Дарё гидроузели ишончлилигининг асосий кўрсаткичлари қуйидагилардан иборат: - Дарё гидроузели ишончлилигининг асосий кўрсаткичлари қуйидагилардан иборат:
- конструктив ишончлилиги кўрсаткичлари - иншоотларнинг мустаҳкамлиги, барқарорлиги, сув ўтказмаслиги, совуққа чидамлиги,
- технологик ишончлиги кўрсаткичлари - босим, сув сарфи, сув омборнинг сув ҳажми, электр қувватининг ишлаб чиқарилиши, сув олишни, сув берилишини ва сув чиқаришини таъминлаш, балиқлар, кемаларни ўтказиш,
- архитектураси мувофиқлиги кўрсаткичлари - ландшафт ҳисобидан архитектура шаклларига мос келиши, юзасининг фактураси, ранги, ташқи кўриниши ва ҳоказолар мавжудлиги.
Дарё гидроузелининг ишончлиги дарё гидроузели лойиҳасига киритилган юқорида кўрсатилган кўрсаткичлари ва гидроузел қурилишида бажарилган ишларнинг сифати билан аниқланади. Дарё гидроузелнинг фойдаланилиши жараёнида дарё гидроузели ишончлиги даражаси, амалда ўзгармаслиги, кўтарилиши ёки пасайиши мумкин. - Дарё гидроузелининг ишончлиги дарё гидроузели лойиҳасига киритилган юқорида кўрсатилган кўрсаткичлари ва гидроузел қурилишида бажарилган ишларнинг сифати билан аниқланади. Дарё гидроузелнинг фойдаланилиши жараёнида дарё гидроузели ишончлиги даражаси, амалда ўзгармаслиги, кўтарилиши ёки пасайиши мумкин.
- Дарё гидроузелнинг фойдаланилишининг бошлангич йилларда таркибидаги айрим иншоотлар ёки улар таркибидаги элементларининг (5...7 йил давомида) кўп сонли ишдан чиқиши ҳолати ёки уларнинг ишончлиги даражаси пасайиши кузатилади. Ундан сўнгроқ йилларда гидроузел иншоотларининг нормал сифатли ишлаши даври бошланади, ишдан чиқиши ҳолати анча камроқ кузатилади. Йирик ва ўрта дарё гидроузели таркибидаги иншоотларнинг хизмат муддатига боғлиқ бўлган ушбу давр 30…70 йилгача давомлаштирилиши мумкин. Келажакда бу давр ўтиши билан иншоотларнинг ишончлиги даражаси пасайиб, ишдан чиқиши ҳолатлар сони ортиб боради.
Айтиб ўтиш керак, юқорида кўриб чиққанига нисбатан, дарё гидроузели таркибидаги гидротехника иншоотлари айрим элементларининг вақт давомида ишончлигини тақсимлаш даражаси турлича ўзгариши қонуниятларига эга бўлиши мумкин. Масалан, дарё гидроузели иншоотларидан фойдаланилиши бошлангич даврида дренаж тизимларининг ишончлилиги энг юқори даражасида бўлиши мумкин, кейинроқ эса ишончлилиги пасайиб бориши кузатилади, фильтрацияга қарши конструкцияларининг ишлаши фойдаланилиши бошлангич даврида пастроқ даражада кузатилса, айрим элементларининг кольматациясидан сўнг уларнинг ишончлилиги даражаси ошади, ёки аксинча пасаяди. Агарда фойдаланилиши жараёнида фильтрацияга қарши элементларнинг грунти зичлиги бузилиши кузатилса, иншоот фильтрацион деформацияларига учрайди. - Айтиб ўтиш керак, юқорида кўриб чиққанига нисбатан, дарё гидроузели таркибидаги гидротехника иншоотлари айрим элементларининг вақт давомида ишончлигини тақсимлаш даражаси турлича ўзгариши қонуниятларига эга бўлиши мумкин. Масалан, дарё гидроузели иншоотларидан фойдаланилиши бошлангич даврида дренаж тизимларининг ишончлилиги энг юқори даражасида бўлиши мумкин, кейинроқ эса ишончлилиги пасайиб бориши кузатилади, фильтрацияга қарши конструкцияларининг ишлаши фойдаланилиши бошлангич даврида пастроқ даражада кузатилса, айрим элементларининг кольматациясидан сўнг уларнинг ишончлилиги даражаси ошади, ёки аксинча пасаяди. Агарда фойдаланилиши жараёнида фильтрацияга қарши элементларнинг грунти зичлиги бузилиши кузатилса, иншоот фильтрацион деформацияларига учрайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |