Фарғона давлат университети академик лицейи аниқ фанлар кафедраси 2022-2023 ўқув йили биринчи ярим йиллик таҳлили


Download 49 Kb.
Sana18.06.2023
Hajmi49 Kb.
#1594740
Bog'liq
Аниқ фанлар кафедрасининг фан ойлиги хисоботи 2022 2023


Фарғона давлат университети академик лицейи аниқ фанлар кафедраси 2022-2023 ўқув йили биринчи ярим йиллик таҳлили. (Очиқ дарслар, ўтказилган тадбирлар, ўқувчилар рейтинги, фан олимпиадаси, дарс таҳлиллари, ҳамкорлик бўйича олиб борилган ишлар)
Бугунги кунда аниқ фанлар кафедрасида 13 нафар ўқитувчи фаолият кўрсатиб, шулардан 9 нафари асосий штатда, 4 нафар ўриндошдир. Улардан 4 нафари бош ўқитувчи, 2 нафари етакчи ўқитувчи, 3 нафари катта ўқитувчи, 4 нафари олий маълумотли ўқитувчи лавозимида ишлайди. Кафедрада физика, астрономия, математика, информатика ва ахборот технологиялари фанлари ўқитилади.
Аниқ фанлар кафедрасида 2022 йил ноябр ойида математика фани ўқитувчиси Н.Ғаффорова ўқитувчиларни малака синовини аниқлаш синовидан ўтиб,бош ўқитувчи тоифасига эга бўлди,математика фани ўқитувчиси Д.Муқимова ўқитувчиларни малака синовини аниқлаш синовидан ўтиб,етакчи ўқитувчи тоифасига эга бўлди, информатика фани ўқитувчиси М.Мамадалиева ўқитувчиларни малака синовини аниқлаш синовидан ўтиб,етакчи ўқитувчи тоифасига эга бўлди.
Аниқ фанлар кафедрасининг 2022-2023 ўқув йили учун йиллик иш режаси мавжуд бўлиб, академик лицейнинг 2022 йил 30 августдаги ўтказилган илмий-педагогик кенгашида тасдиқланган.
Шунингдек, аниқ фанлар кафедраси ва Фарғона давлат университети физика-математика факултети фан кафедралари ва Фарғона жамоат саломатлигини сақлаш институти билан биргаликда ҳамкорлик режалари тузилган бўлиб, режа бўйича белгиланган ишлар ўз вақтида бажарилмоқда.
Олий таълим билан хамкорликда математика фанлари номзоди фалсафа фанлари доктори Жахонгир Мамажонов литцейга ташриф буюриб 1-2-босқич аинқ фанлар йўналиш гурухидаги ўқувчиларга “Математика фанини ўрганишда ёрдам берадиган асосий тамойиллар”мавзусида давра сухбати ўтказилди, ДТМ тестларида учрайдиган мураккаб саволлар ва меёрий хужжатларнинг юритилиши хақида давра сухбатлари ўтказилди. Аниқ фанлар йўналиши 2-босқич 1.21 ва 2.21 гурух ўқувчилари билан биргаликда “Саҳоват уйи”га саёхат уютирилди,”Фарғона шахар хайвонот боғи”га саёхат уюштирилди.
Кафедра ўқитувчилари томонидан математика ва физика фанидан ДТМ тест намуналари асосида 2019 ва 2022 йиллардаги тест вариантларида учрайдиган материаллар бўйича 1 ва 2-босқич ўқувчилари билан дарс машғулотларида фойдаланиб келишмоқда. Лицей бўйича 2 марта ўтказилган 45 кунлик аттестация тестлари якуний натижалари аниқ фанлар кафедраси ва гуруҳ ўқувчилари ота-оналар йиғилишида муҳокама қилинган, ўқувчилар билимини ўсиш даражаси аниқланиб, уларни сифат кўрсаткичлар динамикаси чуқур таҳлил қилинмоқда.
Аниқ фанлар йўналиши 2-босқич 1.21 ва 2.21 гурух ўқувчиларидан хафтанинг хар шанба кунлари ДТМ тестлари олиниб тахлил қилиб борилмоқда ва натижалари ота-оналар телеграмм группалари томонидан огохлантирилмоқда. Аниқ фанлар йўналиши 1-босқич 1.22 ва 2.22 гурух ўқувчиларидан хафтанинг хар жума кунлари математика фанидан мавзулаштирилган тест синовлари олиниб тахлил қилиб борилмоқда ва натижалари ота-оналар телеграмм группалари томонидан огохлантирилмоқда.
Академик лицейда 2022 йил октябрь ойида фан олимпиадаси 1-босқичи ўтказилган бўлиб, унда математика, информатика, физика фанларидан жами 16 нафар ўқувчи фахрли ўринларни эгаллаб вилоятга йўлланма олишди.
Ўтказилган фан олимпиада якунларига кўра, вилоят босқичида математика, физика ва информатика фанларидан ўқувчилар қатнашган бўлсада, бироқ биронта ўқувчи фан олимпиадасининг республика босқичига йўлланмани киритмади, бу борада кафедрада олиб борилган ишлар етарли эмаслигини кўрсатади. Шунингдек, академик лицейда таҳсил олаётган аниқ фан йўналиши ўқувчиларнинг шу кунгача биронтаси халқаро фан олимпиадаларида ўрин олмаган.
Аниқ фанлар кафедраси ўқитувчилари томонидан ўзаро тажриба алмашиш ва методик ёрдам бериш мақсадида 68 та дарс машғулотлари кузатилган. Кузатиш натижасида айрим ўқитувчиларда топилган хатоликлар бартараф этилди.
Шу кунга қадар, математика фани ўқитувчилари томонидан “Математика дарсларида ва физика дарсларида янги инновацион технологиялардан фойдаланиш” мавзусида Д.Муқимова ва М.Эргашева томонидан кафедра ўқитувчиларига иккита ўқув семинари ўтказилди.
2022-2023 ўқув йилининг сўнгги тўрт ойи ичида кафедра ўқитувчилари томонидан режа асосида алгебра фани ўқитувчиси Д.Муқимова “Чизиқли функция ва унинг хоссалари”мавзусида 2.21 гурухида очиқ дарс машғулотини ўтказди. Информатика фани ўқитувчиси М.Камолова томонидан ижтимоий гуманитар фанлар йўналиши 11.22 гурухида “Маълумотлар омбори хақида тушунча”мавзусида очиқ дарс ўтди.декабр ойига режалаштирилган очиқ дарс ўз вақтида ўтказилмади. Информатика фани ўқитувчиси М.Мамадалиева аниқ фанлар иқтисод йўналиши 2.22 гурухида “Матнли функциялар”мавзусида очиқ дарс ўтди. Кафедра йиллик иш режаси таҳлилларига қараганда очиқ дарсларни қолгани ўқув йилининг иккинчи ярмига режалаштирилган.
Айни вақтда кафедра ўқитувчилари томонидан шу кунга қадар алгебра фани ўқитувчиси Д.Муқимова 1 та,физика фани ўқитувчиси М.Эргашева 1 та,Физика фани ўқитувчиси И.Фармонов томонидан 3 та илмий мақола ва 1 та тезис Халқаро ва Республика миқиёсидаги илмий журналларда чоп этилди.
Алгебра фани ўқитувчиси Д.Муқимова томонидан 1 та “Мажбурий математика фанидан тайёрланаётган абутуриентлар учун” мавзулаштирилган тестлар тўплами услубий қўлланма декабр ойига тасдиқлаш учун тавсия берилди.Лекин қолган ўқитувчилар шу 4 ой ичида режалаштирилмаган.
Шунингдек, ФарДУ физика факультети физика фанидан 4-курс 7 нафар талаба академик лицейда малакавий амалиётни ўташ учун буйруқ чиқарилган лекин келишгани йўқ.
Кафедрада консультация (қўшимча дарс машғулотлари), тўгарак машғулотлари тасдиқланган жадвал асосида ўз вақтида ўтказилмоқда, ўқитувчиларнинг меъёрий хужжатлари тўғри юритилган.
Аниқ фанлар кафедрасида 2022 йил ноябр ойида математика фани ўқитувчиси Н.Ғаффорова ўз малакасини ошириб келди.
Аниқ фанлар кафедраси бўйича ўтказилган таҳлил бўйича қуйидагилар
Қарор қисми:
1. Фан олимпиадаларида олиб борилаётган ишлар етарли эмаслигини инобатга олиб, академик лицей ўқувчилар орасида иқтидорли ўқувчиларни тўғри танлаб олиб, олимпиадаларда иштирок этадиган ўқувчилар заҳирасини яратиш вазифаси юклатилсин.
2. Ўқитувчилар томонидан ФарДУ билан ҳамкорликда илмий мақолалар, ўқув-услубий қўлланмаларни ёзиш, конферецияларда иштирок этиш ишлари жонлантирилсин.
Кафедра мудири: М.Эргашева
Download 49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling