Фанни ўқитишнинг долзарблиги


Download 1.87 Mb.
bet53/149
Sana12.03.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1264530
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   149
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик

Маркетинг дастури мажмуи

4.4.1-расм.
Фирма турли маркетинг дастурларини ишлаб чиқади, йўналишига қараб маркектинг дастури юқори ва пастки бўғин учун бўлиши мумкин. Агар дастур юқори бўғин учун бўлса, у қисқа ва лўнда тузилган бўлиши лозим. Чунки унда муҳим томонлари ажратиб кўрсатилади пастки бўғин учун тузилган дастурларда эса ҳар бир саволлар ёритилиб берилади.
Муддатига қараб маркетинг дастурлари қисқа, ўрта ва узоқ муддатли турларга бўлинади. Айрим фирмалар эса икки ёқлама дастур тузадилар, яъни узоқ муддатли ва қисқа муддатли дастурлар.
Қамраб олаёиган вазифасига қараб оддий ёки мақсадли дастурларга бўлинади.
Оддий маркетинг дастурлари фирмани ишлаб чиқариш, сотиш фаолияти билан барча функцияларни саволларини ечишга йўналтирилади. Мақсадли дастурда эса янги маҳсулот ишлаб чиқариш ёки сегментни ўзлаштириш, фирма сиёсатини рағбатлантириш самарадорлигини ошириш каби муҳим вазифаларни амалга оширишга қаратилади.
Объектига боғлигига қараб маркетинг дастурлари маҳсулотлар бўйича ва ишлаб чиқариш бўлими бўйича бўлиши мумкин.
Ишлаб чиқариш бўлими бўйича маркетинг дастури қуйидаги мақсадга эга:
· товарлар сиёсатини ҳисобга олган ҳолда чиқарилаётган маҳсулотни зарурий номенклатурасини аниқлаш;
· инновация бўйича қарорни асослаш;
· чиқарилаётган маҳсулот сифати ва техник даражасини ошириш бўйича қарор қабул қилиш;
· товар ишлаб чиқариш тузилишида ҳар бир маҳсулот улушини ўрнатиш;
· ишлаб чиқаришни устивор йўналишлари бўйича харажатларни умумий ҳажми ва уларни тузилишини ҳисоблаш;
· молиялаштириш манбаларини топиш;
· ишлаб чиқаришни моддий ва меҳнат ресурслари билан таъминлаш;
· ишлаб чиқариш ва муомала харажатларини ҳисоблаш;
· ишлаб чиқариш самарадорлигини аниқлаш ва фойдани башорат қилиш.
Ишлаб чиқариш бўлими бўйича маркетинг дастури фирманинг тўлиқ ички режалаштириш ва ишлаб чиқариш режасини ҳисобга олувчи оптималлаштирилган кўрсаткичларни ўз ичига олиши лозим. Шундай қилиб, ишлаб чиқариш бўйича маркетинг дастури ишлаб чиқариш бўлимининг хўжалик фаолиятини жами кўрсаткичлари тўпламини таҳлили асосида ишлаб чиқилган асосий ҳужжат ҳисобланади.
Маҳсулот бўйича маркетинг қуйидаги мақсадларга эга:
· маҳсулотни оптимал техник-иқтисодий кўрсаткичларини ишлаб чиқиш;
· маҳсулотни ишлаб чиқиш ва сотиш самарадорлигини кўп вариантли ҳисоб-китобини ўтказиш;
· янги (такомиллашган) товар ишлаб чиқариш рентабеллигини ва зарурлигини асослаш;
· чиқарилаётган маҳсулот ҳажмини натурал ва қиймат бирлигида белгилаш;
· истеъмолчиларни мақсадли бозорда кўзлаган мақсадларини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир товар бўйича сифат кўрсаткичларини ўрнатиш;
· ҳар бир маҳсулотни интеграл баҳолаш (харажатлари, нарх ва фойдани солиштириш);
· мақсадли бозорда рақибларнинг мавжуд ўхшаш товарларини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир товар бўйича рақобатбардошлик даражасини ҳисоблаш.
Маркетинг дастурларини ишлаб чиқишда мақсадли ёндашиш услубига асосан корхонанинг мўлжалланган мақсадига эришиш ва уни бажарилишини назорат қилиш ресурслари ва тадбирлари тизими шакллантирилади.
Корхона (фирма)нинг маркетинг дастури (бизнес режаси) таркиби қуйидагичадир:

  1. Корхонанинг имкониятлари таҳлили (ҳолатли таҳлил).

Фаолияти, шарт-шароитлари ресурслари, самарали натижага эришиш йўналишлари. Корхонанинг ички ва ташқи муҳитларини солиштириш.

  1. Ривожланиш мақсадларини аниқлаш.(Маркетинг синтези).

Ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожланишнинг устувор мақсадлари ва бозорда фойдага эришиш йўлларини аниқлаш.

  1. Стратегияни ишлаб чиқиш.

Корхонанинг моддий, меҳнат ва молия ресурсларидан самарали фойдаланишни кўзлаган узоқ муддатли мақсадни аниқлаш (бозор сегментларини, маркетинг воситасини, бозорга кириш вақтини ва бошқаларни танлаш).

  1. Режани ишлаб чиқиш.

Ишлаб чиқариш, молия, баҳо, кадрлар, реклама, сотиш ва бошқаларни амалга ошириш харажатлари ва натижаларини режалаштириш тизими.

  1. Назорат қилиш.

Стратегик назорат (танланган тамойилни аниқ бозор ҳолатига тўғри келиш). Йиллик назорат (режадаги тадбирлар ва харажатларнинг бажарилиши), фойда олиш даражаси назорати.
Қисқа хулосалар

Маркетинг эҳтиёж ва муҳтожликни айрибошлаш орқали қондиришга қаратилган инсон фаолиятининг туридир.
Маркетинг фирмани узоқ муддатли, юқори даражани фойда олиши ниятида фақат истеъмолчига қаратилган мақсадли ишлаб чиқариш ва сотиш фаолияти ҳисобланади.
Бозорни ўрганиш, билиш ва ишлаб чиқаришни бошқариш бугунги кунга келиб, ҳар бир тадбиркорнинг энг асосий вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Мамлакатимиз бозор иқтисодиётига ўтиш муносабати билан тадбиркорликка кенг йўл очиб берилганлиги, юртимизда фаолият кўрсатаётган кўплаб фирма ва корхона учун, ишлаб чиқаришни бошқариш, маҳсулот сотиш йўлларини, мақсад ва вазифаларини маркетинг асосида ташкил этиши учун шароитлар яратилди.
Назорат ва мулоҳаза учун саволлар:


  1. Маркетинг тушунчасини мазмуни нимадан иборат?

  2. Маркетинг тушунчасини тадбиркорлик тушунчаси билан боғлиқлиги ва фарқи нимадан иборат?

  3. Маркетингни мақсади нимадан иборат?

  4. Маркетингни мақсади нимада?

  5. Бозорни сегментлаш деганда нимани тушунасиз?

  6. Бозорнисегментлашни қандай турларини биласиз?

  7. Мақсадли сегментни танлаш деганда нимани тушунасиз?

  8. Маркетинг тадқиқотлари қандай ташкил этилади?

  9. Маркетинг тадқиқотларининг қандай турларини биласиз?

  10. Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятида маркетинг дастурини ишлаб чиқиш кетма-кетлиги нимадан иборат?

Асосий адабиётлар


  1. Каримов И.А. Ўзбекистон Конституцияси – биз учун демократик тараққиёт йўлида ва фуқаролик жамиятини барпо этишда мустаҳкам пойдевордир. Президент И.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 17 йиллигига бағишланган тантанали маросимидаги маърузаси. // Халқ сўзи, 2009 йил 6 декабрь.

  2. Каримов И.А. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир. Президент И.Каримовнинг 2009 йилнинг асосий якунлари ва 2010 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. // Халқ сўзи, 2010 йил 29 январь.

  3. “Баркамол авлод йили” Давлат дастури тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 январдаги ПҚ-1271 сонли Қарори.

  4. Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартарф этиш йўллари ва чоралари. / И.А. Каримов. – Т.: Ўзбекистон 2009.

  5. Ходиев Б.Ю., Қосимова М.С., Самадов А.Н. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик. – Т.: ТДИУ, 2010.

  6. Самадов А,Н., Останақулова Г.Н. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Т.: Молия-иқтисод, 2008.

  7. Қосимова М.С., Самадов А,Н. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Т.: Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, 2005.

  8. Қосимова М.С., Ходиев Б.Ю., Самадов А.Н., Мухитдинова У.С. Кичик бизнесни бошқариш. Ўқув қўлланма. –Т.: Ўқитувчи, 2003.

  9. Анискин Ю.П. Организация и управление малым бизнесом: Учеб.

пособ. – М.: Финансы и статистика, 2008.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling