Таклифлар:
1. Университетда ва факультетларда ўқув-тарбия жараёнини янада яхшилаш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида ўқув жараёнини имкон қадар 1-сменали ташкил этишга ўтиш лозим. Агарда университет ўқув бинолари қуввати етарли бўлмаган тақдирда университетга яқин бўлган ва 1-курсга қабули тўхтатилган касб-хунар коллежларидан бирининг бино ва иншоотларини университет балансига ўтказиб бериш тўғрисида вилоят ҳокимлиги ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига мурожаат этиш лозим.
2. Талабалар бўш вақтларини мазмунли ташкиллаш мақсадида кафедраларда фаолияти йўлга қўйилган фан ва ижодий тўгараклар фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун аниқ мезонларга асосланиб энг яхши фаолият кўрсатаётган тўгарак рахбарлари фаолиятини моддий ва маънавий рағбатлантириш керак.
3. Ҳар бир факультетда маънавият ва маърифат хоналарини ташкил этиш ҳамда уларни замонавий ахборот ва мултимедиа жихозлари билан таъминлаш зарур. Бугунги кундаги ёшлар тарбиясига оид энг долзарб мавзулар бўйича ролик, қисқа метражли фильмлар, ижтимоий тармоқларда яратилган расмий аккаунтлар орқали рахбарият ва талабалар ўртасидаги тезкор ахборот каналлари фаолиятини йўлга қўйиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |