Фанни ўқитишнинг долзарблиги
Тадбиркорлик фаолиятининг бизнес-режаси
Download 1.87 Mb.
|
Кичик бизнес ва тадбиркорлик
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.1.1-расм.
- Иккинчи бўлим.
Тадбиркорлик фаолиятининг бизнес-режаси
Тадбиркорлик фаолиятининг мақсади ва вазифалари Бизнес-режанинг умумий Ҳаракат дастури ва ташкилий хулосаси, асосий параметрлари чора-тадбирлари ва кўрсаткичлари Тадбиркорнинг истеъмолчига Битимнинг ресурслар тақдим қилаётган маҳсулот, Таъминоти товар ва хизматларнинг таснифи Бозор конъюктураси, талаб ва Битимнинг самарадорлиги сотув ҳажмининг таҳлили 5.1.1-расм. Тадбиркорлик бизнесининг асосий мақсади фойда олишдир. Режалаштирилаётган битимни амалга ошириш олдидан катта маблағ ишлатишни ва шу маблағ қанча фойда келтиришини ҳисоб-китоб қилиб чиқиш лозим. Бунда ва умуман, бизнес-режа тузишда вақт омилини доимо ҳисобга олиш керак. Бошқача қилиб айтганда, келадиган фойда вақтга қараб қандай тақсимланади ва инфляцияга нисбатан унинг самарадорлиги қандай бўлишлигини ҳисоб-китоб қилиб чиқиш лозим. Бизнес-лойиҳани амалга оширишдан олдин шуни эътиборга олиш керакки, олинадиган фойда омонат банкка қуйилган шу миқдордаги маблағ келтирадиган фоиздан кўп бўлишини таъминлаши лозим. Бизнес-режа тузувчиларнинг диққат марказида, марказий, устувор масаладан ташқари, бошқа мақсад ва вазифалар ҳам туриши керак. Масалан, ижтимоий мақсадлар, тадбиркорлик мақомини кўтариш, махсус мақсад ва вазифалар, ҳомийлик тадбирлари ва бошқалар. Иккинчи бўлим. «Бизнес-режанинг умумий хулосаси, асосий параметрлари ва кўрсаткичлари» умумлаштирувчи хусусиятга эга бўлиб, бизнес-режанинг асосий ғоя ва мазмунининг қисқача кўринишидир. У режани ишлаб чиқиш жараёнида яратилиб, аниқланади ва бизнес-режани тузгандан кейин якунланади. Умумлаштирувчи бўлимда қуйидагилар тақдим этилади: бош мақсаднинг лойиҳаси (битим); ишлаб чиқариладиган маҳсулот, тузилаёт-ган режа якунининг қисқача тавсифи ва уларнинг бир-биридан фарқи; қўйилган мақсадларга эришиш йўллари ва усуллари; лойиҳани амалга ошириш муддатлари; уни амалга ошириш билан боғлиқ сарф-харажат-лар; кутилаётган самара ва натижа; олинган фойдани ишлатиш соҳаси. Умумлашган натижанинг кўрсаткичлари: умумий якунловчи кўрсаткичлар (ишлаб чиқариш ҳажмлари, маҳсулотнинг сотилиши, хизматларнинг кўрсатилиши; сотишдан тушган маблағ; шахсий ва заём сифатида олинган воситалар (самарадорлик); махсус кўрсаткичлар (сотилаётган товар ва кўрсатилаётган хизматлар сифати, уларнинг ўзига хос хусусияти, истеъмолчиларнинт талаби ва дидини қониқтириши; қилинган харажатларнинг қопланиши; таваккалнинг паст даражали-лиги; режалаштирилаётган натижани олиш кафолати). Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling