Фанни ўқитишнинг долзарблиги


Кичик бизнес ва тадбиркорликда раҳбарнинг


Download 1.87 Mb.
bet46/149
Sana12.03.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1264530
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   149
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик

3.5. Кичик бизнес ва тадбиркорликда раҳбарнинг

бошқарув услуби

Раҳбарнинг бошқарув услуби деганда, бошқарув жараёнида келиб чиқадиган муаммоларини ҳал қилиш усуллари мажмуи тушунилади.
Кичик бизнес ва тадбиркорликда раҳбарликнинг қуйидаги бошқа-рув услубларидан фойдаланилади:

  1. Хўжалик ишларидаги камчиликларга муросасиз бўлиш.

  2. Жамоа ва унинг ҳар бир ходими тўғрисида қайғуриш.

  3. Юқори маданиятли бошқарувнинг ташкил қилиш.

  4. Раҳбарнинг янгиликни ҳис этиш қобилияти.

Кичик бизнес фаолиятини бошқаришнинг бир неча поғоналари мавжуд. Уларга икки поғонали, уч поғонали ва кўп поғонали бошқарувни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Кичик бизнес фаолиятини бошқаришда жаҳон амалиётидан олинган ва энг самаралиси ҳисобланган икки поғонали усул, яъни раҳбар-бажарувчи усулидан кенг фойдаланилади.
Бу усулнинг самараси унинг оддийлигида, бажарувчи ва раҳбар ўртасидаги муносабатларни тўғридан-тўғри боғланганлигидадир. Бу ерда назоратнинг юқори самарасига эришилади. Поғоналар сони ортиб борган сари бошқарув самараси камайиб боради.
Қисқа хулосалар

Корхонани бошқаришнинг мақсадга мувофиқ таркибини вужудга келтириш тадбиркор ҳал этиши керак бўлган муҳим вазифалардан бири бўлиб ҳисобланади.
Кичик бизнес корхоналари бошқарув таркибининг чизиқли-поғонали, чизиқли-штабли, функционал, чизиқли-функционал, дастурли-мақсадли, матрицали турлари мавжуд.
Кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини бошқаришда жаҳон амалиётидан олинган ва энг самарали усул бўлиб, икки поғоналри усул, яъни раҳбар-бажарувчи усули ҳисобланади. Бу усулнинг самараси унинг оддийлиги ва раҳбар ва бажарувчи ўртасидаги муносабатларнинг тўғридан-тўғри боғланганлигидадир.
Назорат ва муҳокама учун саволлар


  1. Бошқарувнинг ташкилий структураси нима?

  2. Бошқарув бўғини ва босқичлари тўғрисида сўзланг.

  3. Корхонада самарали бошқарув деганда нимани тушунасиз?

  4. Чизиқли (поғонали) тузилманинг моҳияти нимада?

  5. Чизиқли-штабли тузилма нима?

  6. Функционал тузилманинг ўзига хос хусусияти нимада?

  7. Дастурли-мақсадли тузилманинг моҳияти нимада?

  8. Матрицали тузилма нима?

  9. Бошқарув тузилмаларининг ўзаро фарқи нимада?

  10. Раҳбарнинг бошқарув услуби деганда нимани тушунасиз?

  11. Кичик бизнес ва тадбиркорликда раҳбарликнинг қандай бошқарув услубларидан фойдаланилади?

Асосий адабиётлар


  1. Каримов И.А. Ўзбекистон Конституцияси – биз учун демократик тараққиёт йўлида ва фуқаролик жамиятини барпо этишда мустаҳкам пойдевордир. Президент И.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 17 йиллигига бағишланган тантанали маросимидаги маърузаси. // Халқ сўзи, 2009 йил 6 декабрь.

  2. Каримов И.А. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришдир. Президент И.Каримовнинг 2009 йилнинг асосий якунлари ва 2010 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. // Халқ сўзи, 2010 йил 29 январь.

  3. “Баркамол авлод йили” Давлат дастури тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 27 январдаги ПҚ-1271 сонли Қарори.

  4. Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартарф этиш йўллари ва чоралари. / И.А. Каримов. – Т.: Ўзбекистон 2009.

  5. Ходиев Б.Ю., Қосимова М.С., Самадов А.Н. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик. – Т.: ТДИУ, 2010.

  6. Самадов А,Н., Останақулова Г.Н. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Т.: Молия-иқтисод, 2008.

  7. Қосимова М.С., Самадов А,Н. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Т.: Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, 2005.

  8. Анискин Ю.П. Организация и управление малым бизнесом: Учеб.

пособ. – М.: Финансы и статистика, 2008.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling