Фарғона давлат университети педагогика факультетида маънавий-маърифий соҳада амалга оширилган ишлар хақида


Ижарада ва қариндошларининг уйларида яшовчи талабалар билан олиб борилаётган ишлар ҳолати


Download 32.32 Kb.
bet4/5
Sana03.02.2023
Hajmi32.32 Kb.
#1153312
1   2   3   4   5
Bog'liq
саволнома ММИ-педагогика

44. Ижарада ва қариндошларининг уйларида яшовчи талабалар билан олиб борилаётган ишлар ҳолати.
Факультетда таҳсил олаётган талабаларнинг 134 нафари (шундан 87 нафари талаба-қизлар) Фарғона шаҳрида жойлашган ижара хонадонларда истиқомат қилмоқда. Ижара хонадонларида яшовчи талабалар хақидаги умумий маълумотлар шакллантирилган ва улар билан ижара шартномалари тузилган. Гуруҳ мураббийлари томонидан ижарада яшовчи талабаларнинг холидан хабар олиш, уларнинг яшаш, дам олиш, ўқув машғулотларига тайёргарлик кўриш ва дарс тайёрлаш, мустақил таълим билан шуғилланишлари учун шароитлари етарли эканлигини ўрганиш ишлари доимий равишда олиб борилади. Хар бир ижара манзили бўйича ижара дафтарлари юритилган. Профилактика куни тадбирлари доирасида вилоят ИИБ ходимлари билан биргаликда талабалар томонидан тақдим этилган ижара манзилларига ташриф буюриб сухбатлар ўтказилган. Уларга техника хавфсизлиги қоидалари, табиий газ, электор энергиясидан фойдаланиш қоидалари тушунтирилган. Университетга бориш ва келишда йўл харакати Қоидаларига тўлиқ амал қилиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилган.
Мазкур сохадаги фаолият режага мувофиқ давом эттирилмоқда.
45. Талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишини ташкил этиш бўйича амалга оширилган ишлар.
2017/2018 ўқув йилида факультет таркибидаги кафедралар томонидан 10 та фан тўгаракларлари 1 та “Мунозара” диспут клуби фаолияти йўлга қўйилган. Жумладан, бошланғич таълим услубиёти кафедрасида “Адабиёт ғунчаси”, “Тил илми”, “Математик сабоқлар”, “Бошланғич таълимда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш”, “Хочу знать русский язык”, педагогика кафедрасида “Ёш педагог”, “Графика”, “Чизмачилик”, психология кафедрасида “ВОDYLANGUAGE” (тана харакатлари тили), “Ўзига психологик таъсир қилиш усуллари” ҳамда “Мунозара” диспут клуби фаолияти олиб борилмоқда.
Психологи кафедрасида ташкил этилган тўгаракларга 151 нафар, педагогика кафедрасида ташкил этилган тўгаракларга 143 нафар, бошланғич таълим услубиёти кафедрасида ташкил этилган тўгаракларга 168 нафар, факультет бўйича жами 462 нафар талабалар жалб этилган, шундан, 418 нафари факультет талабалари ташкил этади.
Факультетда ташкил этилган тўгараклардан ташқари талабалар чет тиллари факультетида ташкил этилган инглиз тили тўгаракларига, шаҳардаги ўқув марказлари, тил марказлари ҳамда спорт секцияларига ҳам қатнашадилар. Ушбу тўгаракларда қатнашувчи талабалар хақидаги маълумотлар гуруҳ мураббийлари томонидан доимий янгилаб борилиши йўлга қўйилган.

Download 32.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling