Fanning shakllanishi va rivojlanishi Asosiy tushunchalarining ta’rifi Boshqa fanlar bilan bog‘liqligi va o‘zaro aloqalari «Табиат-жамият»
Download 29.61 Kb.
|
1 ММ
ГАРБОЛОГИЯ ФАНИНИНГ РИВВОЖЛАНИШИ Fanning shakllanishi va rivojlanishi Asosiy tushunchalarining ta’rifi Boshqa fanlar bilan bog‘liqligi va o‘zaro aloqalari «Табиат-жамият» тизимини ўзаро боғлаб турадиган асосий звено табиий ресурслардан фойдаланиш ҳисобланади. Бу жараёнда табиат ва инсон, экология ва иқтисодиёт мураккаб ва кўп омилли алоқада бўлади ва ўзаро боғлиқ яхлит тизимга бирлашади. Ресурслардан фойдаланиш уларнинг заҳиралари камайиши ёки тугашига олиб келади, бу жараёнда кўплаб чиқиндилар пайдо бўлади ва улар кўп миқдорда тўпланади. Инсониятнинг ресурслардан оладиган ва ўз эҳтиёжлари учун сарфлайдиган барча маҳсулотлари, буюмлари (озиқ-овқат, кийим-кечак, мебель, машиналар, материаллар) эрта ёки кеч чиқиндиларга айланади. Барча чиқинди турларини ҳисобга олганда ижтимоий фойдали маҳсулот ишлатилган табиий моддалар ва энергиянинг атиги 2 % ни ташкил этади, қолган 98 % эса чиқиндиларни ташкил этади. Шу сабабдан табиат муҳофазаси тадбирлари орасида хомашё ва материалларни тўла ва комплекс қайта ишлаш муҳим аҳамиятга эга. Чиқиндилар миқдорини камайтиришга имкон берадиган технологияни кенг қўллаш ва чиқиндиларни максимал даражада утилизация қилишни амалга ошириш уларнинг атроф табиий муҳитга зарарли таъсирининг олдини олишга хизмат қилади. Чиқиндилар билан боғлиқ бўлган ҳозирги муаммолар ечимини топиш долзарб муаммо ҳисобланади. Чиқиндилар бир томондан табиий ресурслардан тўлиқ фойдаланилмаётганлигини кўрсатса (уларни утилизация қилиш мамлакат хомашё базасини кенгайтиришга, маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтиришга, таннархини пасайтиришга, ресурсларни тежашга имкон беради), бошқа томондан эса улар тупроқ, сув, ҳавони ифлослантирувчи ҳавфли манба бўлиб, катта ер майдонларини бекорга банд қилади. Чиқиндиларнинг кўплаб тўпланиб қолаётганлиги, миқдорининг эса тез суръатларда кўпайиб бориши бу муаммонинг кескин бўлишига сабаб бўлади. Шу муносабат билан чиқиндилар муаммосининг экологик-иқтисодий ечимини топишда табиатдан фойдаланиш иқтисодиёти фанининг янги шаклланаётган тармоғи – Чиқиндишунослик фани муҳим аҳамиятга эга. Бу фан ҳам илмий йўналиш, ҳам ўқув фани сифатида эндиликда шаклланиб, ривожланиш йўлига ўтаётир. Унинг асосий концепциялари хали тўлиқ илмий асослаб берилмаган. Лекин Чиқиндишунослик фанининг таркиб топиши учун қуйидаги асосий ёндошувлар ва йўналишларнинг мавжудлиги муҳимдир: Ўзбекистон Республикасининг «Чиқиндилар тўғрисида» қонунининг қабул қилинганлиги (2002 йил) ва унинг чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш бўйича талабларини илмий асосланган йўналишда амалиётга жорий этишда ушбу фаннинг муҳим аҳамиятга эгалиги; иккиламчи ресурсларнинг ҳосил бўлиши, уларни тўплаб олиб келиш, сақлаш, ташиш, қайта ишлаш, кўмиб ташлаш, утилизация ва реализация қилиш билан боғлиқ бўлган экологик-иқтисодий муносабатларнинг мавжудлиги ва уларни илмий ўрганишнинг зарурлиги; 3. иккиламчи ресурслар билан боғлиқ бўлаги умумий ва хусусий қонуниятлар ва принципларни мантиқий илмий ёндошувлар асосида тадқиқ этишнинг муҳимлиги; иқтисодчи-экологлар, иқтисодчи ихтисосидаги мутахассисларни тайёрлаш, малакасини оширишда Чиқиндишунослик фани бўйича ўқув дастурларининг тузилганлиги, ушбу ихтисослик мутахассислари учун белгиланган тартибда минимум билим олишнинг мажбурийлиги; хўжалик фаолияти ва ижтимоий соҳаларда ҳосил бўлаётган чиқиндиларнинг атоф-муҳит ҳолатига зарарли таъсирини камайтиришнинг объектив зарурати ва долзарблиги. Шундай қилиб, иккиламчи ресурслардан фойланишни тартибга солишнинг илмий йўналиш ва ўқув предмети сифатида шаклланиши ва ривожланиши илмий-амалий зарурат бўлиб, бунинг учун барча шароит ва имкониятлар мавжудлиги, ресурсларнинг чекланганлиги, иккиламчи ресурслар бўйича эса иқтисодий-экологик асосланган сиёсатни ишлаб чиқиб амалга оширишнинг ҳаётий зарурлиги билан белгиланади. Бошқа ижтимоий ва иқтисодий фанлар қатори Чиқиндишунослик фани ҳам табиат ва жамият қонунларига асосланиб ривожланади. Чиқиндишунослик фанининг ўрганиш предмети табиат билан жамият ўзаро алоқалари жараёнида ва хўжалик фаолиятида чиқиндилардан (иккиламчи ресурслардан) фойдаланишда юзага келадиган иқтисодий-экологик муносабатлар ва чиқиндилардан фойдаланишни тартибга солиш методларидир. Шунга мувофиқ иккиламчи ресурслардан фойдалнишни тартибга солиш фанининг тадқиқот объекти бўлиб турли миқёс ва даражадаги экологик-иқтисодий тизимлар (мамлакат, регион, туман, корхоналар ва табиий-иқтисодий зоналар) хизмат қилади. Кенг маънода Чиқиндишунослик фани чиқиндилардан рационал фойдаланиш, уларни зарарсизлантиришни мақсадга мувофиқ йўналишларда амалга оширишнинг барқарор ривожланишга хизмат қиладиган миллий концепцияларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга хизмат қилиш ва ёрдам беришдан иборат. Мамлакатнинг барқарор ривожланиши чиқиндилардан экстенсив фойдаланиш ва зарарсизлантиришдан табиат муҳофазасига хизмат қиладиган интенсив йўналишга ўтишни, чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаёти ва соғлигига, атроф муҳитга зарарли таъсирининг олдини олиш, чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтириш ва улардан хўжалик фаолиятидан оқилона фойдаланишини таъминлашни тақозо этади. Download 29.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling