Фарғона Давлат Университети Иқтисодиёт – Тармоқлар ва сохалар йўналиши 4 босқич 18. 71 гурух талабаси


Божхона муносабатларида қўлланиладиган асосий


Download 103.5 Kb.
bet3/5
Sana03.10.2023
Hajmi103.5 Kb.
#1691065
1   2   3   4   5
Bog'liq
мустақил иш Хасанова Г

3. Божхона муносабатларида қўлланиладиган асосий
атамалар ва тушунчалар.

Божхона ишига, унинг мазмуни ва тузилмасига умумий таъриф бериш муносабати билан ушбу соҳада энг кўп қўлланиладиган айрим атамалар ва категорияларга қисқача тўхталиб ўтиш зарур. Булар қуйидаги тушунчалар: божхона; божхона органлари; божхона органлари тизими; божхона хизмати; божхона ҳудуди; божхона чегараси.



Божхона тушунчаси турк халқларининг «тамға» сўзидан келиб чиққан бўлиб, хоннинг моли, мол-мулкига қўйиладиган белги, тамға, муҳрни англатган. Кейинроқ хоннинг ёрлиқлари йиғим олингандан кейин берила бошланган ва у «тамға» деб аталган. У моҳиятан бозорлар ва ярмаркаларда савдо қилишда ундириладиган бож эди. «Тамға» сўзидан бож олинган товарга «тамға босиш» («тамжить») феъли келиб чиққан. Муҳр босган одам божхоначи, муҳрдор, муҳр босилган жой эса божхона (таможня) деб атала бошланган.

Божхона ҳозирги тушунчада давлатнинг божхона сиёсатининг амалга ощрилиши ва божхона ҳуқуқи қўлланилиши учун масъул бўлган ҳукумат хизматини англатади.



Божхона органлари - бевосита божхона ишини амалга оширадиган ижро этувчи хокимиятнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидир.

Божхона органлари тизими деганда фақат божхона ишининг моддий компонентини - давлатнинг божхона сиёсатини амалга оширувчи ижроя ва фармойиш берувчи органларини тушунмоқ керак. Шуни таъкидлаш зарурки, қатъий субординация мавжудлиги, маъмурий бўйсунишнинг иерархик муносабатлари бошқарув исталган тизимининг муҳим белгиси ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан гарчи ўз фаолияти давомида айрим божхона масалаларини ҳал этиш билан шуғулланувчи, бироқ марказий ёки маҳаллий божхона органлари бўйсунувида бўлмаган бир қанча давлат ва тижорат тузилмаларини, муассасалар ва ташкилотларни божхона органлари тизимига киритиш мумкин эмас.



Божхона хизмати атамаси сўзининг кенг ва тор маъносида қўлланлиши мумкин. Кенг маънода божхона органлари жами: божхона вазифалари амалга оширилишида бевосита қатнашувчи бўғинлар ва тузилмалар, шунингдек божхона органларига хизматга қабул қилиш ва давлат хизматини ўташ тартиби ва ҳуқуқий шартлари тушунилади. Иккинчи ҳолатда божхона хизмати деганда фақат давлат хизмати тури: божхона органларида, бошқа бўғинларда (божхона лабораториялари, марказлари, божхона ихтисосидаги ўқув муассасалари ва бошқа муассасаларда) давлат хизматини ўташ тартиби ва шартлари тушунилади.

Божхона кодексига (3-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг қуриқликдаги ҳудуди, ҳудудий ва ички сувлар ҳамда улар устидаги ҳаво бўшлиғи божхона ҳудудини ташкил этади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эркин божхона зоналари ва эркин омборлар бўлиши мумкин, уларнинг ҳудудлари, агар қонун хужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарида жойлашган деб қаралади.

Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудуди сарҳадлари, шунингдек эркин омборларнинг тегралари Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси ҳисобланади.



Божхона тизими - давлатнинг божхона сиёсати амалга оширилишини таъминловчи давлат тузилмалари ва бошқа тузилмаларнигина эмас, балки улар фаолиятининг амалий шаклларини ҳам назарда тутучи энг умумий ва жамловчи тушунчадир.

Божхона ишида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:



Download 103.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling