Фаннинг маъруза матни


 Қадимги Шарқ халқлари ахлоқий қарашлари (Сомир, Бобил)


Download 432.04 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/31
Sana01.03.2023
Hajmi432.04 Kb.
#1241319
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31
Bog'liq
Etika Ma\'ruza matni

4. Қадимги Шарқ халқлари ахлоқий қарашлари (Сомир, Бобил) 
Илм дунёсидаги, ҳар қандай илмнинг тарихисиз назарияси бўлмайди, деган ҳикмат, айниқса, Этикака 
тааллуқли. Зеро, Этика тарихи ахлоқий тафаккурнинг вужудга келиши ҳамда унинг тараққиёти қонунларини ўрганади, 
маънавий мероснинг улкан қисми бўлмиш ахлоқий таълимотлар, ҳикматлар, панд-ўгитларни замонавий жамият 
ҳаётига татбиқ этиш ва тарғиб қилиш йўлларини таҳлил этади.
Сомир ва Бобилон. Амалий ахлоқнинг дастлабки намуналари бундан уч ярим минг йил аввал дунёдаги биринчи 
ёзув бўлмиш мих хатда Сомир (Шумер) гилтахталарига ёзилган матнларда акс этган. Уларга кўра сомирликлар 
ҳақиқат ва адолатни, қонун ва тартибни адолат ва эркинликни, шафқат ва мурувватни юксак баҳолаганлар ҳамда 
қадрлаганлар. Табиийки, улар ёлғон ва ёвузликни, адолатсизлик ва зулмни шафқатсизлик, ва қаттолликни инкор 
этганлар. Сомир подшолари, ҳокимлари ўзларининг қонун ва тартиб ўрнатилганликлари, ёвузлик ва зўравонликни йўқ 
қилганликлари, мазлумларни золимлардан ҳимоя қилганликлари билан фахрланганлар. Масалан, милодгача бўлган III 
минг йилликнинг бошларида Лагаш давлат - шаҳарнинг художўй ҳукмдори Урукагина ҳукумронликни қўлга олиши 
билан фуқаролар эркинлигини тиклаганлигини, очкўз, халқни талаган амалдорларни жазолаб, адолат ўрнатганлигини 
ёздириб қолдирган гилтахта бизгача етиб келган.
Чунончи, қуёш маъбуди Уту ахлоқий меъёрларнинг бажарилишини махсус кузатиб турган, маъбуда Нанше 
эса, баъзи матнларда ҳақиқат, адолат ва шафқат ҳомийси сифатида тасвирланади. Лекин, айни пайтда, маъбудлар 
томонидан ўрнатилган «Ме» деб аталган қонунлар рўйхатидан олам ҳаракатини тартибга солиш, унинг тўхтовсиз ва 
уйғун бўлишини таъминлаш мақсадида юқоридаги ахлоқий фазилатлар билан биргаликда «ёлғон», «нифоқ», «гина», 
«кудурат», «қўрқув» тушунчалари ҳам ўрин олган. Шунингдек, сомирийларнинг мақол ва маталлари, ҳикмат-
иборалари ҳам диққатга сазовор; уларнинг кўпчилиги умуминсоний ҳикматлар даражасига кўтарилган ва Шарқда 
бироз бошқачароқ шаклда ҳозиргача қўлланилади. 

Download 432.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling