Фарғона давлат университети педагогика факультетида маънавий-маърифий соҳада амалга оширилган ишлар хақида


Download 32.32 Kb.
bet1/5
Sana03.02.2023
Hajmi32.32 Kb.
#1153312
  1   2   3   4   5
Bog'liq
саволнома ММИ-педагогика


Фарғона давлат университети педагогика факультетида
маънавий-маърифий соҳада амалга оширилган ишлар хақида
ҲИСОБОТ


39. Ҳукумат қарорлари, вазирлик буйруқ ва топшириқларини ОТМ ходимлари ва талабалари эътиборига етказиш ҳамда уларнинг ижро ҳолати (буйруқ, баённома).
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, фармон ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирлик буйруқлари, топшириқлари ҳамда уларнинг ижроси бўйича чиқарилган университет буйруқлари факультетнинг хафталик йиғилишларида ҳамда хар ойда ўтказиладиган кенгаш йиғилишларида кафедра мудирлари, факультетдаги жамоат ташкилотлари рахбарлари ва профессор-ўқитувчиларга етказиб борилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909 сонли қарори 2017 йил 6 май куни ўтказилган факультетнинг навбатдан ташқари кенгайтирилган йиғилишида барча профессор-ўқитувчиларга етказилган. Мазкур Қарор гуруҳ мураббийлари орқали “Ахборот соати” машғулотларида барча талабаларга етказилган. Факультетдаги хар бир гуруҳ мураббийси учун услубий ёрдам сифатида университет маънавият ва маърифат бўлими томонидан марказлашган холда ахборот соати материалларининг махсус сони тарқатилган. Талабаларнинг мазкур қарорни ўрганиш даражасини аниқлаш юзасидан семинарлар ва савол-жавоблар ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3151-сонли қарори ҳамда мазкур қарор ижроси юзасидан вазирликнинг 2017 йил 23 августдаги 600-сонли буйруғи кафедра мудирлари ва барча профессор-ўқитувчиларга етказилган.
Профессор-ўқитувчилар томонидан ўтилаётган машғулотларнинг тарбиявий мақсади асосида ёрдамчи материаллардан унумли фойдаланган ҳолда Қарор мазмун-мохиятини ва ундан келиб чиқадиган вазифаларни талабаларга тўғри етказиш чоралари белгилаб берилган.
Янги ўқув йилининг биринчи ўн кунлигида факультетдаги барча академик гуруҳларда “Мустақиллик дарси” ва “Хотира дарси” машғулотлари ташкил этилган. Шунингдек, мазкур фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида ўтказилган машғулотларга олимлар, шоирлар, ёзувчилар ва меҳнат фахрийлари таклиф этилган.
2017/2018 ўқув йилидан бошлаб ҳафтанинг сешанба-жума кунларида бир марта (дарс жадвалининг 2-жуфтлигида 40 дақиқа “Ахборот соати”, 40 дақиқа “Мураббийлик соати” шаклида) барча гуруҳларда “Ахборот ва мураббийлик соати” машғулотлари дарс жадвалига асосан ўтказиш йўлга қўйилган ва ижроси назоратга олинган.

Download 32.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling