хизматда бўлади ҳамда икки ёқлама бўйсунади. Бу таркибнинг ўзига яраша афзалликлари бор. Булар қуйидагилардир:

  • бошқарув жараёнидаги (горизонтал) алоқаларнинг узунлигини кескин қисқартиради ва тартибга солади;

  • қарорлар қабул қилишни тезлаштиради ва уларнинг мазмуни ҳамда натижалари учун масъулиятни оширади;

  • корхонанинг ички ва ташки шароитларига таъсир етувчи омилларнинг ўзгаришига тезда кўникма ҳосил қилади ва шунга мувофиқ равишда амал қилади;

  • чизиқли бўйсуниш воситасида бўлим ичида бюрократияга бўлган мойилликни бир қадар сўндиради ва ҳоказо.

Шу билан бир қаторда, матрицали таркибнинг ҳам айрим камчиликлари бор. Булар таркибнинг мураккаблиги ва бошқарув органларининг реал ваколатига эга эмаслигидир.
Бошқарувнинг ташкилий таркиблари тўғрисида якуний хулосаларга келар эканмиз, бошқарувнинг қараб чиқилган ташкилий таркибларидан бирортасини ҳам расмий таркиб деб бўлмайди. Шу боис ҳар бир корхона (фирма) ўз олдидаги мақсад ва иқтисодий муҳитининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, унинг талабларини юқори даражада қондирадиган ташкилий таркиб турини танлаши керак.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling