Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни кучга кирди


Download 27.5 Kb.
Sana01.03.2023
Hajmi27.5 Kb.
#1239708
Bog'liq
Пенсия.


Диктор: Президентимизнинг “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Фармонига мувофиқ 2023 йил 1 январдан бошлаб барча пенсия ва нафақа олувчиларга бир қатор қулайлик ва имкониятлар яратилди. Шунингдек, жорий йил бошидан пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баробаридан ўн икки баробаригача оширилди. Шу боис Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Урганч туман бўлими томонидан тизимдаги ислоҳотларни амалиётга жорий этишга алоҳида эътибор қаратилган.
Видео: 2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг еттита устувор йўналиши бўйича “Тараққиёт стратегияси”да ижтимоий ҳимоя, фуқароларнинг пенсия таъминотини яхшилаш борасида бир қаторни амалга ошириш кўзда тутилган эди. Айниқса, кўпчилик фуқароларнинг етарли иш стажига эга бўлмаганлиги уларни пенсия ёшига етганда кексалик нафақасини олишларида айрим муаммоларни юзага келтирар эди. Ўтган йилнинг биринчи июлидан бошлаб кучга кирган президент қарорига кўра ушбу йўналишдаги ислоҳотларнинг амалий ижроси таъминланмоқда. Бундан ташқари, жорий йил 1 январдан бошлаб фуқароларга пенсия тайинлашнинг максимал миқдори оширилиб, тизимнинг электронлаштирилиши ҳисобига фақатгина шахсни тасдиқловчи ҳужжат – паспорт ёки айди карта билан мурожаат қилиш белгилаб қўйилди. Давлат пенсия таъминоти тизимида ислоҳотлар ўзининг ижобий самарасини кўрсатмоқда.
Кадрда: Гулчеҳра Рўзметова. Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Урганч туман бўлими шўъба мудири.
Видео: Пенсия жамғармаси мутахассисларидан олинган маълумотларга кўра, «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонуннинг 1-моддасида иш стажига эга бўлмаган фуқаролар ва уларнинг оилаларида давлат пенсияларини олиш ҳуқуқи йўқлиги белгилаб қўйилган. Бундай фуқароларнинг ижтимоий таъминланиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Қонуннинг 7-моддасида аёллар 55 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил, эркаклар 60 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда ёшга доир пенсия олиши мумкинлиги қайд этилган. Пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган қариялар, меҳнатга лаёқатсиз фуқаролар ёки болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга ижтимоий нафақалар тайинланади. Шунингдек, 2022 йилнинг 15 февралида тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунига кўра «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунига ҳам бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Мазкур ислоҳотлар фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамиятга эга эканлиги тарғибот тадбирларида ҳам эътироф этилмоқда.
Матн: Ҳамза Эшчонов Тасвирчи: Мансур Дўсчонов
Download 27.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling