Фарғона давлат университети педагогика факультетида маънавий-маърифий соҳада амалга оширилган ишлар хақида


Факультетдаги 33 нафар гуруҳ мураббийларининг


Download 32.32 Kb.
bet2/5
Sana03.02.2023
Hajmi32.32 Kb.
#1153312
1   2   3   4   5
Bog'liq
саволнома ММИ-педагогика

Факультетдаги 33 нафар гуруҳ мураббийларининг фаоллилиги ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилган ҳамда ўрнатилган тартибда 25 фоизгача устама ҳақ белгилаш бўйича кўп баллик мезон асосида бахоланган. Ишчи гуруҳ томонидан берилган хулосалар рахбариятга тақдим этилган.
Ўқув йили бошланишининг биринчи ўн кунлигида ўтказиладиган “Биринчи курс мактаби” тадбирлари университет маънавият ва маърифат бўлими томонидан тақдим этилган намунавий дастур бўйича белгиланган тартибда ўтказилган.

40. Ёшлар сиёсатига оид Давлат дастури бўйича амалга оширилган ишлар кўлами.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сонли фармони ва “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 18 июлдаги ПҚ-3138-сонли қарорига мувофиқ, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг олий таълим муассасаларидаги ёшлар манфаатларининг ҳақиқий ҳимоячиси бўлишга эришиш, таълим сифатини оширишга доир жараёнларни ўрганиш ҳамда муассасада жамоатчилик назоратини ўрнатиш борасидаги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (22.08.2017 й. 39-Қ/Қ-сон) ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши (22.08.2017 й. 10-ҚҚ-сон)нинг Қўшма Қарори ижросини таъминлаш мақсадида университетнинг 2017 йил 26 августда “Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 22 августдаги 39-Қ/Қ-сон ижросини таъминлаш тўғрисида” расмийлаштирилган 574-сонли буйруғи барча профессор-ўқитувчилар ва эътиборига етказилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 июндаги “Жисмоний ва маънавий етук ёшлар – эзгу мақсадларимизга етишда таянчимиз ва суянчимиздир” номли маърузаси мазмун-моҳияти ва ундан келиб чиқадиган вазифалар “Ахборот ва мураббийлик соати” машғулотларида гуруҳ мураббийлари орқали талабаларга етказилган. “Маънавият куни” доираси ўтказилган тушунтириш ва тарғибот тадбирларида, учрашув ва давра сухбатларида талабаларга мазкур маърузанинг мазмун-моҳияти тушунтиришга алохида эътибор қаратиб келинмоқда.
2017 йил 5-16 сентябрь кунлари давомида ўтказилган Ёшлар иттифоқи университет бошланғич ташкилотининг факультет сардорлари ва университет етакчиси сайловларида факультетдан сайланган делегатларнинг фаол иштироки таъминланган.
2017-2018 ўқув йилининг 1-чораги мобайнида талаба-ёшлар ўртасида 4 та кўрик-танлов, 10 дан ортиқ расмлар кўргазмаси, 30 дан ортиқ маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда таниқли шоирлар, санъаткорлар, олимлар билан учрашув ва давра сухбатлари ўтказилган.

Download 32.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling