Фаннинг маъруза матни


Download 432.04 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/31
Sana01.03.2023
Hajmi432.04 Kb.
#1241319
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
Etika Ma\'ruza matni

 
 
 



5. Қадимги Мисрдаги ахлоқий қарашлар 
Қадимги Миср. Этика нуқтаи назаридан Қадимги Миср «Маййитлар китоби» катта аҳамиятга эга. Мисрликлар 
наздида ҳар бир инсон ўлгандан сўнг, охиратда ҳисоб беради. Аввал бош маъбуд Осирис олдида у ўзининг 
гуноҳсизлигини исботлашга уринади; гуноҳларни санаб, гуноҳ қилмаганлигини айтади. Гуноҳларнинг кўпчилиги эса 
ахлоққа бориб тақалади: одам ўлдириш, ёвузлик қилиш, тарозидан уриб қолиш, ёлғон гапириш в.ҳ. Маййит: «Мен 
покизаман, мен покизаман, мен покизаман!» деган такрор билан ўз «ҳисоботи»ни тугатади. Кейин у ўзининг «иккинчи 
оқловчи нутқи» да кичик маъбудлар - муайян эътиқодий-ахлоқий соҳаларни бошқарувчи қирқ икки илоҳ олдида ўз 
гуноҳсизлигини таъкидлайди. 
Бу «ҳисобот»даги гуноҳлар эса, юқорида айтганимиздек, битта - иккитасидан ташқари, деярли барчаси ахлоқий 
талабалардан иборат. Уларга диққат қилсангиз, милодгача бўлган ХV асрдаги ахлоқий қонун - қоидалар, фазилат ва 
иллатлар бугунги кунда ҳам асосан ўша-ўша эканини кўрасиз: фақат ҳозир улар иккала - ахлоқий ва ҳуқуқий 
меъёрларга бўлинган. 
Қадимги Мисрда одоб-ахлоқ масалалари кўпроқ ўзига хос пандномаларда ифода топган. Улар орасида 
«Пхатотеп ўгитлари» бизгача етиб келган энг қадимий панднома ҳисобланади. Бундан деярли икки ярим минг йил 
аввал бешинчи сулола фиръавни Жадкара Исесидан вазир Пхатотеп қарилиги туфайли ўрнига ўз ўғлини тайинлашни 
илтимос қилади ва ўғлига атаб ўттиз етти насиҳатдан иборат мазкур пандномани ёзади. Унда ўша давр ахлоқий қонун-
қоидалари, ўзни тутиш, муомала одоби сингари муаммолар кўтарилади, ахлоқий фазилатлар эса ҳикматлар ва 
насиҳатлар тарзида тарғиб қилинади. 
«Пхатотеп ўгитлари»даги баъзи насиҳатлар юксак бадиияти билангина эмас, балки қулдорлик даври 
талабларини четлаб ўта олган умуминсоний демократик фикрлар тарзида, ҳақиқий донишмандлик ва инсонпарварлик 
намунаси сифатида ҳам ҳанузгача кишини ҳайратга солади: «Қимматбаҳо тошдек яшириндир оқилона сўз, ҳолбуки 
уни дон туяётган чўридан топиш мумкин». 

Download 432.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling