Фанни ўқитишнинг долзарблиги


Чизиқли-функционал таркибда асосий бошқарув –


Download 1.87 Mb.
bet44/149
Sana12.03.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1264530
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   149
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик

Чизиқли-функционал таркибда асосий бошқарув – чизиқли бошқарув бўлиб ҳисобланади. Ҳамма бошқарув босқичларида ва участкаларни мустақил бошқаришда чизиқли раҳбарлар тайинланади. Уларга ишлаб-чиқариш хўжалик фаолиятини яккабошчилик тамойилларига кўра бошқариш ҳуқуқи берилган бўлиб, улар олинган натижаларга тўлиқ жавоб берадилар.
Бошқарувниг чизиқли-функционал таркиб шароитида ишлайди-ган раҳбарларга малакали ёрдам кўрсатиш учун функционал ва идоравий ташкилотлар ташкил этилади. Бу ташкилотларнинг вазифаси бошқарув қарорларини тайёрлаш ҳамда раҳбарларга малакали ёрдам беришдан иборат бўлади.
Мазкур таркибнинг камчиликлари:

  • чизиқли ва функционал ходимлар ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлади;

  • тадбиркорга функционал ходимлар фаолиятини мувофиқлашти-риш қийинроқ кечади.

Дастурли-мақсадли тузилма. Ҳозирги замон корхоналари фаолиятидаги кўпгина муаммоларни ҳал этиш горизонтал бўйича келишиб олиш ва мувофиқлаштиришни талаб этади. Масалан, корхона янги хил маҳсулот ишлаб чиқаришга кўчадиган бўлса:

  • материалларини сарфлашнинг янги меъёрини ишлаб чиқиш;

  • меҳнат меъёрларини қайта кўриб чиқиш;

  • турли касбдаги ишчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

  • янги материалларга эҳтиёжни аниқлаш;

  • етказиб берувчилар билан алоқа ўрнатиш;

  • янги технологияларни жорий этиш ва ҳоказолар талаб қилинади.

Юқоридаги вазифаларини турли хизмат бўлинмалари бажаради, улар бажарадиган ишларнинг мазмуни ва муддатларини келишиб олиши, ишлаб чиқаришнинг кўпгина элементларини туташтириши лозим. Гоҳо функционал хизматлар ўртасидаги алоқаларда бузилиш вужудга келади, хизматлар эса баҳс ва мунозаралар билан амалга оширилади. Чизиқлитаркиб раҳбари эса кўп сонли бўлинмалар ишини мувофиқлаштиришга жуда қийналади.
Бу муомалаларини янги ташкилий бошқарув таркибларини тузиш йўли билан, аниқроги, чизиқли-функционал бошқарув таркибларига тузатишлар киритиш йўли билан ҳал этилади. Бундай таркиб дастурлимақсадли таркиб деб аталади. Бошқарувнинг дастурли-мақсадли таркиби қуйидаги икки кўринишда бўлади: лойиҳа бўйича ва маҳсулотга кўра бошқарув.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling